ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
735 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 27/09/2018 13/10/2018 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ
ID-735

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил ...... ...................даги ...... -сон қарорига

ИЛОВА

Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 17 апрелдаги ПҚ-2909-сон, «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон, “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” 2018 йил 4 июндаги ПҚ-3769-сонли қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 18 июлдаги 515-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, у олий таълим муассасалари рейтинги (кейинги ўринларда - Рейтинг)ни аниқлаш тартибини белгилайди.

Рейтингни аниқлашдан асосий мақсад - республика олий таълим муассасаларида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг илмий ва педагогик фаолияти даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, олий таълим муассасаларида профессор- ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва ўқитиш сифати бўйича халқаро мезон ва стандартларга мос юқори кўрсаткичларга эришиш ва реал иқтисодиёт соҳаларида талаб бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, миллий рейтинг тизимида юқори кўрсаткичларни қайд этган олий таълим муассасаларига ўқув жараёнининг алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ваколатини бериш орқали академик эркинликни босқичма-босқич жорий этилишини таъминлашдан иборат.

Рейтингни аниқлаш қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилган:

  • олий таълимни мунтазам такомиллаштириб бориш асосида республика меҳнат бозорида талаб қилинадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;
  • олий таълим муассасаларида кўрсатилаётган таълим хизматлари сифати, улардаги илмий ва ўқув-тарбия жараёнлар ҳамда имкониятлар ҳақида таълимни бошқариш буйича ваколатли органлар, кадрлар буюртмачилари ва кенг жамоатчиликни холис ахборотлар билан таъминлаш;
  • мамлакат олий таълим муассасаларининг халқаро ҳамжамиятдаги рейтинглари юқори бўлган жаҳон университетлари билан ҳамкорлигини таъминлаш хамда республика олий таълим тизимида халқаро стандартларга мос юқори кўрсаткичларга эришиш;
  • миллий рейтинг тизимида юқори кўрсаткичларни қайд этган олий таълим муассасаларини дунёнинг нуфузли 500 талигига кирувчи олий таълим муассасалари рейтинг рўйхатига кириши учун зарур чораларни босқичма-босқич амалга оширишдан иборат.

II. Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби

Рейтинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатьий назар, Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда - ОТМ) учун ҳар йили аниқланади.

Рейтингни аниқлаш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда – Давлат инспекцияси) томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.

ОТМлар рейтинги профессор-ўқитувчиларнинг самарали илмий-педагогик фаолияти, талабалар билими ва битирувчиларнинг меҳнат бозорида талабгорлиги, ўқув жараёнининг моддий-техник таъминланганлиги, фаолиятда АКТни қўллаш ва бошқа кўрсаткичлар асосида аниқланади.

ОТМлар рейтингини аниқлаш бўйича маълумотларни тайёрлаш учун тегишли шакллар (жадваллар) ва уларни тақдим этиш муддатлари Давлат инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади. Рейтинг кўрсаткичларини ҳисоблашга оид маълумотларни тизимли йиғиш ва маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида тегишли шакллар ва жадваллар Давлат инспекцияси томонидан вазирликлар, идоралар ва ОТМларга етказилади.

Рейтингга оид маълумотлар базасини шакллантириш жараёнида тегишли вазирлик ва идораларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

а) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

ОТМлар профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган дарслик ва ўқув қўлланмалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига ва Давлат стипендияларига сазовор бўлган талабалар ҳамда ОТМлар қошидаги академик лицейларни битириб олий таълим муассасаларига ўқишга кирган талабалар рўйхатини Давлат инспекциясига тақдим этади, ОТМлардан рейтинг кўрсаткичларига оид маълумотларни ўз вақтида тақдим этилишига амалий ёрдам беради.

б) Инновацион ривожланиш вазирлиги:

ОТМларда илмий тадқиқот ишларига йўналтирилган хорижий грантлар ва хорижий фондлар маблағлари, соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган илмий (илмий-ижодий) тадқиқотлардан олинган молиявий маблағлар, давлат грантлари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат инспекциясига тақдим этади.

в) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

Иш берувчиларнинг (сўровнома асосида) битирувчи ёш мутахассисларга берган баҳоси ҳақидаги маълумотларни тўплашда Давлат инспекциясига ёрдам беради.

г) Давлат статистика қўмитаси:

ОТМлар битирувчиларининг ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат инспекциясига тақдим этади.

д) Олий аттестация комиссияси:

ОТМлар профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот ишлари натижаси бўйича қилинган диссертациялари ҳимоялари рўйхатини Давлат инспекциясига тақдим этади.

е) Интеллектуал мулк агентлиги:

ОТМлар ва уларда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга тегишли ихтиро, фойдали модел, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун олинган патентлар, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари учун олинган гувоҳномалар, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган турли бошқа материаллар ҳақидаги маълумотларни Давлат инспекциясига тақдим этади.

