ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7292 Хокимият города Термез 04/09/2019 19/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2020 йилда Термиз шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-7292

ЛОЙИХА

ТЕРМИЗ   ШАҲАР   ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” сентябрь   _______          Термиз шаҳри

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР    ҚИЛАМАН:

1. Шаҳардаги мулкчилик шаклидан қатъий назар ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар сонидан келиб чиқиб, Термиз шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 352 та иш ўринлари банд қилинганлиги жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 28.1 фоиз (99 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 56.5 фоиз (199 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 7.6 фоиз (27 киши);

ногиронлар учун 0.2 фоиз (1 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 1.9 фоиз (7 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 5.1 фоиз (18 киши);

одам савдоси қурбонлари учун 0.2 фоиз (1 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси корхона ва ташкилотлар кесимида белгиланганлиги иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.

3. 2020 йилда Термиз шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича корхона ва ташкилотлар кесимида иш ўринларини ташкил этиш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари белгиланган иш ўринларини ташкил этилишини тўлиқ таъминласин.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарорни бажармаган, шунингдек, уларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солинади.

6. Иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган корхона ва ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 май куни 3163-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғига асосан белгиланган тартибда квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахслар учун ҳар бир ходимга 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши белгилаб қўйилсин.

7. Термиз шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (И.Холов) беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Термиз шаҳар ҳокимининг 2018 йил 28 сентябрдаги Қ-2467-сон қарори, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бекор қилинсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга кириши белгилансин.

10. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Эламанов зиммасига юклансин.

 

Шаҳар ҳокими                     И.Худойбердиев

 

Умумий таклифлар

160