ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7066 Хокимият Ургутского района 28/08/2019 15/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ургут туманидаги Жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиб келаётган “Кичик Торинжак” ва “Камангаронча” маҳалла фуқаролар йиғинларини молиялаштириш тўғрисида
ID-7066

Лойиҳа

Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг

Қ А Р О Р И

2019 йил “___” __________                                                                                                                                                                                      ______/___-сон

Ургут туманидаги Жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиб келаётган “Кичик Торинжак” ва “Камангаронча” маҳалла фуқаролар йиғинларини молиялаштириш тўғрисида

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланган.

        Ушбу дастурнинг 15-бандида шаҳарчалар, қишлоқ ва овулларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва номини ўзгартириш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда дастурининг 12-бандида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини оптималлаштириш, уларда зарур штат бирликларини жорий этиш ҳамда тегишли қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифлар тайёрлаш белгиланган.

           Мазкур Фармон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 306-сонли қарорига мувофиқ Халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича туман ҳудудий комиссияси Р.Тураевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича туман ҳудудий комиссияси раиси Р.Тўраевнинг ахборотидан келиб чиқиб, тумандаги “Кичик Торинжак”, “Камангаронча” маҳалла фуқаролар йиғинларининг энг характерли белгиларини, маҳалла жойлашган жойнинг мавжуд тизими, маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тили, виждон эркинлиги билан боғлиқ хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг тарихи, анъаналари ва маданияти билан боғлиқлигини инобатга олиб ҳамда кенг аҳолининг таклифларидан келиб чиққан ҳолда штат бирлиги ажратиш тавсия этилсин.

3. Туман ҳокимлиги молия бўлими (Б.Саломов) жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиб келаётган “Кичик Торинжак” ва “Камангаронча” маҳалла фуқаролар йиғинларига 2 тадан (1.Раис, 2. Масъул котиб) штат бирликлари ажратиш, молиялаштириш ҳамда туман бюджет параметрларига тегишли ўзгартириш киритиш вазифа юклатилсин.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимиой-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р.Тўраев зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари вилоят Кенгашидан сўралсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Туман Кенгаши раиси                                                                                                             М.Турдиев

Умумий таклифлар

411