ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7419 Хокимият Галляаральского района 06/09/2019 21/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш
ID-7419

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI JIZZAX VILOYATI G’ALLAOROL TUMANI

Н O K I M I

Q A R O R I

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИ

Ҳ О К И М И

Қ А Р О Р И

2019 йил “____” __________ Ғаллаорол шаҳри № _____

Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш

бўйича умумтаълим мактабларига ҳудудларни (микроҳудуд)

бириктириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 07-июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим мактабларига ҳудудларни (микроҳудуд) бириктириш мақсадида туман Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 16 августдаги 620-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга асосан қарор қиламан:

1. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим мактабларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) 1-иловага, ҳудудлар (микроҳудуд) харитаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш тумандаги умумтаълим мактаблари педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилсин.

3. Туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий марифий ишлар бўйича ўринбосари (Ғ.Тўйчиев), туман Халқ таълими бўлими (А.Суюнов)ларга:

- мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга, умумтаълим мактаби битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриб бориш вазифаси топширилсин.

4. Тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари, муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида ўқишга жалб қилиш учун шахсан масъул ҳисобланади.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғ.Тўйчиев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Ж.Оқбоев

Умумий таклифлар

234