ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7426 Министерство культуры Республики Узбекистан 06/09/2019 21/09/2019 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МАДАНИЯТ ВА САНЪАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ ВА САНЪАТ АШЁЛАРИНИ РЕСТАВРАЦИЯ ҚИЛИШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2019 ЙИЛ 17 ИЮЛДАГИ 598-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-7426

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МАДАНИЯТ ВА САНЪАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ ВА САНЪАТ АШЁЛАРИНИ РЕСТАВРАЦИЯ ҚИЛИШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2019 ЙИЛ 17 ИЮЛДАГИ 598-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази фаолиятини такомиллаштириш ва моддий таъминотини яхшилаш, хорижий тажрибага эга юқори малакали кадрларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият  вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини  реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июлдаги 598-сон қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2019 й., 09/19/598/3443-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                                                А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
________________-сон қарорига 
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият  вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини  реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил
17 июлдаги 598-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Марказга учта, шу жумладан, иккита енгил ва битта юк автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига сотиб олиш ва сақлашга лимит ажратилсин».

2. 2-иловада:

а) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Давлат харидларини амалга оширишда Марказ давлат корхонаси ҳисобланади»;

б) 10-банднинг учинчи хатбошисидаги «ғазна» сўзи «банк» сўзи билан алмаштирилсин;

в) 20-банднинг:

иккинчи хатбошисидаги «100 фоизгача» сўзлари «300 фоизгача» сўзлари билан алмаштрилсин;

учинчи хатбошисидаги «50 фоизи» сўзлари «100 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошиси тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қўшилсин:

«Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати учун) устамалар тўланади;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори томонидан Марказ ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар асосий эгаллаб турган лавозими бўйича Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига лавозим маошларига (тариф ставкаларига) устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар белгиланиши мумкин».

3. Қарорнинг 1-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

Умумий таклифлар

58