ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7397 Хокимият Карманинского района 05/09/2019 20/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-7397

ЛОЙИҲА

КАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” 1998 йил 1 майдаги 616-1-сонли Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 420-модда, 37-сон, 982-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й.,09/17/965/0393-сон) билан тасдиқланган Низомга асосан 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2019 йил 23 августдаги 03/00001/04-1179-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан;

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” 1998 йил 1 майдаги 616-1-сонли Қонунининг Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпини ташкил этадиган корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида 2020 йил учун 3 фоиздан 10 фоизгача миқдорида жами 310 та квота иш ўринлари иловага мувофиқ, жумладан:

-Ёлғиз ота-оналар ҳамда ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 18,1 фоиз –56 киши;

-Умумий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини давлат грантлари буйича таълим олган битирувчилари учун 37,7 фоиз - 117 киши;

-Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 9 фоиз 28 киши;

-Ногиронлиги бўлган шахслар учун 3,9 фоиз – 12 киши;

-Пенсияолди ёшидаги шахслар учун 1,3 фоиз - 4 киши;

-Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилганлан ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 12,9 фоиз- 40 киши;

-Одам савдоси жиноятидан жабрланган шахслар учун 0,6 фоиз -2 киши;

-Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 16,5 фоиз 51 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ҳамда тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Тумандаги корхона, ташкилот ва МТМ.лар ҳамда таълим муассасаларнинг раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорига мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилиши (ажратилишини ёки банд этиб қўйилиши)ни таъминлаш;

иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг

10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилардан ҳар бир яратилмаган иш жойи учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи (Ф.Рахматов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.

7. Мазкур қарор “Кармана овози” газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Бобомуродов зиммасига юклатилсин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими; Ф.С.Умаров

ЛОЙИҲА

КАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИНГ

ҚАРОРИ

2019 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 420-модда, 37-сон, 982-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й.,09/17/965/0393-сон) билан тасдиқланган Низомга асосан 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2018 йил 07 сентябрдаги 1168-04/02-01-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан;

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпини ташкил этадиган корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида 2019 йил учун 3 фоиздан 7 фоизгача миқдорида жами 318 та квота иш ўринлари иловага мувофиқ, жумладан:

-Ёлғиз ота-оналар ҳамда ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 22 фоиз –70 киши;

-Умумий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини давлат грантлари буйича таълим олган битирувчилари учун 35,5 фоиз - 113 киши;

-Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 18,2 фоиз 58 киши;

-Ногиронлиги бўлган шахслар учун 3,5 фоиз – 11 киши;

-Пенсияолди ёшидаги шахслар учун 1,6 фоиз - 5 киши;

-Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилганлан ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 11,3 фоиз - 36 киши;

-Одам савдоси жиноятидан жабрланган шахслар учун 1 фоиз - 3 киши;

-Кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 6,9 фоиз 22 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ҳамда тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Тумандаги корхона, ташкилот ва МТМ.лар ҳамда таълим муассасаларнинг раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорига мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилиши (ажратилишини ёки банд этиб қўйилиши)ни таъминлаш;

иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг

10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилардан ҳар бир яратилмаган иш жойи учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (М.Шарипова) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.

7. Мазкур қарор “Кармана овози” газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Бобомуродов зиммасига юклатилсин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Кармана туман

Туман ҳокими; Ф.С.Умаров

Умумий таклифлар

123