ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7452 Хокимият города Ташкент 07/09/2019 21/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тошкент шаҳри туманларида кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-7452

Тошкент шаҳри туманларида кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 25-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5564 сонли Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 31.10.2018 йил) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 339-модда) 233-сонли қарори ижросини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Тошкент шаҳри туманларида кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х.Шакиров), Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати, туман ҳокимликлари:

уч кун муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган Тошкент шаҳри туманларида кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемалари туманларда расмий веб-сайтларга жойлаштирилишини таъминласин.

3. Туман ҳокимлари, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н.Турсунов), Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (Б.Адилов), Қурилиш бош бошқармаси (Б.Холматов), Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси (Ш.Хаджизадаев):

кўчма савдо фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини қонун ҳужжатларига, шу жумладан чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;

банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги;

кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудни зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш;

сотувчиларда кўчма савдо объекти рухсатномасининг ва унинг жойлашишининг тасдиқланган схемасининг ва сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари бўлиши, шунингдек улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши;

иш куни тамом бўлгандан кейин кўчма савдо объектларини қисмларга ажратиш ва кўчириш ҳамда савдо жойини зарур тарздаги санитария ҳолатига келтириш;

товарларни рухсатномага мувофиқ объектлар орқали ва кўчма савдо жойи бўйича сотилиши бўйича назорат ўрнатилсин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х.Шакиров):

туманлар ҳудудида жойлаштирилган кўчма савдо объектларида фаолият олиб бориш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилаётганлиги доимий муҳокама қилиб борилсин.    

5. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 29 декабрдаги “Тошкент шаҳри туманларида кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 1737-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П.Халиулин), Матбуот хизмати (Ш.Абдуллаев):

ушбу қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Шакиров зиммасига юклатилсин.

 

 

   Тошкент шаҳар ҳокими                                                      Ж.Артикходжаев