ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7223 Министерство юстиции Республики Узбекистан 31/08/2019 15/09/2019 0
Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-7223

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ  ВАЗИРИНИНГ

Б У Й Р У Ғ И

1721135

П Р И К А З

МИНИСТРА  ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ  УЗБЕКИСТАН

 

2019  йил  “____”  сентябрь.

№ _____-мҳ

«____»  сентября 2019  года.

 

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ–550-сон “Қурол тўғрисида” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4079-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 мартдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/19/3113/2422-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” – “Собрание законодательства Республики Узбекистан”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.

5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.

 

 

Вазир                                                                                                 Р. Давлетов

 

Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси адлия

вазирининг 2019 йил ___ сентябрдаги

 ___ -мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА

 

 

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш
тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 3-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқароларининг шахси – Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;”;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 50 ва 51-бандларнинг олтинчи хатбошиси “доимий прописка қилинган” деган сўзлардан кейин “шахслар томонидан камида уч йил лавозимда бўлганлиги муносабати билан кўчмас мулк сотиб олинаётган бўлса, ушбу шахсларнинг” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3. 65 ва 66-бандларнинг иккинчи хатбошисидаги “Ўздавтехназорат” деган сўз “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 116-банддаги “ички ишлар органларига” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

Умумий таклифлар

194