ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6924 Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам 26/08/2019 10/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-6924

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида

 

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”
 2019 йил 23 июлдаги ПҚ–4401-сон қарори)

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 23 июлдаги ПҚ–4401-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг
11-бандига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Кўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф.Исламов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

 

А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
______ йил ___________даги
_____- сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-бандига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. “в” кичик бандига қуйидаги таҳрирдаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:

“геология-қидирув ишларини олиб бориш учун геологик топшириқларни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлайди;

фойдали қазилмаларнинг прогноз ресурслари ва захиралари кўпайишини ҳисоблаб борган ҳолда геология-қидирув ишларини олиб боради”;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи
ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. “ж” кичик бандига қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи – ўнинчи хатбошилар қўшилсин:

“геология-қидирув ишлари натижалари тўғрисида ҳисоботларни Давлат геология қўмитасининг Илмий-техникавий кенгаши ва Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси йиғилишларида кўриб чиқиш учун тақдим этади;

рақамли геологик ахборотлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш, унинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида давлат геология фондидаги архив материаллари бўйича рақамли ахборотлар банкини ташкил қилади;

геология-қидирув ишлаб чиқаришига мавжуд геологик ва бошқа маълумотларни рақамлаштиришни кенг жорий қилади”;

саккизинчи – ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи – ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Умумий таклифлар

140