ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
740 Бостанлыкский Центр содействия занятости 27/09/2018 12/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-740

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

                                  

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998йил., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида низомга асосан  ижтимоий муҳофазага  муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17–моддасига асосан ижтимоий муҳофазага  муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
506 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 45 фоиз (231 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 39 фоиз (200 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 8  фоиз (39 киши);

ногиронлар учун  3 фоиз (14 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун  1 фоиз (2 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар,   4 фоиз (20 киши);

одам савдоси қурбонлари учун  0 фоиз (0 киши).

2. Бўстонлиқ тумани бўйича ижтимоий муҳофазага мухтож шахслар учун 2019 йилга квоталанган иш жойларининг миқдори белгиланган корхона ва ташкилот рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қиёналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил 15 декабр кунига қадар квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг 10 апрелидан кечикмаган ҳолда иш жойларинг қолган қисми  75 фоизини (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) барпо этиш, ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган  буйруқ  нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Иш ўринлари банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан 2019 йил 1 апрелга қадар банд қилинган иш ўринларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиш амалга оширилсин.

5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини  (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда  иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солинади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида низомгаасосан ижтимоий ҳимояга мухтож  ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А.Инагамов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9. Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2017 йил 3 октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1791-сон қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Канаков зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                             Ғ.Мадаминов

                                                                                                                                                                Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 

                                                                                                                                                                “______________ 2018 йилдаги                

                                                                                                                                                                 №-_____-соли Қарорига илова

Т/Р

Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони      20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилот номи

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифаси

 

Жами

Ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари

Сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар

Ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар

Одам савдоси қурбонлари

 
 

1.

Bo'stonliq tumani Obodonlashtirish bo'limi

23

10

7

2

1

3

0

 

2.

Toshkent viloyati mintaqalararo suv quvurlaridan foydalanish boshqarmasi

5

2

2

1

       

3.

"CHORBOG'GESQURILISH" unitar korxonasi

27

11

10

4

1

1

   

4.

"KONVIN" aksiyadorlik jamiyati

10

6

4

         

5.

"Chorbog' suv ombori boshqarmasi"

6

2

3

1

       

6.

"CHOTQOL REABILITASIYA MARKAZI" davlat  korxonasi

13

6

4

2

1

     

7.

"BO'STONLIQ TUMANI YO'LLARDAN FOYDALANISH" unitar korxonasi

29

10

10

3

2

4

   

8.

"TOVOQSOY" urush va mehnat faxriylari respublika sanatoriyasi

15

7

6

1

1

     

9.

Bo’stonliq tumani Suvoqova filiali

19

6

8

2

1

2

   

10.

BO'STONLIQ TUMAN TIBBIYOT BIRLASHMASI

112

59

42

3

4

4

   

11.

"ENERGOQURILISHINDUSTRIYA" unitar korxonasi

35

15

13

4

 

3

   

12.

"XUMSON SANATORIYASI" davlat unitar korxonasi

19

8

7

3

1

     

13.

BO'STONLIQ TUMANI DAVLAT SANITARIYA-EPIDEMIOLOGIYA NAZORATI MARKAZI

13

7

5

1

       

14.

Bo'stonliq tumani davlat veterinariya bo'limi

3

2

1

         

15.

"OQ-TOSH SANATORIYASI" МЧЖ

15

7

6

2

       

16.

"UNIVERSAL GOLDEN WING" МЧЖ

21

9

8

2

1

1

   

17.

"CHIRCHIQ GO'SHT-SUT SAVDO" МЧЖ

10

4

3

2

1

     

18.

“GAZALKENT MEVA” МЧЖ

18

5

8

2

1

2

   

19.

“BO’STONLIQ TIKUVCHILARI” МЧЖ

10

6

4

         

20.

“BO’STONLIQ PLASTEKS” МЧЖ

19

9

8

2

       

21.

“OSBORN TEXTILE"  МЧЖ

84

40

41

2

1

     

ЖАМИ

506

231

200

39

16

20

0

 

 

Умумий таклифлар

728