ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7244 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 03/09/2019 18/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини кенгайтириш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7244

Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ҳудуднинг саноат салоҳиятини ошириш, аҳолининг бандлигини ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2803-сон “2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3588-сон “Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида 7 та кичик саноат зоналари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Қонликўл, Хўжайли ва Шуманай туманларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини ва ер участкаларини 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналари таркибига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловада қайд этилган кичик саноат зоналари чегараларини бир ой муддатда аниқлаштирсинлар.

4. Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига белгиланган тартибда топшириш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.

5. Қорақалпоғистон Республикасидаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда белгиланган тартибда:

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда кичик саноат зоналари ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштирилишини;

Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналари ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектларига етказилишини;

кичик саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, кичик саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомалари сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини;

Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналарида саноат лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашишни таъминласинлар.

6. 2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси янги кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларини амалга оширсин.

8. Тахиатош тумани кичик саноат зонаси майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:

хусусий мулк объектлари ҳисобидан шакллантирилган 38,2 гектар ер майдонларини кичик саноат зонаси ҳудудидан чиқариш;

захира ер майдонлари ҳисобидан берилган 15,96 гектар бўш турган ер майдонларини, шунингдек Энергетика касб-ҳунар коллежи жойлашган ҳудуднинг бино-иншоотлари мавжуд бўлмаган ер майдонининг 4,5 гектар қисмини кичик саноат зонаси ҳудудидан чиқарган ҳолда, Тахиатош тумани ҳокимлиги захирасига қайтариш;

“Қусшылык” МФЙ ҳудудидаги 19,98 гектар бўш турган ер майдонини кичик саноат зонаси ҳудудидан чиқарган ҳолда, унинг негизида 2019-2022 йилларда “Taqiyatas tex” МЧЖ томонидан пахта-тўқимачилик кластерини ишга тушириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикасидаги Қонликўл, Хўжайли ва Шуманай туманларида кичик саноат зоналари фаолиятини йўлга қўйиш, уларга истиқболли лойиҳаларни жалб этиш ва оқилона жойлаштириш бўйича “йўл хариталари”ни тасдиқласин ва ижросини таъминласин; 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тахиатош тумани кичик саноат зонаси ҳудудидаги Энергетика касб-ҳунар коллежининг собиқ бино-иншоотларига саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини жойлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекенгилсаноат” ассоциацияси билан биргаликда Тахиатош тумани Қусшылык” МФЙ ҳудудидаги 19,98 гектар бўш турган ер майдонида 2019-2022 йилларда “Taqiyatas tex” МЧЖ томонидан пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалий чоралар кўрсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда 2020 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа тегишли туманларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун фақатгина транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси мавжуд ёки ўтказиш осон бўлган фойдаланилмаётган объектлар рўйхатини шакллантирсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А.Хўжаев ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири        А. Арипов




 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил
____ сентябрдаги
___-сон қарорига
1-илова

 

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикасидаги кичик саноат зоналари таркибига киритиладиган фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Кичик саноат зонаси номи

Кичик саноат зоналари таркибига киритилаётган

объектларнинг номи

Объект жойлашган

манзил

Ҳудуди

(га)*

Бино-иншоотлар

майдони

(кв.м)**

1.

Шуманай тумани кичик саноат зонаси

Собиқ пахта тозалаш корхонаси

бино – иншоотлари

Шуманай тумани Моншақли ОФЙ

3,9

2 625,5

2.

Қонликўл тумани кичик саноат зонаси

Қонликўл Агросервис МТП бино - иншоотлари

Қонликўл тумани “Қонликўл” ОФЙ

1,3

203,8

3.

Хўжайли тумани кичик саноат зонаси

“Қумбиз” МФЙ ҳудудида бўш турган ер участкаси

Хўжайли тумани “Қумбиз” МФЙ

0,84

-

* Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда аниқланади.

** Бино ва иншоотлар, шунингдек, уларга туташ ҳудудлар хўжалик юритувчи жамиятларнинг тегишли бошқарув органлари йиғилишларида кўриб чиқиш натижаларига кўра аниқланади.




 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ___ сентябрдаги
___ - сонли қарорига
2-илова

 

2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларининг
МАНЗИЛЛИ
РЎЙХАТИ

Чора-тадбирлар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдор/

Қувват

Харажатлар миқдори*

(млн сўм)

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Шуманай тумани кичик саноат зонаси

Электр
тармоғи ва объектини қуриш

км
объект

0,2

1

50,0

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Газ тармоғи

км

объект

0,73

2

150,0

“Ўзтрансгаз” АЖ маблағлари

“Ўзтрансгаз” АЖ

Ичимлик
суви ўтказиш тармоғини қуриш

км

0,6

100,0

Маҳаллий бюджет маблағлари

“Туямуюн Нукус” ДУК

Жами:

300,0

 

Хўжайли тумани кичик саноат зонаси

Электр
тармоғи ва объектини қуриш

км

объект

0,2

1

35,0

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Газ тармоғи

км

0,1

40,0

“Ўзтрансгаз” АЖ маблағлари

“Ўзтрансгаз” АЖ

Ичимлик
суви ўтказиш тармоғини қуриш

км

0,15

25,0

Маҳаллий бюджет маблағлари

“Туямуюн Нукус” ДУК

Жами:

100,0

 

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами:

400,0

 

*) - харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади

Умумий таклифлар

396