ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7274 Высшая аттестационная комиссия при Кабинете Министров Республики Узбекистан 04/09/2019 20/09/2019 110
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сон “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси
ID-7274
Амалдаги таҳрир Ўзгартирилиши керак бўлган таҳрир Асослов
  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги
таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

1-илова

“Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари”

16-банд (иккинчи хатбоши):

ихтисослик ҳамда чет тили бўйича малакавий имтиҳон топшириши;

16-банд (иккинчи хатбоши):

ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон топшириши;

 

Вазирлар Маҳкамасининг

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни

аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига асосан ўзгартирилди

16-банд (тўртинчи хатбоши):

ОАК томонидан белгиланган илмий журналларда чоп этилган диссертациясининг асосий натижаларини акс эттирадиган камида учта (шу жумладан биттаси хорижда) илмий мақолага эга бўлиши шарт.

16-банд (тўртинчи хатбоши):

илмий журналларда чоп этилган диссертациясининг асосий натижаларини акс эттирган илмий мақолалари “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомда” белгиланган миқдорда бўлиши шарт.

 

Нашр ишларига қўйилган талабларнинг сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариш билан изоҳланади, яъни

мақолалар фан тармоқлари гуруҳи кесимида ва йиллар бўйича ўсиб бориш тартибида белгиланган

17-банд (учинчи хатбоши):

ОАК томонидан белгиланган илмий журналларда чоп этилган диссертациясининг асосий натижаларини акс эттирадиган камида ўнта (шу жумладан биттаси хорижда) илмий мақолага эга бўлиши шарт.

17-банд (учинчи хатбоши):

илмий журналларда чоп этилган диссертациясининг асосий натижаларини акс эттирган илмий мақолалари “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомда” белгиланган миқдорда бўлиши шарт.

17-банд (тўртинчи хатбоши):

Ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун изланувчилар диссертация натижалари бўйича монография чоп этган бўлиши лозим.

 

 

Чиқарилди

Ортиқча бюрократик аттестация талаби сифатида чиқарилди

 

2-илова

“Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида низом”

6-банд:

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига қабул қилинаётган магистр ёхуд клиник ординатурага (тиббиёт фанлари учун) ёки мутахассислик дастурлари бўйича олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражага эга бўлганлар мутахассислиги олий ўқув юртидан кейинги таълим ихтисослиги тегишли бўлган фан соҳасига мувофиқ бўлиши шарт. Фан соҳалари мос келмаганда ёки олий ўқув юртидан кейинги таълимни фаннинг турдош соҳалари бўйича олиш режалаштирилганда талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) белгилаган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириши лозим.

Шу билан бирга, тиббиёт, фармацевтика, ветеринария мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига фаннинг турдош соҳалари бўйича қабул қилинишга йўл қўйилмайди.

Бакалавриат таълими йўналиши ва магистратура мутахассислиги таълимнинг турли соҳаларига тегишли бўлганда, ОАК томонидан белгиланган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириш шарти билан, бакалавриат таълимининг йўналишига тегишли бўлган таълим соҳасига мувофиқ бўлган мутахассислик бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясининг белгиланган тартибда тайёрланишига ва ҳимоя қилинишига йўл қўйилади.

6-банд:

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига қабул қилинаётган магистр ёхуд клиник ординатурага (тиббиёт фанлари учун) ёки мутахассислик дастурлари бўйича олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражага эга бўлганлар мутахассислиги олий ўқув юртидан кейинги таълим ихтисослиги тегишли бўлган фан соҳасига мувофиқ бўлиши шарт. Фан соҳалари мос келмаганда ёки олий ўқув юртидан кейинги таълимни фаннинг турдош соҳалари бўйича олиш режалаштирилганда талабгорлар олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига қабул жараёнида Қабул комиссияси белгилаган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириши лозим.

Шу билан бирга, тиббиёт, ветеринария ихтисосликлари бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига фаннинг турдош соҳалари бўйича қабул қилинишга йўл қўйилмайди.

