ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7422 Хокимият Шахрисабзского города 06/09/2019 21/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида
ID-7422

“Лойиҳа”

ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” сентябрь _______ Шаҳрисабз шаҳар

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини

белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом, (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси 11.12.2017 й. 09/17/965/0393-сон)да белгиланган вазифалар ижроси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоизи миқдорида, бу 100 кишини (2-иловага мувофиқ) ташкил этади. Шу жумладан:

-ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 24,0 фоиз (24 киши);

-умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 52,0 фоиз (52 киши);

-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 4,0 фоиз (4 киши);

-ногиронлар учун 5,0 фоиз (5 киши);

-пенсия олди ёшидаги шахслар учун 10,0 фоиз (10 киши);

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 3,0 фоиз (3 киши);

-одам савдоси қурбонлари учун 2,0 фоиз (2 киши).

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи, ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муасасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошланишидан олдин

10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун заҳирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари заҳирага қўйилиши ва тайёргарлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар Шаҳрисабз шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилинсин.

5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаши, бу ҳақда Шаҳрисабз шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлганидан сўнг, 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин.

6. Ушбу қарорда ногиронлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар белгиланади.

7. Муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг қарорини бажармаган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланган.

8. Барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача Шаҳрисабз шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида маълумот тақдим этсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 йил) буйруғига асосан, субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, “Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг сондан ортиқ миқдорида ишга қабул қилган корхона ва ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ойи давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тавсия этилсин.

9. Шаҳрисабз шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Темиров)га:

бир ҳафта муддатда, мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлар эътиборига етказилишини таъминласин.

10. Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 сентябрдаги Х-1450/09-сонли қарори 2019 йил 31-декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Бўриев зиммасига юклатилсин.

12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Т.Каримов

Шаҳар ҳокимининг 2019 йил

даги

- сонли қарорига

2-илова

Шаҳрисабз шаҳар бўйича 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд

қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Ижтимоий мухофазага мухтож , иш топишда кийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда ракобатдаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш уринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар руйхати (корхона ва ташкилотларнинг номи)

Штат жадвали буйича ходимларнинг умумий сони

Келгуси йилга заҳирага куйиш таклиф этилаётган иш уринлари сони

Шу жумладан

14 ёшгача ва ногирон болалари булган ёлгиз ва куп болали ота оналар учун банд килинган иш уринлари сони

Умумий урта махсус , касб хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари буйича таълим олган битирувчилари учун банд килинган иш уринлари сони

Сафарбарлик чакирув захирасида хизматни утаган ва Узбекистон Куролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бушатилган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони

Ногиронлиги булган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони

Пенсия олди ёшидаги шахслар учун банд килинган иш уринлари сони

Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг карорига кура тиббий тусдаги мажбурлов чоралари кулланилган шахслар учун банд килинган иш уринлари сони

Одам савдоси курбонлари учун банд килинган иш уринлари сони

1

"JANUBIY O`ZBEKISTON GEOLOGIK TASVIRLASH, IZLASH EKSPEDISIYASI" DK

542

2

2

2

Shahrisabz tuman madaniyat va sрort ishlari bo'limi

22

2

1

1

3

"OLCHAZOR AZIYA" AJ

21

2

1

1

4

"OQSUV" irrigatsiya tizimi boshqarmasi

104

3

1

1

1

5

"SHAHRISABZ VINO-AROQ" AJ

357

2

1

1

6

"SADO" MChJ

193

12

3

3

1

2

1

1

7

93-UO'TM

51

2

1

1

8

90-UO'TM

53

2

2

9

9-UO'TM

68

2

1

1

10

102-UO’TM

83

2

1

1

11

28-UO'TM

41

2

2

12

9-UO’TM

37

2

1

1

13

99-UO’TM

44

2

1

1

14

95-UO’TM

65

2

1

1

15

92-UO’TM

45

2

1

1

16

103-UO’TM

57

2

1

1

17

18-UO’TM

39

2

1

1

18

71-UO’TM

40

2

1

1

19

83-UO’TM

45

2

1

1

20

17-sonli MTM

29

1

1

21

15-sonli MTM

21

1

1

22

47-sonli MTM

40

2

1

1

23

20-sonli MTM

46

2

1

1

24

19-sonli MTM

34

2

1

1

25

5-sonli MTM

29

1

1

26

9-sonli MTM

22

2

1

1

27

10-sonli MTM

39

3

1

2

28

14-sonli MTM

38

3

1

2

29

22-sonli MTM

29

2

1

1

30

29-sonli MTM

26

2

1

1

31

3-sonli MTM

22

2

1

1

32

12-sonli MTM

26

2

2

33

26-sonli MTM

30

3

1

2

34

25-sonli MTM

29

3

1

2

35

28-sonli MTM

27

2

2

36

4-sonli MTM

27

2

2

37

27-sonli MTM

22

2

2

38

"SHAHRISABZ OBI HAYOT" MChJ

38

3

2

1

39

Shahrisabz shahar maktabgacha ta'lim bo'limi

28

3

1

2

40

Кўп тармоқли марказий поликлиника

200

8

2

3

2

1

1

Жами

2658

100

24

52

4

5

10

3

2

Умумий таклифлар

152