ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6948 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 26/08/2019 10/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-6948

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 майдаги ПФ-5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 27 февралдаги 3-2018 ва 33-сон қарори (рўйхат рақами 2993, 2018 йил 5 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/2993/1010-сон) билан тасдиқланган Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.

 

Олий ва ўрта махсус

таълим вазири                                                                  И. Маджидов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____”____________

_______ - сон

 

Молия вазири                                                                   Д. Кучкаров

 

Тошкент ш.,

2019 йил “____”____________

_______ - сон

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил “____”_________ даги, _____, ва _____-сонли қарорига
ИЛОВА

 

Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш

 

1. 2-бандда биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлари “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлари билан алмаштирилсин.

2.  3-бандда биринчи хатбошидаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

279