Шунингдек, Давлат инспекцияси ўз ваколати доирасида рейтинг кўрсаткичлари бўйича маълумотларни тегишли ОТМлардан сўраб олади. Бунда ОТМларнинг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари рейтинг кўрсаткичларига оид маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва ўз вақтида Давлат инспекциясига тақдим қилинишини таъминлайди. Маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини тасдиқлаш мақсадида ОТМ ректори ва таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи ҳужжатларга имзо қўядилар.

Давлат инспекцияси экспертлари рейтингни аниқлаш жараёнида профессор-ўқитувчилардан хорижий тиллардан бири ва ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича тест синовларини, шунингдек, талабалар билим даражасини аниқлаш мақсадида назорат ишларини ўтказади. Тест синовлари ва назорат ишларини ташкил этишда ва ўтказишда ОТМларнинг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари Давлат инспекциясига яқиндан ёрдам беради.

III. Рейтинг натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш

Ҳар йили Давлат инспекцияси томонидан ОТМлар рейтинги аниқланади.

Таълим муассасаларининг рейтинги тўғрисидаги маълумотлар Инспекция томонидан умумлаштирилади. Ҳар бир кўрсаткич бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси Олий таълим муассасаси рейтингини белгилайди.

Олинган маълумотлар, ўтказилган назорат ишлари ва сўровлар натижалари асосида иловада келтирилган “Олий таълим муассасалари рейтинг индикаторлари” бўйича рейтинг баллари ҳисобланади.

Рейтинг натижалари ҳар йили 1 августгача оммавий ахборот воситалари ҳамда Давлат инспекцияси сайтида эълон қилинади.

Рейтингга оид маълумотлар Давлат инспекциясида 5 йил давомида сақланади.

IV. Якуний коидалар

Мазкур низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

Олий таълим муассасалари рейтингини

аниқлаш тартиби тўғрисида НИЗОМга илова

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЕЙТИНГ ИНДИКАТОРЛАРИ*

Т/р

ИНДИКАТОРЛАР

Балл

ЖАМИ:

100

I.

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолияти

40

1.1

Дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи олий таълим муассасаларида PhD ва DSc (фан доктори ёки фан номзоди) илмий даражасини олган профессор-ўқитувчилар улуши (илмий даражали ва унвонли ПЎларнинг умумий сонига нисбатан % да)

2

1.2

Рейтингни аниқлаш йилида дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи олий таълим муассасаларида ўқув машғулотлар (маърузалар, амалий машғулотлар, семинар-тренинглар) ўтказишда иштирок этган профессор-ўқитувчилар улуши (умумий сонига нисбатан %да)

2

1.3

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти (асосий штатдагилар бўйича, % да), шу жумладан:

3

1.3.1. Фан доктори (DSc-фан доктори) илмий даражасига эга ПЎлар улуши

2

1.3.2. Фан номзоди (PhD-фалсафа доктори) илмий даражасига эга ПЎлар улуши

1

1.4

Профессор-ўқитувчиларнинг докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш самарадорлиги:

5,5

1.4.1. Ҳисоб йилида диссертация ҳимоя қилганлар улуши

4

1.4.2. Докторлик диссертациясини ОТМ профессор-ўқитувчиси раҳбарлигида ҳимоя қилганлар улуши

1,5

1.5

Халқаро кўрсаткичларга кўра ОТМ профессор-ўқитувчилари нашрларига иқтибослар, шу жумладан:

9

1.5.1. Ўзбек ва МДҲ давлатлари тилларида

3

1.5.2. Хорижий тилларда

6

1.6

Халқаро илмий журналларда ва маҳаллий илмий нашрларда (ОАК рўйхатига киритилган) чоп этилган мақолалар (1 профессор-ўқитувчи ҳисобига) сони, шу жумладан:

6

1.6.1. Халқаро журналлардаги (ОАК рўйхатидаги ва инпакт-факторли журналлардаги) илмий мақолалар

4

1.6.3. Республика илмий журналларидаги (ОАК рўйхатидаги) илмий мақолалар

2

1.7

Илмий-тадқиқот фаолияти ва амалиётга илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тақдим этиши асосида олинган маблағлар ҳажми (1 профессор-ўқитувчига тўғри келадиган), шу жумладан:

4

1.7.1. Хорижий илмий тадқиқот марказлари грантлари ва хорижий илмий фондлари буюртмалари ҳисобига олинган маблағлар (1 профессор-ўқитувчига тўғри келадиган)

2

1.7.2. Соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган илмий (илмий-ижодий) тадқиқотлардан олинган молиявий маблағлар (1 нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган)

1

1.7.3. Давлат грантлари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар (1 нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган)

1

1.8

Фаолият ўрганилаётган календарь йили давомида бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлиги, шу жумладан:

4,5

1.8.1. Чоп этилган монографиялар сони

2

1.8.2. Ихтиро, фойдали модел, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун олинган патентлар (тегишли ташкилотлар томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар асосида)

1,5

1.8.3. ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари учун олинган гувоҳномалар, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган турли материаллар

1

1.9

Профессор-ўқитувчиларнинг билим даражасини аниқлаш, шу жумладан:

4

1.9.1. Хорижий тиллар бўйича

2,5

1.9.2. Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича

1,5

II.

