ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6932 Хокимият Канимехского района 04/09/2019 19/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Конимех туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-6932

 

 

                        “ЛОЙИҲА”

 

 

Конимех туман ҳокимининг

ҚАРОРИ

 

2019 у.(г.)  “    ”    ___________                                                                                                       №  - ____

 

Конимех туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш  тўғрисида

 

 

   “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг27-моддаси,        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

  1. Конимех туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
  2. Туман ҳокимлиги (Қ.Шамшиев),  туман халқ таълими бўлими (Г.Абдуллаева), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб  ёшидаги  болаларни  умумий  ўрта   таълимга   тўлиқ   қамраб        олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган  муаммоларни бартараф этиш бўйича  зарур чоралар қўриш вазифаси топширилсин.
  3.  Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага  бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасига ўқишга жалб қилиш учун маъсул ҳисобланади.
  4. Туман “Маҳаллалар кенгаши” бошқаруви (В.Каршибаева)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

 

 

  1. Мазкур қарор  “ Кенимех таны”   туман газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Қ.Шамшиев  зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                  М.Эгамқулов

                                                                                                                                                “ТАСДИҚЛАЙМАН”

Конимех тумани ХТБ мудири

________________ Г Абдуллаева

«_____» ___________ 2019 й

 

Конимех туман халқ таълими   бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларига беркитилган микрохудудлар.

 

Т/р

Мактаблар

Мактабларга беркитилган микрохудудлар

Уқувчилар сони

Бириктирилган ҳодим

1

№1

“Бирлик” МФИ худудидаги  Жанабаев, Гагарин, Абай,  Бекмурат жирау,  Жамбул,  кучалари хамда “Гулистан” МФИ худудидаги Айтеке би кучаси

271

Ж Таирбеков

2

№2

“Шуртепа” МФИ худудидаги Тоқманғит қишлоғи ҳамда “Бирлик” МФИ худудидаги Нурофшон, Чулпон, Ибн Сино кучалари ва “Дустлик”  МФИ худудидаги Ахунбабаев кучаси

1308

М Эргашов

3

№3

Шуркул  МФИ худудидаги Нурли жол қишлоғи.

43

Ж Пирманов

4

№4

“Саржал” ОФИ худудидаги Қизилқудуқ овули

36

Н Алмаханов

5

№5

“Янгиқазғон” ОФИ худудидаги Янгиқазғон овули

196

И Наризова

6

№6

“Қарақата” ҚФИ худудидаги Болақарақ, Нурбулоқ овуллари

75

С Жолдибаева

7

№7

“Навруз” МФИ худудидаги Бердах, Ёшлик, Ажинияз кўчалари ҳамда “Шуртепа” МФИ худудидаги Шуртепа, Шодибек қишлоқлари

307

Ш Намазова

8

№8

“Учтепа” ОФИ худудидаги Учтепа овули

326

Ф Уразова

9

№9

“Гулистан” МФИ худудидаги Янги кишлок, Чарвадор,  Гулистон, Янги авлод, Истихбол,Ўзбекистон кучалари ҳамда Қурама, Қумробод қишлоқлари

240

Р Узаков

10

№10

Шуркул  МФИ худудидаги Хақиқат, Қийиқ туп, Янги обод қишлоқлари

144

Б Аидаров

11

№11

“Баймурат” ОФИ худудидаги Баймурат, Куне Баймурат овуллари

301

З Жумабаева

12

№12

“Юксалиш” МФИ худудидаги  Кенегес, Дустлик, Чордара, Оқтепа, Жалаули қишлоқлари.

205

Х Нашарова

13

№13

“Саржал” ОФИ худудидаги Оразжан овули

60

Б Нармуратов

14

№14

“Саржал” ОФИ худудидаги Териқудуқ овули

150

Г Каюмова

15

№15

“Янгиқазғон” ОФИ худудидаги  Фидокор  овули

135

Н Мирзаев

16

№16

“Зафаробод” МФИ  “Куча” МФИ

947

Н Рахамнова

17

№17

“Учтепа” ОФИ худудидаги Бешқудуқ овули

31

К Хожахметов

18

№18

“Қарақата” ҚФИ худудидаги Маданият, Ақсай овуллари

78

Г Серикбаева

19

№19

“Туқиз тепа” МФИ худудидаги Момиқчи қишлоғи.

162

Р Нургазиева

20

№20

“Қарақата” ҚФИ худудидаги Қарақата овули

57

Г Тоижанов

21

№21

“Учтепа” ОФИ худудидаги Кендала, Толдиқудуқ овуллари

49

У Буханов

22

№22

“Дустлик МФИ худудидаги Бобур, Ш. Рашидов, Х Дустлик, Мустақиллик, Тинчилик, Навоий, Истихлол кучалари

172

Т Наримбетов

23

№23

“Янгиқазғон” ҚФИ худудидаги Пахтакор овули

70

С Халилова

24

№24

“Қарақата” ҚФИ худудидаги  Шенгелди овули

21

А Минтаев

25

№25

“Баймурат” ҚФИ худудидаги Қалмуратқазғон овули

149

О Жанхужаев

26

№26

Шуркул  МФИ худудидаги Кунеобод-2 қишлоғи ҳамда “Тукиз тепа ” МФИ худудидаги Хужатуп,  Кунеобод-1 қишлоқлари

146

Н Муратова

27

№27

“Янгиқазғон” ҚФИ худудидаги Дунгалак овули

105

Б Жалгасова

28

№28

“Зафаробод” МФИ  “Куча” МФИ

368

Ш Пралиева

29

№32

“Баймурат” ҚФИ худудидаги Ахунбабаев овули

77

Е Туменбаев

30

№33

“Баймурат” ҚФИ худудидаги Қушқудуқ овули

89

А Судаллаев

31

№34

“Баймурат” ҚФИ худудидаги Елтай овули

38

Н Хожамкулов

32

№35

“Қарақата” ҚФИ худудидаги Порлох, Аччи овули

28

У Сулименова

33

№37

“Учтепа” ҚФИ худудидаги  Есқудуқ овули

46

К Таниркулов

34

№38

“Саржал” ҚФИ худудидаги Қизилқудуқ овули

75

Б Шадманова

35

№39

“Шуркул” МФИ худудидаги Уйғур туп, Комплекс қишлоқлари

74

Т Намуратов

36

№40

“Навруз” МФИ худудидаги Базар жирау, Охмангик, Карвон йули  кучалари

49

С Нармуратова

37

№41

“Янгиқазғон” ҚФИ худудидаги Янгиқазғон овули

164

Т ДЖураев

 

 

 

Ижрочи:                                                    Д Кунисбаев

 

 

Умумий таклифлар

289