Бакалавриат таълими йўналиши ва магистратура мутахассислиги таълимнинг турли соҳаларига тегишли бўлганда, олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига кириш жараёнида Қабул комиссияси томонидан белгиланган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлари топшириш шарти билан бакалавриат таълимининг йўналишига тегишли бўлган таълим соҳасига мувофиқ бўлган мутахассислик бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертациясининг белгиланган тартибда тайёрланишига ва ҳимоя қилинишига йўл қўйилади.

 

 

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига кириш ва малакавий имтиҳонларни оптималлаштириш мақсадида киритилди

 

 

 

 

Фармацевтика соҳадаги илмий изланишлар самарадорлигини ошириш ва иқтидорли ёшларни соҳага кенг жалб этиш мақсадида чиқарилди.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига кириш, малакавий ва қўшимча имтиҳонларни оптималлаштириш мақсадида киритилди

27-банд (тўртинчи хатбоши):

Тасдиқланган диссертация мавзулари, илмий раҳбар ва илмий консультантлар (консультант тайинланган ҳолатларда) тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълумотлар базасига киритилади, шунингдек ОАКда рўйхатга олинади ва «ОАК Бюллетени» журналида чоп этилади.

27-банд (тўртинчи хатбоши):

Тасдиқланган диссертация мавзулари, илмий раҳбар ва илмий консультантлар (консультант тайинланган ҳолатларда) тўғри-сидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълумотлар базасига киритилади.

 

Ортиқча бюрократик талаб сифатида чиқарилди.

33-банд:

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига изланувчилар докторлик диссертацияларини Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ малакавий имтиҳонларни топширганларидан кейин ҳимоя қилишга қўйиладилар.

33-банд:

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига изланувчилар докторлик диссертацияларини Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонни топширганлари-дан кейин ҳимоя қилишга қўйиладилар.

 

Малакавий ва кириш имтиҳонлари оптималлаштирилди

43-банд:

Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ҳар йили 30 ноябргача бўлган муддатда ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва ОТМ ва ИТМ қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

 

Мустақил изланувчиликка талабгорлар билан ўтказилган суҳбат натижалари Коллегиал орган қарорлари билан тасдиқланади. Шу билан бирга, Коллегиал орган қарорида мустақил изланувчиларнинг диссертация мавзулари тасдиқланади ва илмий раҳбар ёки илмий консультант меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари белгиланади.

43-банд:

Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ҳар йили 30 ноябргача бўлган муддатда ихтисослик бўйича суҳбат ва чет тили бўйича кириш имтиҳони натижалари ҳамда ОТМ ва ИТМ қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Мустақил изланувчиликка талабгорлар билан ўтказилган суҳбат ва чет тили бўйича кириш имтиҳони натижалари Коллегиал орган қарорлари билан тасдиқланади. Шу билан бирга, Коллегиал орган қарорида мустақил изланувчиларнинг диссертация мавзулари тасдиқланади ва илмий раҳбар ёки илмий консультант меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари белгиланади.

 

Ушбу ҳужжатларнинг        16- ва 6-бандига мувофиқ  мазкур таҳрирда баён этилди

45-банд (тўртинчи хатбоши):

Мустақил изланувчиларнинг тасдиқланган диссертация мавзулари ва илмий раҳбар ва илмий консультант (консультант тайинланганида) тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълумотлар базасига киритилади, шунингдек ОАКда рўйхатдан ўтказилади ва «ОАК Бюллетени» журналида чоп этилади.

45-банд (тўртинчи хатбоши):

Мустақил изланувчиларнинг тасдиқланган диссертация мавзулари ва илмий раҳбар ва илмий консультант (консультант тайинланганида) тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълумотлар базасига киритилади.

 

Ортиқча бюрократик талаб сифатида чиқарилди.

