ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7314 Хокимият Пахтакорского района 05/09/2019 20/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7314

ЛОЙИҲА

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сон қарори ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 августдаги “Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 314-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги

ПҚ-4407-сонли ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 августдаги 314-сонли қарорлари ижро учун қабул килинсин.

2. Туман иқтисодиёт тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар 1-иловага;

Вилоят иқтисодиёти тармоқлаври ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

Ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

0,05 км ичимлик суви тармоқлари ва 37,49 км электр тармоқларини, шунингдек, 9 дона трансформатор подстанцияларини мукаммал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва мукаммал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

1,9 км ичимлик сув қувури, 294,4 км электр тармоқлари, шунингдек, 113 дона трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

1 та мактаб, 3 та мактабгача таълим муассасаси ва 1 та мусиқа ва санъат мактабларини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

62 та болалар майдончаларини қуриш ва 7,3 минг кв.м йўлакларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

Иқтисодиёт тармоқлари учун 1 104,0 тн ҳажмида, шу жумладан аҳоли учун 500 тн, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 604,0 тн кўмир маҳсулотларини ғамлашни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида кўмир маҳсулотлари ғамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

Аҳолига 436,5 тн ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда – туман комиссияси деб аталади) таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман комиссияси раисининг ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

- бир ой муддатда туман иқтисодиёт тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги иларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

- ўрганиш натижалари бўйича:

Тумандаги корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда туман ҳокимлиги томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, туман иқтисодиёти ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Туман ҳокимлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклатилсин.

5. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари:

- туманда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобил йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб, шахсан ўз назоратига олсин;

- назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъуо бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсин.

6. Туман электр тармоқлари корхонаси (Х.Пўлатов), 2 туманлараро газ таъминоти участкаси (Б.Рустамов) куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларни барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7.  Туман ҳокимининг ўринбосари (Ф.Қўлдошев) жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

8. Туман ҳокимининг ўринбосари (С.Қўчқоров), Иқтисодиёт ва саноат бошқармаси (А.Вон)лар тегишли туман ташкилотлари билан биргаликда:

- аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, туман бўйича 2019-2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий тарларини қамлашнинг реал ҳажмларини белгилансин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратсин;

- ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларни зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича белгиланган тартибда аниқ таклифларни киритсин.

9. Туман молия бўлими (З.Луқмонов) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни топиш чораларини кўрсин.

10. Туман ҳокимининг ўринбосари (Х.Хасанов) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлигининг йиғилишида танқидий кўриб чиқилсин. 

11. “Пахтакор хаёти” газетаси таҳририятига (Х.Худоёров) мазкур қарор ҳокимликнинг www.jizpaxtakor.uz расмий веб-сайтига ҳамда туман газетаси да чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

12. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 23 июлдаги 998-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Х.Хасанов, С.Қўчқоров ва Ф.Қўлдошев зиммаларига юклатилсин.

14. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими Ш.Бабаев

Туман ҳокимининг

2019-йил «_____» сентябрдаги ______-сонли қарорига 7-илова

Туманда иқтисодиёт тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб борувчи туман комиссияси

Т А Р К И Б И

Фамилияси ва исми

Лавозими

1

Ш.Бабаев

Туман ҳокими, комиссия раиси

2

Ш.Шодмонов

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

3

Х.Хасанов

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

4

С.Қўчқоров

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

5

Ф.Қўлдошев

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

6

А.Вон

Туман иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш бўлими бошлиғи

7

Ф.Казакбаев

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

8

Д.Хайрқулова

Туман халқ таълими бўлими бошлиғи

9

Ш.Болтаев

Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи

10

Б.Файзиев

Туман мактабгача таълим бўлими мудири

11

З.Луқмонов

Туман молия бўлими бошлиғи

12

Ш.Ахмедов

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи

13

М.Матмусаев

Туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи

14

Б.Рустамов

2-туманлараро газ таъминоти участкаси бошлиғи

15

Х.Пўлатов

Туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари

16

Ф.Эсиргапов

Жиззах “Сувоқова” ДУК Пахтакор туман филиали директори

17

Тумандаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари (рўйхат бўйича)

Изох: - комиссия аъзолар бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига янги тайинланган ёки вазифасини бажарувчи шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

