ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
714 Национальная гвардия Республики Узбекистан 26/09/2018 15/10/2018 2

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-714

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҚЎМОНДОНИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ–257-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 25 июлдаги 199-сон буйруғи (рўйхат рақами 3060, 2018 йил

28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3060/1806-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қўмондон Б. Ташматов

Тошкент ш.,

2018 йил “____”________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси қўмондонининг

2018 йил «____» ________даги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Танловда иштирок этиш истаги бўлган фуқаролар томонидан, қоида тариқасида доимий яшаш жойлари бўйича Миллий гвардия бўлинмаларига мурожаат этилади.».

2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

Фахрий қоровул ва бошқа бўлинмаларга – 185 сантиметрдан паст бўлмаслиги;

Отлиқ аскарлар эскадронига – 175 сантиметрдан паст бўлмаслиги.».

3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган махсус талабларга жавоб бермайдиган илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фуқаролар, тор ихтисослик бўйича мутахассислар, шунингдек спортнинг алоҳида турлари бўйича республика ёки халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчилар ҳамда спорт усталари истисно тариқасида Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинишига рухсат этилади.».

4. 21-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ҳарбий-профессионал танлашдан ўта олмаган номзодлар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди.».

5. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда қониқарсиз деб баҳоланган номзод, ҳарбий-профессионал танлашнинг кейинги босқичига қўйилмайди.

Номзод, умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 3 маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ синов бўлиб ўтган куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.».

6. 7-илованинг «Психологик тест натижаларини ҳисоблаш жадвали»дан кейин қуйидаги мазмундаги матн ва жадвал билан тўлдирилсин:

«6-вазифа бўйича олинган натижаларни «Ишончлилик»

шкаласи бўйича баҳолаш

«Ишончлилик» шкаласи

«Самимий»

«Носамимий»

0 дан 8 гача

9 дан 19 гача

»

2

«Ишончлилик» шкаласи

«Самимий»

«Носамимий»

3

0 дан 8 гача

9 дан 19 гача

4

»

Умумий таклифлар

823