 

53-банднинг “в” кичик банди (иккинчи хатбоши):

журналларда, шу жумладан хорижий журналларда сони ОАК талабларига мувофиқ чоп этилган илмий мақолалари мавжудлиги;

53-банднинг “в” кичик банди (иккинчи хатбоши):

журналларда, шу жумладан хорижий журналларда чоп этилган илмий мақолалар сони “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидлаги низомда” белгиланган талабларга мувофиқлиги;

 

Нашр ишларига қўйилган талабларнинг сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариш билан изоҳланади

53-банднинг “в” кичик банди (тўртинчи хатбоши)

 ОТМ ёки ИТМ илмий-ташкилий бўлинмалари мажлисларида диссертация ва авторефератининг кўриб чиқилганлиги ва муҳокама қилинганлиги.

 

53-банднинг “в” кичик банди (тўртинчи хатбоши)

диссертация ва авторефератни ОТМ ёки ИТМ илмий-ташкилий бўлинмаларида кўриб чиқилганлиги  ва муҳокама этилганлиги ҳамда диссертация матни илмий экспертиза (бундан буён матнда электрон экспертиза деб юритилади)дан ўтказиш учун  интернет тармоғига жойлаштирилиб, муҳокамадан ўтказилгани.

 

Диссертациялар сифатини янада ошириш ва шоффофликни таъминлаш мақсадида низомларга киритилган қўшимчалар асосида таҳрир қилинди

54-банднинг “в” кичик банди (иккинчи хатбоши)

диссертация мавзуси бўйича ОАК рўйхатида кўрсатилган журналларда камида учта илмий мақола эълон қилинганлиги;

 

54-банднинг “в” кичик банди (иккинчи хатбоши)

диссертация мавзуси бўйича “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомда” белгиланган талабларга мувофиқ илмий мақолалар эълон қилинганлиги;

 

 

Нашр ишларига қўйилган талабларнинг сифат жиҳат-дан янги поғонага кўтариш билан изоҳланади

54-банднинг “в” кичик банди (учинчи хатбоши):

диссертация натижалари бўйича (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича) чоп этилган монографиянинг мавжудлиги;

Чиқарилди

Ортиқча бюрократик аттестация талаби сифатида чиқарилди

54-банднинг “в” кичик банди (бешинчи хатбоши):

диссертация ёки авторефератни ОТМ ёки ИТМ илмий-ташкилий бўлинмаларида кўриб чиқилганлиги ва муҳокама этилганлиги.

54-банднинг “в” кичик банди (бешинчи хатбоши):

диссертация ва авторефератни ОТМ ёки ИТМ илмий-ташкилий бўлинмаларида кўриб чиқилганлиги  ва муҳокама этилганлиги ҳамда диссертация матни электрон экспертизадан ўтказиш учун интернет тармоғига жойлаштирилиб, муҳокамадан ўтказилгани.

Диссертациялар сифатини янада ошириш ва шоффофликни таъминлаш мақсадида низомларга киритилган қўшимчалар асосида таҳрир қилинди

 

 

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сон “Олий малакали илмий

ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

1-илова

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида илмий даражалар олиш

юзасидан диссертацияларни экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш тартиби тўғрисида низом

3-боб. Диссертацияларда плагиатни аниқлаш юзасидан экспертизадан ўтказиш ва диссертациялар мавзуларини чоп этиш учун сарф-харажатларни тўлаш тартиби ва миқдорлари

3-боб. Диссертацияларда плагиатни аниқлаш юзасидан экспертизадан ўтказиш учун сарф-харажатларни тўлаш тартиби ва миқдорлари

 

Мавзуларни ОАКда рўйхатдан ўтказиш ва чоп этиш бугунги кунда ортиқча бюрократик талаб сифатида чиқарилди ва шунга кўра матнлар таҳрир қилинди

11-банд (биринчи хатбоши):

ОАКда илмий даражалар олиш юзасидан диссертация-ларда плагиатни аниқлаш юзасидан электрон экспертиза ўтказиш ва «ОАК Бюллетени» журналида диссертация-лар мавзуларини эълон қилиш учун сарф-харажатларни тўлаш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

11-банд (биринчи хатбоши):

ОАКда илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларда плагиатни аниқлаш бўйича электрон экспертиза ўтказиш учун сарф-харажатларни тўлаш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

12-банд (тўртинчи хатбоши):

«ОАК Бюллетени» журналида диссертациялар мавзуларини эълон қилиш учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида.

