ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7118 Хокимият Янгибазарского района 29/08/2019 28/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7118

ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

2019 йил № ____ Янгибозор тумани

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддалари, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрьдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10 бандига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Янгибозор туманида 2020 йил учун ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхона, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати

1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 61 кишини ташкил этадиган

100 фоиз миқдорида, шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар 21,5 фоиз (13 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 70,5 фоиз (43 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 1,6 фоиз (1 киши);

ногиронлар учун 1,6 фоиз (1 киши);

Туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,6 фоиз

(1 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1,6 фоиз (1 киши);

одам савдоси қурбонлари учун 1,6 фоиз (1 киши);

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар иш билан таъминлаш учун

2019 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4.Корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5.Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

6. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Ушбу қарорда белгилаб қўйилган тоифаларга мансуб шахсларни ортиғи билан қабул қилган корхона, ташкилот ва муассасаларга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Ўзбнекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган (31.05.2019 й. № 3163) 2019 йилнинг

10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлан ажратиш тартиби тўғрисида”ги 19-2019-Б-сонли бўйруғига асосан субсидия ажратилишини таъминласин.

 8. Низом талабига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдоридан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу ўринларни ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини Марказ билан тузилган шартнома асосида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

9. Марказ директори (Г.Сапарова) беш кун муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

10.Ушбу қарор 2020 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 29 сентябдаги 2884-сонли қарори 2020 йил

1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11.Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри бўлган “Янгибозор кўзгуси” газетасида эълон қилинсин.

Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (А.Каримов):

мазкур қарорни туман ҳокимлигининг yangibozorhokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

12.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Халметов зиммасига юклатилсин.

Янгибозор туман ҳокими Ў.Машарипов

             

Янгибозор   туман   хокимининг 2019  йил "___"__________даги                                                                    № ____-сонли    қарорига   1 - илова

                                                        
2020 йилда Янгибозор тумани бўйича ижтимоий химояга муҳтож, иш топишда қийналадиган, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини ажратиш белгиланган иш берувчилар   
                     
   
Корхона ва ташкилотлар номи  Жами ишловчилар сони  Жами белгиланган квота иш уринлари 2020 йил учун режаси  ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар Ногиронлар учун Туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар одам савдоси қурбонлари
Жами туман бўйича  2129 61 13 43 1 1 1 1 1
1 Уйғур Тараққиёт қурилиш маьсулияти чекланган жамияти 24 1   1          
2 Ислом Темур Бобур маьсулияти чекланган жамияти 24 1   1          
3 Баркамол авлод болалар марази 28 1   1          
4 АТБ Янгибозор туман Халк банки 44 1   1          
5 28 сон умумий ўрта талим мактаби 53 1   1          
6 16 сон болалар мусика ва саньат мактаби 60 1   1          
7 9 сон мактабгача таьлим муассасаси 24 1   1          
8 1 сон мактабгача таьлим муассасаси 27 2 1 1          
9 24 сон мактабгача таьлим муассасаси 23 1   1          
10 19 сон мактабгача таьлим муассасаси 24 1   1          
11 17 сон мактабгача таьлим муассасаси 20 1   1          
12 14 сон мактабгача таьлим муассасаси 20 1   1          
13 6 сон умумий ўрта талим мактаби 57 1   1          
14 32 сон умумий ўрта талим мактаби 43 1   1          
15 8 сон  умумий ўрта талим мактаби 55 1   1          
16 Янгибозор туман Тиббиёт бирлашмаси 806 17 5 11   1      
17 21 сон мактабгача таьлим муассасаси 24 2 1 1          
18 4 сон мактабгача таьлим муассасаси 26 2 1 1          
19 6 сон мактабгача таьлим муассасаси 24 2 1 1          
20 10 сон мактабгача таьлим муассасаси 21 2 1 1          
21 15 сон мактабгача таьлим муассасаси 33 1   1          
22 7 сон мактабгача таьлим муассасаси 32 1   1          
23 16 сон мактабгача таьлим муассасаси 27 1   1          
24 25 сон мактабгача таьлим муассасаси 29 1   1          
25 8 сон мактабгача таьлим муассасаси 25 1   1          
26 5 сон мактабгача таьлим муассасаси 40 1   1          
27 2 сон мактабгача таьлим муассасаси 35 1   1          
28 13 сон мактабгача таьлим муассасаси 43 1   1          
29 20 сон мактабгача таьлим муассасаси 29 1   1          
30 Янгибозор туман Ободонлаштириш бошқармаси 180 5 1   1   1 1 1
31 Янгибозор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 44 2 1 1          
32 11 сон умумий ўрта талим мактаби 54 2 1 1          
33 Болалар ўсмирлар футбол академияси 72 1   1          
34 10 сон ихтисослаштирилган мактаб интернати 59 1   1        

 

 

 

    Янгибозор   туман   хокимининг                                                              2019  йил    "___"__________даги                                                                    № ____-сонли    қарорига   2 - илова
     
Янгибозор тумани худудида жойлашган корхона, муассаса  ва ташкилотларда аҳолини ижтимоий  муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган қисмини иш билан таъминлаш учун 2020 йилга банд  қилиб кўйилган иш ўринларининг касблар ва лавозимлари тўғрисида
   
Корхона ва ташкилотлар номи Касб ва лавозимлар
1 Уйғур Тараққиёт қурилиш маьсулияти чекланган жамияти Ишчи, коровул, фаррош, ёрдамчи ишчи
2 Ислом Темур Бобур маьсулияти чекланган жамияти Ишчи, коровул, фаррош, ёрдамчи ишчи
3 Баркамол авлод болалар марази Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
4 АТБ Янгибозор туман Халк банки Мутахассис, хисобчи
5 28 сон умумий ўрта талим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
6 16 сон болалар мусика ва саньат мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
7 9 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
8 1 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
9 24 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
10 19 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
11 17 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
12 14 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
13 6 сон умумий ўрта талим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
14 32 сон умумий ўрта талим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
15 8 сон  умумий ўрта талим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
16 Янгибозор туман Тиббиёт бирлашмаси Шифокор, хамшира, фельдшер, фаррош, ошпаз, қоровул
17 21 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
18 4 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
19 6 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
20 10 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
21 15 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
22 7 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
23 16 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
24 25 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
25 8 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
26 5 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
27 2 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
28 13 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
29 20 сон мактабгача таьлим муассасаси Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
30 Янгибозор туман Ободонлаштириш бошқармаси Ишчи, коровул, фаррош, ёрдамчи ишчи
31 Янгибозор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Ишчи, коровул, фаррош, ёрдамчи ишчи
32 11 сон умумий ўрта талим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
33 Болалар ўсмирлар футбол академияси Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
34 10 сон ихтисослаштирилган мактаб интернати Умумтаълим фанлари ўкитувчиси

 

Умумий таклифлар

145