Туман ҳокимининг

2019 йил «____»-сентябрдаги        _______ - сонли қарорига                     1-илова

 

 

Туман иқтисодиёт тармоқлари ни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича

Ч О Р А  –  Т А Д Б И Р Л А Р

 

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Ижро учун масъул

I. Иқтисодиёт тармоқларини 2019-2020 йиллар қуз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича

1

Туман, аҳоли пункти, коммунал хўжалиги корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ижтимоий соҳа муассасаларини  ва мухандислик тармоқларини таъмирлашни амалга ошириган ҳолда 2019-2020 йиллар уз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашини таъминлаш;

Аҳолини суюлтирилган газ (овқат тайёрлаш учун), кўмир ҳамда узоқ ва бориши қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини муқобил ичимлик суви (ташиб келтириладиган сувни қўшган ҳолда) манбалари билан узлуксиз таъминлаш бўйича (амалга ошириладиган ишлар, бажарилишига масъуллар, бажариш муддатларини аниқлаган ҳолда) чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3  кун   муддатда

Туман ҳокимлиги, тегишли туман ташкилотлари.

2

Ўтган иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этилишии таъминлаган ҳолда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси ва табиий газ билан кафолатли таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

3

2019-2020 йиллар куз-қиш даври учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган суюлтирилган газ, кўмир ва кўмир брикети ва бошқа юкларни узлуксимз ташиб етказиб берилиши бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш.

3  кун   муддатда

Туман ҳокимлиги, 2-туманлараро газ таъминоти участкаси, ТЭТК ва “Сувоқова” филиали.

4

Куз-қиш мавсуми даврида табиий газ етиб бориши қийин бўлган аҳоли пуктлари рўйхатини аниқлаш ва шу асосда ҳудудлардаги аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига белгиланган ресурс ва тақсимот асосида ҳамда режага мувофиқ кўмир етказиб бериш графигини тасдиқлаш.

3  кун  муддатда

Туман ҳокимлиги, 2-туманлараро газ таъминоти участкаси, ТЭТК ва “Сувоқова” филиали ва “Жиззах ҳудудий кўмир етказувчи” УК.

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Ижро учун масъул

5

Аҳоли истеъмолчиларига ойма-ой кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича графиклар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3  кун  муддатда

 

6

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйча тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш.

Белгиланган  муддатларда

Туман ҳокимлиги, 2-туманлараро газ таъминоти участкаси.

7

Маиший газдан фойдаланиш жараёнида фавқулодда вазиятларни олдини олиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ижрога қаратиш.

8

2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумининг кескин совуқ кунлари табий газ истеъмоли қисқартириладиган улгуржи истеъмолчи рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

Белгиланган  муддатларда

9

Куз-қиш мавсумида энергия истеъмолининг максимал кучланишли соатлари бўйича электр энергияси таъминотини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Белгиланган  муддатларда

Туман ҳокимлиги, туман электр тармоқлари корхонаси.

10

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида элекр ва табиий газ тармоғидан ўчирилмайдиган тоифаланган ва ўта муҳим объектлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Туман электр тармоқлари корхонаси ва 2-туманлараро газ таъминоти участкаси.

II. 2019-2020 йиллар қуз-қиш даврида ёқилғи-энергетика комплексини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича

11

Газ етказиб бериш баланс кўрсаткичларини ҳисобга олиб улгуржи истеъмолчилар ва аҳолига 2019 йил октябр – 2020 йил апрел ойлари бўйича ойма-ой келишилган табиий газ етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш.

Белгиланган  муддатларда

Туман ҳокимлиги, 2-туманлараро газ таъминоти участкаси.

12

Ҳудудлардаги электр тармоқларини белгиланган режа асосида мукаммал таъмирланишини таъминлаш.

20-сентябргача

Туман электр тармоқлари корхонаси.

13

Аҳолини белгиланган режа асосида кўмир ва кўмир брикети билан таъминлаш чораларини кўриш.

31-декабргача

“Жиззах ҳудудий кўмир етказувчи” УК.

14

Табиий газ танқислиги кутилаётган аҳоли пунктларининг тасдиқланган рўйхатига асосан мазкур аҳоли пунктларидаги истеъмолчиларнинг манзилли рўйхатига кўра ойма-ой суюлтирилган газ ҳажмларини етказиб бериш.

