ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7301 Хокимият Булунгурского района 04/09/2019 19/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш тўғрисидаги қарори
ID-7301

Туман иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 08 август кунги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 210-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:

вилоят иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш:

б) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) ижтимоий соҳа объектларини  2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман комиссияси:

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар
куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

тегишли бўлим, корхона ва ташкилотлар бўйича-туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан:

тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда туман ҳокимининг ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

3. Туманда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссия ташкил этилсин.

4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Д.Шакарбоев, Р.Халжигитов, Б.Илъчиев) тегишли бўлим ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклатилсин.

5. Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Халжигитов:

Тумандаги ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни
куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқлари, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтиришни, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан назорат қилишини;

назорат натижалари бўйича объектларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳамда уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин.

6. Туман “Электр тармоқлари корхонаси” АЖ (И.Муродов), 2-сонли туманлараро ҳудудий газ тармоқлари филиали (О.Нарзиқулов) билан биргаликда куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7. Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Илъчиев) жойларга чиқиб, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин. 

8. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Шакарбоев, Иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи А.Пўлатов билан биргаликда 2019 йил 1 сентябаргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-бахор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб туман бўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни туман ҳокимлигига белгиланган тартибда киритсин.

9. Туман ҳокимининг ўринбосари (Р.Халжигитов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (А.Бобонов) жойларга чиққан ҳолда, кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишга тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

10. Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилиши таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 485-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Д.Шакарбоев, Р.Халжигитов, Б.Илъчиев) иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича доимий мониторинг юритиб, муҳокама қилиб борсинлар.

13. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

  

    Туман ҳокими                                                Б.Бахрамов

 

Умумий таклифлар

374