ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
717 Хокимият города Нурафшан 26/09/2018 11/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-717

“ЛОЙИҲА”

 

 

 

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳож ва иш топишда қийналаётган ва  меҳнат  бозорида  тенг  шартларда  рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

        Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 йил, 29-30-сон 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож,  иш  топишда  қийналаётган  ва  меҳнат  бозорида  тенг  шартларда  рақобатлаша олмайдиган  шахсларни  ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва  меҳнат  бозорида  тенг  шартларда  рақобатлаша олмайдиган  шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳарда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

        1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 215 кишини ташкил этадиган 7 фоизгача киритиш белгилансин.

        ногиронлар учун камида 3 фоиз - 6 киши;

        14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар учун 3,2 фоиз - 7 киши;

        таълим муассаларини тугатган ёшлар учун 82 фоиз - 176 киши;

        муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун сафарбарлик чақируви захирасига киритилган 3,2 фоиз - 7 киши;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 2,8 фоиз - 6 киши;

        бошқалар шу жумладан: кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 6 фоиз - 13 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

        2. 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини                2019 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиклансин.

  1. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

        ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун белгиланган муддатларда квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг                   10 апрелидан кечикмаган ҳолда иш жойларининг қолган қисми -                         75 фоизини (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) барпо этиш, ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва мазкур қарор ижроси бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

        4. Иш ўринлари банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан 2019 йил 1 апрелга қадар банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги                    263-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда аттестациядан  ўтказилиши амалга оширилсин.

        5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож,  иш  топишда  қийналаётган  ва  меҳнат  бозорида  тенг  шартларда  рақобатлаша олмайдиган  шахсларни  ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатлар ва тартибда яратилишини (ажратилиши ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари шароити санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

        6. Ушбу қарор ижросини бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож,  иш  топишда  қийналаётган  ва  меҳнат  бозорида  тенг  шартларда  рақобатлаша олмайдиган  шахсларни  ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилсин.

        7. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (К.Каюмов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қаътий назоратни таъминласин.

        8. Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 16 февралдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 57-сонли қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.                                      

         Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

       9. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари  Б.Бегматов зиммасига юклатилсин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                            У.И.Рахимов

 

Умумий таклифлар

588