ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
702 Сохский Центр содействия занятости 26/09/2018 11/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида.
ID-702

“__”____2018 yil                                      № __-sonli.                                            Сўх тумани

 

 

2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун  иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага  қўйиш тўғрисида.

 

     Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2008 й., 7-сон, 353-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини  энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби  тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлар тўплами, 2012 й., 44-сон, 507-модда) ижросини таъминлаш ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақабатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилга иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасини қўллаб,

 

Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н

 

1. Сўх туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша  олмайдиган  шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага  2019 йилга банд қилиб қўйиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2019 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
335 нафарини ташкил этадиган 8,3 фоиз миқдорида, шу жумладан:

‎‎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун
 0,52 фоиз (21 киши);  

‎‎умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим  муассасаларини  тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек,олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари   2,6 фоиз  (105 киши); ‎‎

‎‎сафарбарли чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматнидан бўшатилган шахслар  0.42 фоиз (17 киши);

‎‎‎ногиронлар учун  3,64  фоиз (147 киши);

Пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0,2  фоиз (8 киши);‎‎‎

‎‎‎‎жазони ижро  этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, махсус 0,79  фоиз (32 киши):

‎‎одам савдоси қурбонлари учун  0,12 фоиз (5 киши).

2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган  тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, мувофиқ бўлиши керак:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон  қарорининг 3-бандига мувофиқ 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятларини бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;  

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим  муассасаларини  тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек,  олий таълим муассасаларининг  давлат грантлари бўйича таълим  олган  битирувчилар  учун  – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари ;

сафарбарли чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматнидан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсия олди ёшидаги шахслар учун-уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;                                        

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун-уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;                                                                                                                                     

одам савдоси қурбонлари учун-уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;                                      3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

4. Тумандаги  мавжуд корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби  тўғрисида”ги  Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида  тенг шартларда рақабатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйишни  ташкил этилишини таъминлаш;

2019 йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага мухтож,  иш топишда  қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган  шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага  қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман  Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофазага мухтож, иш қидиришда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрида туман  Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш.

Ташкилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача шаҳар  Бандликка кўмаклашиш марказига  ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиши.

Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги  Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман  ҳокимининг қарорлари  бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарори  бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларини белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилинмайди.

6.  Муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгиланган сонини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимларининг қарорларини бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига  тушади.                                                                                                                             

7. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман  ҳокимининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилиш туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Р.Жонизоков  томонидан амалга оширилади.  

8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман  ҳокимининг 2017 йил 03  октябр кунги № 247-сонли қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

       9.Мазкур  қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинсин.

      10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари И.Тожибоев  зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман  ҳокими                                      Ф. Усаров

 

 

                    2-илова
2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Фаргона вилояти Сух тумани  бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 14-umumiy o'rta ta'lim maktabi 92 8 1 4   3      
2 18-umumiy o'rta ta'lim maktabi 75 6   2   3 1    
3 19-umumiy o'rta ta'lim maktabi 49 4   2   2      
4 2-umumiy o'rta ta'lim maktabi 60 5   2   3      
5 21-umumiy o'rta ta'lim maktabi 71 7   4   3      
6 4-umumiy o'rta ta'lim maktabi 74 7 1 1 1 3     1
7 5-umumiy o'rta ta'lim maktabi 74 7   3   3 1    
8 7-umumiy o'rta ta'lim maktabi 75 7   3   3   1  
9 9-umumiy o'rta ta'lim maktabi 56 4   2   2      
10 "ОЗОД" ширкат хужалиги 290 23 4 2   9   8  
11 Tuman tibbiyot birlashmasi 550 44 2 9 8 17 1 6 1
12 Кишлок хужалик касб хунар коллежи 107 10   5 1 4      
13 So'x tuman Davlat sanitariya epidemiologiya nazorati markazi 38 4   2   2      
14 30-sonli "BOLALAR MUSIQA VA SAN'AT" maktabi 30 2   1   1      
15 So'x tumani obodonlashtirish boshqarmasi 91 7 1     3   3  
16 13-umumiy o'rta ta'lim maktabi 53 4   2   2      
17 10-umumiy o'rta ta'lim maktabi 65 5   3   2      
18 20-umumiy o'rta ta'lim maktabi 45 4   1 1 2      
19 15-umumiy o'rta ta'lim maktabi 36 3   1   2      
20 22-umumiy o'rta ta'lim maktabi 83 8 1 3 1 3      
21 5-maktabgacha ta'lim muassasasi 21 2   1   1      
22 11-umumiy o'rta ta'lim maktabi 67 5   2   2   1  
23 23-umumiy o'rta ta'lim maktabi 46 4   2   2      
24 12-maktabgacha ta'lim muassasasi 21 2   1   1      
25 2-maktabgacha ta'lim muassasasi 30 2   1   1      
26 1-ixtisoslashgan umum o'rta ta'lim maktab internati 28 2     1 1      
27 12-umumiy o'rta ta'lim maktabi 53 4   1   2 1    
28 1-umumiy o'rta ta'lim maktabi 85 7 1 3   3      
29 24-umumiy o'rta ta'lim maktabi 47 4   2   2      
30 1-maktabgacha ta'lim muassasasi 26 2   1   1      
31 19-maktabgacha ta'lim muassasasi 31 2   1   1      
32 9-maktabgacha ta'lim muassasasi 26 2   1   1      
33 4-maktabgacha ta'lim muassasasi 39 3       2 1    
34 3-umumiy o'rta ta'lim maktabi 47 4   1 1 2      
35 8-umumiy o'rta ta'lim maktabi 59 5 1 2   2      
36 18-maktabgacha ta'lim muassasasi 26 2   1   1      
37 10-maktabgacha ta'lim muassasasi 25 2   1   1      
38 17-maktabgacha ta'lim muassasasi 30 2   1   1      
39 6-maktabgacha ta'lim muassasasi 32 3   1   1   1  
40 13-maktabgacha ta'lim muassasasi 25 2   1   1      
41 6-umumiy o'rta ta'lim maktabi 47 4   1   2   1  
42 16-umumiy o'rta ta'lim maktabi 39 3   1   2      
43 "BARKAMOL AVLOD" markazi 45 4   1 1 2      
44 So'x tumani "BOLALAR VA O'SMIRLAR SPORT MAKTABI" 48 4   1   2 1    
45 25-umumiy o'rta ta'lim maktabi 39 3 1     2      
46 17-umumiy o'rta ta'lim maktabi 45 4   2   2      
47 16-maktabgacha ta'lim muassasasi 25 2   1   1      
48 15-maktabgacha ta'lim muassasasi 26 2   1   1      
49 22-maktabgacha ta'lim muassasasi 23 2   1   1      
50 So'x tuman xalq ta'limi muassasalari faoliyatini metodik ta'minlash va tashkil etish bo'limi 41 4   1   2   1  
51 3-maktabgacha ta'lim muassasasi 23 2   1   1      
52 26-umumiy o'rta ta'lim maktabi 45 4   1   2 1    
53 So'x tumani "MADANIYAT VA AHOLINI DAM OLISH MARKAZI" davlat muassasasi 47 4   1   2   1  
54 "SO`X" shirkat xo`jaligi 314 26 4 6   10   4 2
55 "XUSHYOR" shirkat xo`jaligi 396 32 4 7 2 12 1 5 1
56 SO'X TUMAN MAKTABGACHA TA'LIM BO'LIMI 23 2   1   1      
57 So'x tumani irrigasiya bo'limi 32 3   2   1      
  Жами 4036 335 21 105 17 147 8 32 5

Умумий таклифлар

770