ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
713 Хокимият Термезского района 26/09/2018 11/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-713

Туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан ва Термиз тумани Бандликка кўмаклашиш марказининг 2018 йил 30 августдаги 88-сонли хатини инобатга олиб   

 Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

1. Термиз туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2018  йил                             30 августдаги  88-сонли хати инобатга олинсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси асосида иш кўриб, Термиз туман  ҳокимлиги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони белгилансин, жумладан, 20 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида бу 156  кишини (иловага асосан) ташкил этади, шу жумладан:

- ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва  кўп болали ота-оналар учун - 27% (43 киши);

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун - 55,1% (86 киши);

- сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - 7,6% (12 киши);

- ногиронлар учун - 1,2% (2 киши);

- пенсия олди ёшидаги шахслар учун  - 2,5%  (4 киши);

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун  -   4,4% (7 киши);

- одам савдоси қурбонлари учун - 1,2% (2 киши );

         3. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитлари яратилиши белгилансин.

4. Улар бўйича иш ўринлари захирага қўйиладиган касблар ва лавозимлар рўйхати:

 Мутахассис - тўгарак раҳбари, мусиқа ўқитувчиси, тарбиячи, ўқитувчи, техник ходим, ўт ёқувчи, фаррош, услубчи, дизенфектор, мураббий, фельдшер, шифокор,хамшира, қоровул, кўча супурувчи, боғбон,  оператор, товуқ боқар, чўпон, ишчи.

5. Тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида  кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

6. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарор бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгилансин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (М.Сариева) беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

 8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари  Я.Қаршиев зиммасига юклатилсин.

Туман  ҳокими                                                          Ш.Уринов

Умумий таклифлар

801