Мавсум  давомида

Туман ҳокимлиги, 2-туманлараро газ таъминоти участкаси.

15

Куз-қиш мавсумида қозонларни  узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида ташкилотлар томонидан зарур ҳажмдаги суюқ ва қаттиқ ёқилғи заҳирасини ташкил этиш.

1-ноябргача

Туман ҳокимлиги, “Жиззах ҳудудий кўмир етказувчи” УК.

16

Мавжуд иситиш қозонлари кўмирга мослаштирилган ижтимоий соҳа объектларини  ва табиий газ танқислиги кутилаётган ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектларидаги қозонларни янгисига алмаштириш, қўшимча кўмир ёқилғиси билан таъминлаш бўйича ойма-ой график ишлаб чиққан ҳолда идоралараро манзилли дастур ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш.

1-ноябргача

Туман ҳокимлиги, молия, ТТБ, МТБ ва ХТБ, “Жиззах ҳудудий кўмир етказувчи” УК.

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Ижро учун масъул

17

Туманда аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан таъминлаш масалаларини “Пахтакор хаёти” сахифалари орқали ёритиш ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини фаол олиб бориш.

Ҳар ойнинг 10 санасигача

“Пахтакор хаёти” тахририяти.

III. 2019-2020 йиллар қуз-қиш даврида кўп қаватли уй-жой фондини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича

18

Туман ободонлаштириш бошқармасига қарашли кўча ва йўлларда қиш мавсумида музлик бўлмаслигининг олддини олиш учун зарур бўладиган материал-техник ресурслар ва жиҳозлар тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Белгиланган  муддатларда

Туман ҳокимлиги.

19

Кўп хонадонли уй-жой фондини техник фойдаланиш меъёрлари ва қоидаларига кўра уй-жой фондини техник соз ҳолатда сақлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан

Туман ҳокимлиги, бириктирилган корхона ва ташкилотлар.

20

Кўп хонадонли уйлардаги қурилма ва жиҳозларнинг созлиги, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитар-техник қоидаларга риоя қилиниши.

21

Кўп қаватли уй-жойларни мунтазам кўрикдан ўтказиш ва жорий таъмирлаш, носозликларни бартараф этиш ва уй ичидаги жиҳозлардаги содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш бўйича ташкилий чораларни кўриш.

22

Умумий йиғилишларда ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарларига баҳо бериш, қайта сайлаш ва уларни алмаштиришни амалга ошириш.

23

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раисларининг ҳисоботини аҳоли ўртасида эшитиш тизимини жорий қилишни таъминлаш мақсадида

маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тасдиқланган дастурлар ижросини ташкил қилиш ва ишларни амалга оширишда ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига бириктирилган участка нозирлари, солиқ инспекторлари, санитария-эпидемиология маркази, бириктирилган ташкилот ва корхона, тижорат банклари масъуллари иштирокни таъминлаш

24

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал хўжалиги ташкилотларининг авария-тиклаш ва диспетчерлик хизмати моддий техник базасини мустахкамлаш юзасидан зарурий тадбирларни ишлаб чиқиш.

Белгиланган  муддатларда

Туман ҳокимлиги, тегишли корхона ва ташкилотлар.

25

Кўп хонадонли уйлар, бино ва иншоотларнинг ҳолатини ёнғин хавфсизлиги техник меъёрлари асосида кўрикдан ўтказиш.

Белгиланган  муддатларда

Туман ҳокимлиги, ИИБ ЁХБ, тегишли корхона ва ташкилотлар.

26

Тумандаги кўп хонадонли уйларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тижорат банкларининг мақсадли ва имтиёзли кредит маблағларини ажратиш чораларини ишлаб чиқиш.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб қувватлаш учун тижорат банклари томонидан ажратилаётган мақсадли имтиёзли кредит маблағлари ҳажмини кўпайтириш.

1-октябргача

Туман  ҳокимлиги,  тегишли тижорат банклари.

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Ижро учун масъул

27

Кўп хонадонли уй-жой фондининг том қисмини белгиланган режа асосида мукаммал ва жорий таъммирлашни таъминлаш.

1-октябргача

Туман ҳокимлиги, ХУЖМШлар.

