ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7366 Хокимият Сырдарьинской области 05/09/2019 20/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ширин шаҳрида 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-7366

 

ЛОЙИҲА

 

ШИРИН  ШАҲАР  ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

2019 йил “ ___ ” ________ ___ – сон                                                               Ширин шаҳри

 

Ширин  шаҳрида 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда)нинг 6, 25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017йил 24-майдаги ПҚ-3001-сон “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга асосланиб, Ширин шаҳрида 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида:

 

                                        ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, мавжуд корхона, муассаса ва ташкилотлар (кейинги ўринларда Ташкилотлар деб юритилади) ходимларининг рўйхати бўйича ўртача сонидан      10 фоиз миқдоридан  88 кишини ташкил этадиган, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1 фоиз (12 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 3 фоиз (38 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,5 фоиз (4 киши);

ногиронлиги бўлган шахслар учун 3 фоиз (22 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 1 фоиз (6 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1 фоиз (4 киши);

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0.5 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари сони (захираси) белгилансин.

2. Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш жойларини барпо этиш вазифаси юклатилган ташкилотлар, корхона ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак. Шу жумладан:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлиги бўлган шахслар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.

4. Ташкилотлар: иш жойларининг энг кам миқдори (квота) бўйича иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисида маълумотларни ҳар чоракда;

ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотни ойнинг 25 санасига қадар шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига топширсинлар.

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган тоифадаги шахсларга махсус иш жойлари ажрата олмаган корхона ва муассасалар иш жойларини ижарага сотиб олиш ёки бошқа корхоналар билан хамкорликда ташкил этилсин.

5. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

қарорнинг 1-банди 2-хатбошидан кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича ташкилотлар кесимидаги иш ўринлари кўрсатилган миқдорда иловага мувофиқ ташкил этилсин.

6. Ташкилотларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини таъминласинлар.

7. Комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги      ПҚ-3182-сон “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини яратиш бўйича ушбу қарорнинг бажарилмаганлиги учун шахсан жавоб беради.

Шунингдек, муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарор бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланиши тўғрисида огоҳлантирилсин.

8. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган ташкилотларга:

муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат мунособатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғига (АВ буйруқ рақами №-3163, 31 март 2019 йил) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг  2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш белгилансин.

маҳаллий давлат ҳокимиятига берилган ваколатлар доирасида қонунда белгиланган тартибда бошқа имтиёзлар берилиши мумкинлиги белгилансин.

9. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази беш кунлик  муддат ичида мазкур қарорни иловада кўрсатилган ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин.

10. Қарор матни ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

11. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан шахар хокимининг    2018 йил  28 сентябрдаги 483-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (И.Қўзибоев) ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари (Х.Норматов) зиммасига юклатилсин.

13. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

Шаҳар ҳокими                                                 И.Бегалиев

 

 

 

 

 

 

 

 

                                       

                                   Ширин шаҳар ҳокимининг

                                      2019 йил «___» _________даги

                                          №-____қарорига 1-илова

 

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда  қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020-йилга банд қилиб қўйиши лозим бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати

 

Ташкилот номи

Ишловчилар сони    

махсус иш ўрни   

10%

Ногиронлар учун

3%

Хизмат дан бўшаган лар учун

0.5  %

14 ёшгача ногирон болалари

 бор оналар  учун

1 %

Ўқув юртларини битирган ёшлар учун 

3 %

Жазо муддатини ўтаганлар  учун

1 %

Пенсия ёшига етганлар  учун

1 %

Одам савдосидан жабрланган шахслар учун    0.5 %

1

           Тиббиёт бирлашмаси

574

28

8

2

3

9

3

2

1

2

Ободонлаштириш бошқармаси

104

10

3

1

1

2

1

1

1

3

Баркамол авлод болалар маркази

24

2

1

0

0

1

0

0

0

4

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби

40

4

0

1

1

2

0

0

0

5

Халқ таълими бўлими

34

3

1

0

0

2

0

0

0

6

Шаҳар Маданият бўлими

21

2

0

0

0

2

0

0

0

7

1-мтм

41

4

1

0

1

2

0

0

0

8

2-мтм

61

4

1

0

1

2

0

0

0

9

3-мтм

41

4

1

0

1

2

0

0

0

10

4-мтм

36

3

1

0

1

1

0

0

0

11

5-мтм

39

3

1

0

1

1

0

0

0

12

1-мактаб

95

5

1

0

1

2

0

1

0

13

2-мактаб

68

4

1

0

0

3

0

0

0

14

3-мактаб

101

5

1

0

0

3

0

1

0

15

4-мактаб

70

4

1

0

1

2

0

0

0

16

                       ДСЭНМ

34

3

0

0

0

2

0

1

0

 

Жами

1383

88

22

4

12

38

4

6

2

                       

 

                                                                                                                                                                                                                                          

 

 

Умумий таклифлар

140