ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7192 Национальное агентство проектного управления при Президенте Республики Узбекистан 30/08/2019 14/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-7192

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни
ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
низомнинг
8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги
620-сон “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 7 январдаги 3-сон буйруғи (рўйхат рақами 3128, 2019 йил
23 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й., 10/19/3128/2527-сон) билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига ўқишга қабул қилиш
ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
низомнинг 8-банди биринчи хатбошисидаги “нострификацияланган” деган сўз “тан олинган” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Директор                                                                                              Д. Ли

 

  Тошкент ш.,

2019 йил “____” ________,

  ______-сон

Умумий таклифлар

80