Ўқув-услубий ишлар ва ўқитиш сифати

30

2.1

Таълим бериш сифати даражаси (дарсларни таҳлил қилиш ва талабалардан ўтказилган сўровнома натижалари асосида), шу жумладан:

4,5

2.1.1. Таълим олиш учун яратилган шароитлар (сўровнома асосида)

1,5

2.1.2. Дарсларнинг сифати (дарс таҳлили ва сўровнома асосида)

1

2.1.3. Талабалар билимининг холисона баҳоланиши (сўровнома асосида)

1

2.1.4. Таълим муассасасидаги ижтимоий-маънавий муҳит (сўровнома асосида)

1

2.2

ОТМ профессор-ўқитувчилари томонидан ёзиб тайёрланган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиб, чоп қилинган дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, шу жумладан:

13

2.2.1. Дарсликлар

8

2.2.2. Ўқув қўлланмалар

5

2.3

Хорижий ўқитувчилар ва талабалар (мос равишда умумий сонга нисбатан % да) улуши, шу жумладан:

5,5

2.3.1. Хорижий ўқитувчилар

2,5

2.3.2. Хорижий талабалар

2

2.3.3. Чет эллик талабаларнинг хилма-хиллиги

1

2.4

Хорижий ОТМлар билан алмашув дастурларида, илмий ёки ўқув лойиҳаларида ўқитувчилар ва талабаларнинг иштирок этиши, шу жумладан:

5

2.4.1. Академик алмашув (талабалар томонидан)

2,5

2.4.2. Илмий, ўқув лойиҳаларда (хорижий, қўшма) иштирок этиши

1,5

2.4.3. Халқаро конференциялар, семинарларда иштирок этиш

1

2.5

Таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича чет тилида ўқитиладиган фанлар салмоғи (мутахассислик фанларининг жами сонига нисбатан %да)

2

III.

Талабалар билими ва битирувчилар сифати

25

3.1

Талабаларнинг билим даражаси кўрсаткичи

11

Талабаларнинг мутахассислик фанлари бўйича билим даражаси кўрсаткичи

11

3.2

Битирувчиларнинг ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиши ва бандликни ушлаб туриш даражаси кўрсаткичи, шу жумладан:

5

3.2.1. Битирувчиларнинг мутахассислиги бўйича ишга жойлашиши (битирганидан сўнг 6 ой ичида)

3

3.2.2. Битирувчиларнинг бандликни ушлаб туриш даражаси (сўнгги 3 йил давомида)

2

3.3

ОТМ тасарруфидаги академик лицей (АЛ) биритувчиларининг ОТМларга ўқишга кириш даражаси

2

3.4

ОТМ битирувчилари билим ва кўникмалари сифати ҳақида иш берувчиларнинг баҳоси (сўровнома асосида аниқланади)

7

IV

Ўқув жараёнининг моддий-техник таъмин-ланганлиги, АКТни қўллаш ва бошқалар

5

4.1.

Ўқув жараёнининг замонавий компьютер техникаси ва ўқув-тақдимот қурилмалари билан таъминланганлиги, шу жумладан:

3

4.1.1. Ўқув жараёнида талабалар фойдаланаётган компьютерлар улуши

2

4.1.2. Замонавий ўқув-тақдимот қурилмалари билан жиҳозланган аудиториялар, техник таъминланган махсус ўқув хоналар улуши

1

4.2

Интернетда ОТМ веб-саҳифасининг сифати (ОТМ тўғрисида керакли маълумотнинг мавжудлиги, нашрлар ва материаллар, фойдаланувчиларнинг электрон талаблари учун мўлжалланган алоқа маълумотлари, саҳифанинг янгиланиши ва ҳ.к.)

2

4.2.1. Бутун жаҳон университетларининг Webometrics веб-саҳифалари рейтинг тизимидаги ОТМ веб-саҳифасининг рейтинги

1,5

4.2.2. www.uz миллий қидирув тизимида ОТМ веб-саҳифасининг рейтинги

0,5

*) – Таълимни ривожлантириш устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда иш берувчиларнинг таклифи асосида, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда, таълим муассасалари фаолиятини баҳоловчи рейтинг индикаторлари ва рейтингни ҳисоблаш методикасини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Умумий таклифлар

1258