ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7052 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 28/08/2019 12/09/2019 18

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-7052

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 11 июлдаги ПФ-5763-сон Фармони ҳамда “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 11 июлдаги ПҚ–4391-сон қарори)

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”
2019 йил 11 июлдаги ПФ-5763-сон Фармони ҳамда “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 11 июлдаги ПҚ–4391-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

        Бош вазири                                                        А.Арипов

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____”______даги

_____-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 9-модда) илованинг
31-банди бешинчи хатбошисидаги “ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ҳудудий бошқармалари” сўзлари “ваколатли давлат органлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари фаолияти тўғрисида” 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 200-модда):

а) 5-банди қуйидагича баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бюджет параметрларида ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги учун назарда тутилган маблағлар доирасида имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кутубхона фондларини тўлдириш юклансин.”;

б) иловада:

6-бандининг биринчи хатбошисидаги ва 15 банддаги “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Коллежга ташкилий, ўқув-методик ва илмий раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув-таълим ва профессионал дастурларни бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, унинг Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари томонидан тармоқ вазирликлари, идоралари
ва ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.”.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда):

а) 6-банд биринчи хатбошидаги ва 7-банд биринчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-иловада:

4-банднинг биринчи хатбошисдаги, 5-банднинг олтинчи хатбошисдаги, 15-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги “Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги” ва “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари тегишлича “Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги” ва “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

в) 5-илованинг 7-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
4 августдаги “Хорижий фуқароларини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 169-сон қарорида:

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Олий таълим муассасалари ректорлари (филиаллар директорлари)га 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда республика олий таълим муассасаларида хорижий фуқароларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли таълим йўналиши ёки мутахассислик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тўлов миқдоридан кам бўлмаган миқдорда, мустақил белгилаш ваколати берилсин”.

б) Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати олий таълим муассасаси ректори (филиаллар директорлари) томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан келишилган ҳолда белгиланади.”.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида” 2009 йил 11 декабрдаги 312-сон қарорининг
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 540-модда) 1-банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Касб-ҳунар коллежининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” 2012 йил 6 июлдаги 201-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 316-модда) Касб-ҳунар коллежининг Васийлик кенгаши тўғрисида Намунавий Низомнинг
6 ва 35-бандлардаги “ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси” сўзлари “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари” сўзлари билан алмаштирилсин.

8.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида” 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 6-модда) Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Бир минтақа (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) доирасида ўқувчилар ўқишини Ўзбекистон Республикаси Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасидан Таснифлагичнинг бир билим соҳаси ичидаги бошқа таълим муассасасига кўчириш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг рухсати билан амалга оширилади.”

б) 7-банднинг биринчи хатбоши, 8, 19 ва 23-бандлардаги “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 9-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ваколати доирасида кўриб чиқиладиган аризалар 1 августга қадар қабул қилинади ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси томонидан Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига юборилади.”

г) 9-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ваколати доирасида кўриб чиқиладиган аризалар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари томонидан расмий хат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигига юборилади.”

д) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги “ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига” сўзлари “Касбий таълимни ривожлантириш
ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасига” сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўқишни кўчириш тўғрисидаги ариза таълим муассасаси директори, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ариза берилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида кўриб чиқилади.”

ё) 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ёзма жавоби тегишли Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасига юборилади. Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси олинган жавоб асосида ариза берувчининг ва тегишли таълим муассасаларининг манзилига хат юборади.”

ж) 12-банднинг учинчи хатбошисидаги “ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси” сўзлари “Касбий таълимни ривожлантириш
ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 22-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тегишли ҳудудий бошқармаларида” сўзлари “Касбий таълимни ривожлантириш
ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларида” сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларга ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2013 йил 14 июндаги 169-сонли қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 25-сон, 324-модда):

а) Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-банди учинчи хатбошидаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси” сўзлари “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

б)  Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссия тўғрисидаги Низомнинг 5-бандидаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари” сўзлари “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари” сўзлари билан алмаштирилсин;

с) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссиянинг Намунавий таркибининг “комиссия аъзолари” таркибидаги “ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи” сўзлари “Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи” сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг “Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2015 йил 10 мартдаги 52-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й.,
10-сон, 115-модда):

а) 3-банд “г” кичик банди учинчи хатбошидаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларига” сўзлари “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 7-банд биринчи хатбоши “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази” сўзлари “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 8-банд биринчи хатбоши “Меҳнат вазирлиги” сўзлари “Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин”

Умумий таклифлар

872