ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7375 Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан 05/09/2019 20/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
“Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7375

Тошкент вилояти Паркент туманида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Бош лойиҳа ташкилоти “ЎзГИП” МЧЖ томонидан 15 млн куб м. ҳажмдаги сув омбори қурилиши назарда тутилган “Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. “Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳасининг (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) техник-иқтисодий ҳисоби иловага мувофиқ асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан тасдиқлансин.

3. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2022 йил 1 март қилиб белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош лойиҳа ташкилоти “ЎзГИП” МЧЖ билан биргаликда 2020 йилнинг 1 майига қадар мазкур қарорнинг 2-банди билан тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисобга мувофиқ ишчи ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли экспертиза органларидан белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур қарорга иловага мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмаларни:

буюртмачи ва бош лойиҳачи томонидан тақдим этилган аниқ ҳисоб-китоблар асосида, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури параметрлари доирасида Сув хўжалиги вазирлигига қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;

2020 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида ажратилишини назарда тутсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсин.

7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Р.Қ. Холматов лойиҳани амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда барча зарур шарт-шароитлар яратилиши, шунингдек, лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавоб берадилар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов, сув хўжалиги вазири Ш.Р.Хамраев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Р.Қ. Холматов зиммасига юклансин.

 

                                Ўзбекистон Республикасининг                                                           А. Арипов
                                             Бош вазири

 

Вазирлар Маҳкамасининг          
     2019 йил “_____” июлдаги ____- сон қарорига 

илова                            

 

“Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳаси
техник-иқтисодий ҳисобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари

    *) Якуний қиймат кўрсаткичи ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилгандан сўнг аниқланади.

  **) АҚШ доллари курси 2019 йил 18 июнь ҳолатига – 8 535,74 сўм/АҚШ доллари миқдорида олинган.

***) Сув омборидан фойдаланиш хизматини ташкил этиш.

Умумий таклифлар

537