         Чиқарилди

 

12-банд (бешинчи хатбоши):

ОАКда илмий даражалар олиш учун диссертацияларда плагиатни аниқлаш юзасидан электрон экспертиза ўтказиш ва «ОАК Бюллетени» журналида диссертациялар мавзуларини эълон қилиш учун тўлов ОАКнинг бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамига белгиланган тартибда кирим қилинади.

12-банд (бешинчи хатбоши):

ОАКда илмий даражалар олиш учун диссертацияларда плагиатни аниқлаш юзасидан электрон экспертиза ўтказиш учун тўлов ОАКнинг бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамига белгиланган тартибда кирим қилинади.

 

 

 

 

 

 

Тўлдирилди

121. ОАК, олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгаши, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда илмий кенгаш деб юритилади) ўртасидаги қуйидаги ишларни электрон ҳужжат айланиш тизими орқали амалга оширишнинг дастурий-техник таъминоти сарф-харажатлари ОАК ва олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси билан тузиладиган шартномага мувофиқ олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади:

диссертациялар матнини электрон экспертизадан ўтказиш учун ОАК веб-сайтига жойлаштириш ва уни ташкил қилиш;

диссертациялар ҳимояси тўғрисидаги маълумотларни ОАК веб-сайтида эълон қилиш;

аттестация ишлари ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш/жўнатиш;

ҳужжатларни архивлаштириш ва тегишли ташкилотларга тақдим этиш;

илмий кенгаш билан ёзишмалар;

ОАК веб-сайтида илмий кенгаш веб-саҳифасини мунтазам ишлашини дастурий-техник жиҳатдан таъминлаш ва операторлик хизматини мунтазам амалга ошириш.

 

 

Аттестация тадбирларига оид ҳужжатларни электрон ҳужжат айланиш тизими орқали амалга оширишнинг дастурий-техник таъминоти самарадорлигини корпоратив ҳамкорлик асосида амалга ошириш мақсадида киритилди

 

2-илова

“Илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда диссертацияларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ 

сарф-харажатларни тўлаш тартиби тўғрисида низом

4-боб. Бошқа шаҳарлик (хорижлик) оппонентларнинг йўлкира, яшаш харажатлари ва суткалик тўловлари учун сарф-харажатларни қоплаш

 

4-боб. Илмий кенгашнинг бошқа шаҳарлик аъзоларининг ва бошқа шаҳарлик (хорижлик) оппонентларнинг йўлкира, яшаш харажатлари ва суткалик тўловлари учун сарф-харажатларни қоплаш

Ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда таҳрир қилинди

Тўлдирилди

141. Илмий кенгашнинг бошқа шаҳарлик аъзосига илмий кенгаш фаолият юритаётган муассаса ва илмий кенгаш аъзоси фаолият олиб бораётган ташкилот раҳбариятининг ўзаро ёзма келишувига асосан илмий кенгаш мажлисида қатнашиши учун бир марталик келиб-кетиш, яшаш жойи ижараси (уч кун муддатгача) харажатлари қопланади, шунингдек, суткалик пуллар (уч кун муддатгача) тўланади.

Чет эллик илмий кенгаш аъзоси мазкур кенгаш мажлисида иштирок этиши билан боғлиқ сарф-харажатлар ҳузурида илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси, изланувчи фаолият олиб бораётган ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ёхуд ҳомий ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қопланади.