28

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан кўп хонадонли уй-жойларнинг олд қисмидаги кириш йўлакларини таъмирлаш.

1-октябргача

Туман ҳокимлиги, ХУЖМШлар.

29

Кўп хонадонли уйларни қиш даврида фойдаланиш учун режалаштирилган иш ҳажмларини бажариш, ертўла ва том чердакларини текширишни ташкил этиш, муҳандислик тармоқларининг жойлашуви, ертўла, чердак ва кириш эшикларининг ёпилишини таъминлаш.

1-октябргача

Туман ҳокимлиги, ХУЖМШлар.

IV. 2019-2020 йиллар қуз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича

30

Ижтимоий соҳа объектларидаги бино ва иншоотларда муҳандислик тармоқлари, шу жумладан ҳожатхоналарнинг санитария-гигиена меъёрлари талабларига жавоб бериши, қишлоқ жойлардаги ижтимоий тармоқларни зарурий қурилиш материаллари билан корхоналарнинг смета ҳаражатларида белгиланган маблағлар ҳисобидан таъмирлаш бўйича зарурий чоралар кўриш.

Белгиланган  муддатларда

Туман ҳокимлиги, ХТБ, МТБ ва ТТБ, коллежлар.

31

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш қозонларини кўмирга мослаштириш ёки янги қозонларга алмаштириш бўйича ойлик графикларни ишлаб чиқиш ва бунда кўмир ёқилғиси билан таъминлаш.

Белгиланган  муддатларда

Туман ҳокимлиги, молия бўлими, ХТБ, МТБ ва ТТБ, коллежлар.

32

Мазкур чора-тадбирлар режаси бандларида белгиланган вазифаларнинг ижросини назорат  қилиш.

Доимий

Туман ҳокимлиги.

 

                                   
                            Туман ҳокимининг       
                            2019 йил "____" сентябрдаги      
                            _____ сонли қарорига       
                            2-илова      
                                   
                                   
Асосий мухандислик коммуникациялари ва технолгик ускуналарни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида   
барқарор ишлашга тайёрлаш ва мукаммал таъмирлаш бўйича  
                                   
ПАРАМЕТРЛАРИ  
                                   
т/р Ҳудудлар номлари Мукаммал таъмирлаш
Қозон-хоналар (дона) Локал қозонлар (дона) Қозонлар (дона) Иссиқлик тармоқлари (км) Ичимлик суви тармоқлари (км) Газ тармоқлари (км) Электр тармоқлари (км) Трансформатор подстанцияси (дона)
Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш
1 Пахтакор                 92,8 0,05 205,121   354,3 37,49 146 9
  Жами 0   0   0   0   92,8 0,05 205,12 0 354,3 37,49 146 9
                            Туман ҳокимининг       
                            2019 йил "____" сентябрдаги      
                            _____ сонли қарорига       
                            3-илова      
                                   
                                   
Асосий мухандислик коммуникациялари ва технолгик ускуналарни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида   
барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш бўйича  
                                   
ПАРАМЕТРЛАРИ  
                                   
т/р Ҳудудлар номлари Жорий таъмирлаш
Марказий қозонхоналар Локал қозонхоналар Қозонлар (дона) Иссиқлик тармоқлари (км) Ичимлик суви тармоқлари (км) Газ тақсимлаш пунктларини тафтишдан ўтказиш (дона) Электр тармоқлари (км) Трансформатор подстанцияси (дона)
Жами шундан жорий  таъмирлаш Жами шундан жорий  таъмирлаш Жами шундан жорий  таъмирлаш Жами шундан жорий  таъмирлаш Жами шундан жорий  таъмирлаш Жами шундан жорий  таъмирлаш Жами шундан жорий  таъмирлаш Жами шундан жорий  таъмирлаш
1 Пахтакор                 92,8 1,9 195 195 354,3 294,4 146 113
  Жами 0   0   0   0   92,8 1,9 195 195 354,3 294,4 146 113
                                     
Ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга
тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича
                                     
