ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6921 Хокимият Джаркурганского района 26/08/2019 10/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2020 Жарқўрғон туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-6921

 

        Ўзбекистон Республикаси  “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги  Қонуннинг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида

 

                                                    ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

        1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар сонидан келиб чиқиб, Жарқўрғон туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 295 та иш ўринлари банд қилинганлиги жумладан:

        ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 45,1 фоиз (133 киши);         

       умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 48,1 фоиз (142 киши);

  сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 1,6 фоиз (5 киши)

      ногиронлар учун 1 фоиз ( 3 киши);          

   пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,6 фоиз (5 киши);

       жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 2 фоиз (6 киши);

     “Одам савдоси” қурбонлари учун 0,3 фоиз (1 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

        2. Ижтимоий муҳфазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.

      3.2020 йилда Жарқўрғон туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича корхона ва ташкилотлар кесимида иш ўринларини ташкил этиш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

        4.Иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари белгиланган иш ўринлари ташкил этилишини тўлиқ таъминласин.

        5.Қуйидагилар:

       Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарорни бажармаган, шунингдек, уларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган корхона ва ташкилотларнинг раҳбар шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланиши;

       Иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган корхона ва ташкилотлар учун белгиланган тартибда имтиёзлар қўлланилиши белгилаб қўйилсин.

      6.Жарқўрғон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (С.Турдалиев) беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

       7.Жарқўрғон туман ҳокимининг 2018 йил 28 сентябрь кунидаги Қ-1937-сонли қарори бекор қилинсин.

       8.Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга кириши белгилансин.

       9.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Рахматов зиммасига юклатилсин.

 

       Туман ҳокими                                                  З.Давлатов

 

Умумий таклифлар

121