ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
742 Хокимият Ургутского района 27/09/2018 14/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тойлоқ туманида ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-742

ЛОЙИҲА

ТОЙЛОҚ ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2018 йил “___” август №_____-қ Тойлоқ тумани.

Тойлоқ туманида ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда

қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1.Туман ҳудудида жойлашган, ишлаётган ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот, муассасаларда 2019 йилда ижтимоий химояга мухтож, иш топишда қийналадиган меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойлари энг кам миқдори, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 23.1 фоиз (83 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 64.2 фоиз (230 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 2.2 фоиз (8 киши);

ногиронлар учун 2.7 фоиз (10 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 3 фоиз (11 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар 2.5 фоиз (9 киши);

одам савдоси қурбонлари учун 1.9 фоиз (7 киши). 

2.Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги №965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига илова Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига илова Низомга асосан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида туман Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

4. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (М.Гадоев) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

5.Туман ҳокимнинг 2017 йил 04 октябрдаги 1632-Қ-сонли қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.Ушбу қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Мусинов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Б.Бобоназаров

Тойлоқ туман ҳокимининг 2018 йил

“____” __________ги № ______ сон

қарорига 1-илова

2019 йилда туманда ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларга банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш учун туман ҳокимлиги махсус комиссияси

ТАРКИБИ

Ишчи комиссия раиси- Д.Мусинов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

Ишчи комиссия

масъул котиби- М.Гадоев, туман Бандликка кўмаклашиш маркази

директори

Аъзолари- А.Маърупов, туман ҳокимлиги худудларни

комплекс ривожлантириш йигма булим бошлиғи

А.Алмасов, туман Давлат солиқ инспекцияси

Бошлиғи

Ю.Бобоназаров, туман Молия булими мудири

Б.Жабборов, туман Статистика булим бошлиғи

Умумий таклифлар

720