ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7111 Хокимият Янгикурганского района 29/08/2019 13/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7111

 

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар
ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони
289,0 нафарни ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари учун 0,5 фоиз (40 киши); ‎

‎‎умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари учун 4,7 фоиз (146,0 киши); ‎‎

‎‎сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари учун 0,5 фоиз (9,5 киши);

‎‎‎ногиронлар учун 3,0 фоиз (85,5 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронларни ишга жойлашиш бўйича талаб
5 та бўлганлиги сабабли келгусида 80,5 та иш ўринни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,5 фоиз               (3 киши);‎‎‎

‎‎‎‎жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,5 фоиз (2 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0,5 фоиз (3 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг
1-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман  Бандликка кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этсин;

ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

6. Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (У.Тўрахонов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Мазкур қарор “Янгиқўрғон хаёти” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  биринчи ўринбосари А.Мирзаев зиммасига юклатилсин.

                    2-илова      
2019 йилда Янгикургон тумани  бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
     
МАЪЛУМОТ      
        0,5 5 0,5 3 0,5 0,50 0,5      
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:      
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони      
1 Туман Ободонлаштириш бошқармаси 272 27,0 1,5 12,5 1,5 8,0 1 1,50 1   8,16 13,6
2 Туман давлат санитария-эпидемиология назорат маркази 112 11,0 1,0 5,5 0,5 3,5 0,0 0,50 0      
3 Туман давлат солиқ инспекцияси 55 5,5 0,5 3,0 0,5 1,5 0,0 0,00 0      
4 Туман маданият ва спорт ишлари бўлими 60 6,0 1,0 3,0 0,5 1,5 0,0 0,00 0      
5 Янгиқўрғон туман йўл хўжалик пудрат таъмирлаш-фойдаланиш давлат корхонаси 95 9,5 1,5 4,5 0,5 3,0 0,0 0,00 0      
6 Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси 1130 113,0 19,0 56,5 0,5 34,0 1,0 0,00 2      
7 12-умумий урта таълм мактаби 35 3,5 0,5 1,5 0,0 1,0 0,5 0,00 0      
8 5-умумий урта таълм мактаби 32 3,0 0,0 2,0 0,0 1,0 0,0 0,00 0      
9 18-умумий урта таълм мактаби 24 2,5 0,0 2,0 0,0 0,5 0,0 0,00 0      
10 16-умумий урта таълм мактаби 84 8,5 1,5 4,0 0,5 2,5 0,0 0,00 0      
11 14-умумий урта таълм мактаби 42 4,5 0,5 2,0 0,5 1,5 0,0 0,00 0      
12 3-умумий урта таълм мактаби 48 4,5 0,5 2,5 0,5 1,0 0,0 0,00 0      
13 2-умумий урта таълм мактаби 62 6,0 1,0 3,0 0,0 2,0 0,0 0,00 0      
14 1-умумий урта таълм мактаби 65 6,5 1,0 3,0 0,5 2,0 0,0 0,00 0      
16 8-умумий урта таълм мактаби 47 4,5 0,5 2,5 0,5 1,0 0,0 0,00 0      
17 7-умумий урта таълм мактаби 74 7,0 1,0 3,5 0,5 2,0 0,0 0,00 0      
19 15-умумий урта таълм мактаби 53 5,0 1,0 2,5 0,0 1,5 0,0 0,00 0      
20 4-умумий урта таълм мактаби 61 6,0 1,5 3,0 0,0 1,5 0,0 0,00 0      
21 17-умумий урта таълм мактаби 38 3,5 0,5 2,0 0,0 1,0 0,0 0,00 0      
22 10-умумий урта таълм мактаби 81 8,0 1,5 4,0 0,0 2,5 0,0 0,00 0      
23 9-умумий урта таълм мактаби 41 4,0 1,0 2,0 0,0 1,0 0,0 0,00 0      
24 11-умумий урта таълм мактаби 38 3,5 0,0 2,0 0,5 1,0 0,0 0,00 0      
25 19-умумий урта таълм мактаби 45 4,5 0,0 2,5 0,5 1,5 0,0 0,00 0      
26 1-сонли болалар ва усмирлар спорт мактаби 75 7,5 0,5 4,0 0,5 2,0 0,5 0,00 0      
27 Баркамол авлод болалар маркази 32 3,0 0,0 1,5 0,5 1,0 0,0 0,00 0      
28 37-мактабгача таълим муассасаси 33 3,0 0,0 2,0 0,0 1,0 0,0 0,00 0      
29 36-мактабгача таълим муассасаси 35 3,5 0,5 2,0 0,0 1,0 0,0 0,00 0      
30 1-мактабгача таълим муассасаси 39 3,5 0,5 2,0 0,0 1,0 0,0 0,00 0      
31 20-мактабгача таълим муассасаси 65 6,5 1,5 3,0 0,0 2,0 0,0 0,00 0      
32 Янгикургон туман халкт таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш булими 51 5,0 0,5 2,5 0,5 1,5 0,0 0,00 0      
  Жами 2924 289 40,0 146,0 9,5 85,5 3,0 2,0 3,0      
                           
                           
  Туман хокимининг биринчи уринбосари       Р.Ғойибназаров                
                           
                           
  Туман Бандликка кумаклашиш маркази директори       

       М.Турсунов

               
                    1-илова
2020 йилда Янгикургон тумани  бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Худудлар
номи
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар сони Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
А В 1 2 3 4 5 6 7 8 9
1 Янгиқўрғон 2924 289 40,0 146,0 9,5 85,5 3 2 3
                     
                     
    АБКМ директори     М.Турсунов   
         

Умумий таклифлар

181