ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7105 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 29/08/2019 13/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчиларининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тўғрисида
ID-7105

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан, ўқувчиларнинг овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 1 январдан бошлаб ошхоналар ходимлари сонини, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш, табиий камайиш нормалари доирасида нобудгарчиликларни энг кам даражага келтириш, таом турларини хилма-хиллаштириш ва овқат тайёрлаш сифатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчиларининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ўқувчиларининг овқатланиш тизимини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг сўрови бўйича озиқ-овқатларнинг амалдаги ўртача бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам тақдим этилишини;

озиқ-овқат маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бевосита фермер хўжаликларидан, улгуржи савдо ташкилотларидан ва уларнинг вакилларидан сотиб олинишида аутсорсерларга ҳар томонлама ёрдам берилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти ва жисмоний тарбия ва спорт вазири
Д.Ҳ. Набиев зиммасига юклансин.

 

 

 

                         Ўзбекистон Республикасининг

                                             Бош вазири                                                                                                                                                              А. Арипов

 

Умумий таклифлар

191