ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7363 Хокимият Хаваского района 05/09/2019 20/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ховос туманида 2020 йилда ижтимоий мухофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-7363

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,     1993 й, 9-сон, 320-модда)нинг 6, 25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24-майдаги ПҚ-3001-сон “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг   2017 йил    5 декабрдаги 965-сонли қарорлари билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга   асосланиб, Ховос туманида 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага  қўйиш мақсадида  

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида Ховос туман хокими мавжуд корхона, муассаса ва ташкилотлар ходимларининг рўйхати бўйича ўртача сонидан 3747 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида жами 200 та, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1 фоиз (12киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2 фоиз( 25 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (115 киши);

Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1 фоиз            (12 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 1 фоиз (12 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд

қарори билан тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 1 фоиз (12 киши);

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 1 фоиз (12 киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

2. Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича 2020 йилда ижтимоий химояга мухтож шахслар учун банд қилиб қўйилган иш жойларини барпо этиш вазифаси юклатилган ташкилотлар, корхона ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг мехнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария гигиена нормалари ва мехнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак. Шу жумладан:

ёлғиз ота-она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналари учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун-уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ҳодимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

 одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун иш ўринлари захирасини белгилайди.

Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарори билан тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малака талаб қилмайдиган ҳамда юқорида кўрсатилган барча тоифалар учун мос шароитлар яратилиши лозим корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар иш жойларининг энг кам миқдори (квота) бўйича иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисида маълумотларни хар чоракда, ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотни хар ойнинг 25 санасига қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказига топширсинлар.

4.  Иш ўринларини банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

қарорнинг 1-банди 2-хат бошида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар кесимидаги иш ўринлари кўрсатилган ҳолдаги миқдорда иловага мувофиқ ташкил этилсин.

5. Ташкилот, корхона ва муассасаларнинг рахбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил  5 декабрдаги 965-сонли қарорига асосан  тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби  тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига нисбатан қонунчиликда белгиланган жаримага тортилиш тўғрисида огохлантирилсин.

7. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий ҳимояга мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш:

маҳаллий давлат хокимиятига берилган ваколатлар доирасида қонунда белигланган тартибда бошқа имтиёзлар берилиши мумкинлиги белгилансин.

8. Ховос туман Бандликка кўмаклашиш маркази бир хафта муддат ичида мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалари раҳбарлари эътиборига етказиш:                                                Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Адлия Вазирлигидан 2019-йил 31-майдан 3163-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига асосан  ижтимоий эхтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган иш ўринлари сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга хар бир ходим учун 12 ой давомида хар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорда ҳақ тўлашни (субсидиялар ажратиб бериш) амалга оширсин.

9. Қарор матни хокимликнинг расмий веб-сайти жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи  ўринбосари И.Махмудов хамда Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари А.Холбоев зиммасига юклатилсин.

11. Ховос туман ҳокимининг 2018 йил 03 октябрдаги «Ховос туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги 2917-сонли қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач келгуси йил 1-январдан  кучга киради.

Умумий таклифлар

190