ПАРАМЕТРЛАРИ
                                     
т/р Ҳудудлар номлари Мукаммал таъмирлаш Жорий таъмирлаш
Умумтаълим мактаблари (дона) Болалар уйи ва махсус мактаб-интернатлари (дона) Болалар боғчалари (дона) "Мурувват" ва "Саҳоват" реаблитация маркази, санатория, уруш ва меҳнат фаҳрийлари дам олиш муассасалари (дона) Касалхоналар ва амбулатор поликлиникалар Умумтаълим мактаблари (дона) Мактаблардаги ойналарни алмаштириш (кв.м) Болалар уйи ва махсус мактаб-интернатлари (дона) Болалар боғчалари (дона) Касалхона ва амбулатор поликлиникалар (дона) "Мурувват" ва "Саҳоват" реаблитация маркази, санатория, уруш ва меҳнат фаҳрийлари дам олиш муассасалари (дона) Мусика ва санъат мактаблари
Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш
1 Пахтакор 18       13       6   1     3     1
  Жами 18 0 0 0 13 0 0 0 6 0 1   0 3   0 1
                                   
                                Туман ҳокимининг   
                                2019 йил "____" сентябрдаги  
                                _____ сонли қарорига   
                                5-илова  
                                   
Пахтакор туманида 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик куриш максадида куп каватли уй-жойлар хамда унга туташ худудларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, ободонлаштириш ишларининг
                                   
ПАРАМЕТРЛАРИ
                                   
Туманлар номи Таъмир-ланадиган уйлар сони шу жумладан, иш турлари кесимида: Ноқонуний қурилма-ларни бузиш (дона) Лифтларни жиҳоз-лашни таъминлаш ва алмашти-риш (дона) Шундан
Том қисмини таъмирлаш (минг кв.м) Кириш йўлагини таъмирлаш ва жиҳозлаш Ички мухандис-лик тармоқ-ларини таъмирлаш ва жиҳозлаш (дона) уйларни фасад қисмни таъмирлаш (дона) Жами қурилади-ган ва таъмирла-надиган болалар майдон-часи сони (дона) шундан Ирригация тизимини таъмирлаш (дона) Тратуар-ларни бетон қопламаси билан таъмирлаш (минг кв.м) Уй-жой ҳудудидаги ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш (дона) Таъмир-ланадиган лифтлар Алмашти-риладиган лифтлар
Йўлаклар сони (дона) Темир эшикларни ўрнатиш (кодли қулф билан) (дона) Қуриш (дона) Таъмир-лаш (дона)
1 Пахтакор             62 62 0   7,3          
1 Туман бўйича 0 0 0 0 0 0 62 62 0 0 7,3 0 0 0 0 0
                                   
                                   
                                Туман ҳокимининг   
                                2019 йил "____" сентябрдаги  
                                _____ сонли қарорига   
                                6-илова  
                                   
2019-2020 йиллар куз-қиш даври учун кўмир махсулотини ҳудудлар бўйича етказиб бериш буйича хамда ахоли учун суюлтирилган газ етказиб бериш
                                   
ПАРАМЕТРЛАРИ
                                   
Ҳудудлар номи Кўмир (минг тонна) 2019 йил октябр-декабр ойларидан 2020 йил январ-март ойларигача аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш
Жами Бюджет ташкилотлари шу жумладан шу жумладан Аҳоли учун кўмирни юклаш шу жумладан
кўмир кўмир брикети  Мактабгача таълими Халқ таълими Соғлиқни сақлаш Коллежлар кўмир кўмир брикети 
кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет
1 Пахтакор  1104 604 152 452 8 41 89 282 7 18 39 111 500 400 100 436,5
1 Туман бўйича 1104 604 152 452 8 41 89 282 7 18 39 111 500 400 100 436,5
             
          Туман ҳокимининг   
          2019 йил "____" сентябрдаги  
          _____ сонли қарорига   
          7-илова  
             
2019-2020 йиллар куз-қиш даври учун кўмир махсулотини ҳудудлар бўйича етказиб бериш буйича хамда ахоли учун суюлтирилган газ етказиб бериш
             
ПАРАМЕТРЛАРИ
             
Худудлар номи 2019 йил октябр-декабр ойларидан 2020 йил январ-март ойларигача ахолига суюлтирилган газ етказиб бериш (тн) Иссиклик таъминоти ташкилотлари учун печ ёкилгиси Иссиклик таъминоти ташкилотлари учун мазут ёкилгиси Техник туз ИОМС
1 Пахтакор  436,5        
1 Туман бўйича 436,5        

Умумий таклифлар

137