 

Тажрибадан

келиб чиққан

ҳолда киритилди

15-банд:

Илмий даражалар олиш юзасидан диссертациялар бўйича бошқа шаҳарлик оппонентларга, йўл харажатлари, яшаш жойи ижараси учун харажатларни қоплаш, шунингдек, суткалик пулларни тўлаш, тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида, республика ҳудудида хизмат сафарлари учун белгиланган тартиб ва миқдорда амалга оширилади.

15-банд:

Илмий кенгашнинг бошқа шаҳарлик аъзоларига ва илмий даражалар олиш юзасидан диссертациялар бўйича бошқа шаҳарлик оппонентларга, йўл харажатлари, яшаш жойи ижараси учун харажатларни қоплаш, шунингдек, суткалик пулларни тўлаш, тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида, республика ҳудудида хизмат сафарлари учун белгиланган тартиб ва миқдорда амалга оширилади.

 

Тажрибадан

келиб чиққан

ҳолда киритилди

 

3-илова

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

      2-банднинг “а” кичик банди (иккинчи хатбоши):

«2. Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январдан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига фан доктори ва номзоди илмий даражалари берилгани ҳақидаги ҳужжатлар, шунингдек, хорижий давлатларда фалсафа доктори (PhD) ва унга тенглаштирилган илмий даражалар олинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринда ОАК деб аталади) томонидан нострификацияланади (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади)»;

 

2-банднинг “а” кичик банди (иккинчи хатбоши):

«2. Хорижий давлатларда фалсафа доктори (PhD) ёки бошқа илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификацияланади (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади).

Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январдан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига фан доктори ва фан номзоди илмий даражалари берилгани ҳақидаги ҳужжатлар ОАК томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ нострификацияланади (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан хорижий давлатлар олий таълим муассасалари рейтингига биринчи 300 талик рўйхатига киритилган олий таълим муассасаларида берилган илмий даражалар ҳақидаги дипломлар ҳамда  “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олган стипендиатларнинг илмий даражаси тўғрисидаги дипломлари тўғридан-тўғри нострификациядан ўтказилади»;

 

Таҳрир қилинди ва замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда тегишли қўшимчалар киритилди

     

 

“Илмий даража дипломини нострификациялаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация комиссиясига тақдим этиладиган аттестация иши ҳужжатларининг рўйхати”

1. Талабгор иш жойидан (агар у ишлаётган бўлса) муассаса раҳбари имзолаган йўлланма хат ёки талабгорнинг имзоси нотариал тасдиқланган аризаси (1 нусха). Хатда (аризада) талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, иш жойи ва лавозими, шунингдек, қачон ва қайси давлатда илмий даража дипломини олганлиги, илмий даражанинг расмий номи, хорижда олинган ҳужжатнинг берилган куни, серияси ва рақами, диссертация мавзуси, қайси ихтисослик бўйича ҳимоя қилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

1. Талабгор иш жойидан (агар у ишлаётган бўлса) муассаса раҳбари имзолаган йўлланма хат ёки талабгорнинг имзоси нотариал тасдиқланган аризаси (1 нусха).

Мазмунан таҳрир қилинди

3. (иккинчи хатбоши):

Фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражалар берилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тартибда тасдиқлаган таржимаси.

 

3. (иккинчи хатбоши):

Хорижий мамлакатларда берилган фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тартибда тасдиқланган таржимаси.

“Илмий даража дипломини нострификациялаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тақдим этиладиган аттестация иши ҳужжатларининг
рўйхати”нинг 
к) 2-иловасига мувофиқлаштирилди.

 

5. Диссертация ҳимояси ўтган муассасанинг ҳамда ихтисослик номининг илмий котиб (агар у ишлаётган бўлса) имзоси билан тасдиқланган ёки талабгор томонидан имзоланган давлат тилидаги (лотин графикаси ҳарфлари билан) ва инглиз тилидаги шакллари.

6. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма.

8. Аттестация ишидаги ҳужжатлар рўйхати.

Чиқарилди

Бугунги кунда

 зарурати йўқолгани сабабли чиқарилди

 

Умумий таклифлар

1088