ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
692 Хокимият Папского района 25/09/2018 10/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисида
ID-692

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом»га (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида;

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1.Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2019 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйҳати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйҳат бўйича ўртача сонидан 856 нафарини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

-ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар;

-умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;

-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;

-ногиронлар

-пенсия олди ёшидаги шахслар;

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;

-одам савдоси қурбонлари.

  1. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

-14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари учун 0,01фоиз (11-киши)

-умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун - уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари учун  1,80 фоиз (188-киши)

-сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари учун  0,3 фоиз (26-киши)

-ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари учун 1,80 фоиз (286-киши)

-пенсияолди ёшидаги шахслар учун - уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари учун 2-киши

-жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун - уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари учун 1,79 фоиз (98-киши)

-одам савдоси қурбонлари учун - уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари ҳарактерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари учун 0,05 фоиз 4-киши

-Ўрта-махсус ва касб-хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахсларга, уларнинг касб-хунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари банд қилиб қўйилади.

  1. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги
Низомга мувофиқ  ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ва бу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берсин;

ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот такдим этиши;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони хисобига ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлигига хам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига хам меҳнат органи томонидан махаллий давлат хокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида караши лозимлиги кайд этилсин. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 22-бандига мувофиқ жарима солиниши таъминлансин.

  1. Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман хокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари хисобидан қоплаш хуқуқига эгадир.

5. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Э.Асқаров) қарор кучга кирган кундан бошлаб қарор ижросини таъминлаш мақсадида бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

6.Мазкур қарор “Поп тонги” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў.Мавлонов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 

         Туман ҳокими                               А.Султанов

2019 йилда Наманган вилояти Поп тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 Поп туман ҳокимлигининг Маданият бўлими 80 6 0 3 0 2 0 1 0
2 Поп туман "Сувоқава" филиали 43 3 0 0 2 1 0 0 0
3 Поп туман Тиббиёт бирлашмаси 1900 138 1 72 0 60 0 5 0
4 Поп туман Давлат санитария эпидемия назорат маркази 108 7 0 4 0 3 0 0 0
5 Поп ихтисослашган давлат урмон хужалиги 251 17 0 4 2 7 0 4 0
6 Парда Турсун номли мехнат дам олиш санаторияси 286 21 0 10 1 8 0 2 0
7 Поп "Муруват" ногиронлар учун  эркаклар интернат уйи 153 10 0 6 0 4 0 0 0
8 Туман Давлат ветеринария бўлими 44 3 0 1 1 1 0 0 0
9 Масъулияти чекланган жамият шаклидаги "PAPFEN" хорижий корхонаси 299 23 0 7 5 9 0 2 0
10 "Поп лагистика маркази" унитар корхонаси 188 13 0 1 2 5 0 5 0
11 Поп Дон махсулотлари акциядорлик жамияти 306 21 0 6 5 8 0 2 0
12 "Поп Пахта толаси" очик турдаги акциядорлик жамияти 433 29 0 6 3 12 0 7 1
13 Туман Ободонлаштириш бошқармаси 348 25 0 3 3 9 1 8 1
14 Поп йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси 166 13 2 2 0 5 0 3 1
15 "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси 844 57 0 21 5 23 1 7 0
16 Поп туман болалар ва усмирлар спорт мактаби 54 4   1   1   2  
17 8-болалар ва усмирлар мусика мактаби 43 3   1   1   1  
18 Баркамол авлод болалар маркази 50 3   1   1   1  
19 Поп туман укув спорт техника клуби  30 2   1   1      
20 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби 120 9 0 4 0 4 0 1 0
21 2-Умумий ўрта таълим мактаби 46 3   1   1   1  
22 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби 78 6 0 3 0 2 0 1 0
23 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби 83 6 0 3 0 2 0 1 0
24 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби 51 3 0 2 0 1 0 0 0
25 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби 91 6 0 3 0 2 0 1 0
26 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби 90 6 0 2 0 2 0 2 0
27 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби 50 3 0 2 0 1 0 0 0
28 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби 69 5 0 2 0 2 0 0 1
29 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 136 10 0 5 0 4 0 1 0
30 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби 126 8 0 3 0 3 0 2 0
31 12-Умумий ўрта таълим мактаби 42 3       1   2  
32 13-Умумий ўрта таълим мактаби 34 3       1   2  
33 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби 64 6 0 2 0 2 0 2 0
34 15-Умумий ўрта таълим мактаби 50 4   1   1   2  
35 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби 33 2 0 1 0 1 0   0
36 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби 95 7 0 3 0 3 0 1 0
37 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби 75 5 0 2 0 2 0 1 0
38 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби 98 7 0 3 0 3 0 1 0
39 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби 61 5 0 2 0 2 0 1 0
40 21-Умумий ўрта таълим мактаби 52 4   1   1   2  
41 22-Умумий ўрта таълим мактаби 54 4   1   1   2  
42 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби 67 5 0 2 0 2 0 1 0
43 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби 73 5 0 3 0 2 0 0 0
44 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби 102 7 0 3 0 3 0 1 0
45 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби 84 5 0 3 0 1 0 1 0
46 27-сонли умумий ўрта таълим мактаби 86 6 0 3 0 2 0 1 0
47 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби 70 5 0 2 0 2 0 1 0
48 29-сонли умумий ўрта таълим мактаби 69 5 0 2 0 2 0 1 0
49 30-сонли умумий ўрта таълим мактаби 72 5 0 2 0 2 0 1 0
50 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби 56 4 0 2 0 1 0 1 0
51 32-сонли умумий ўрта таълим мактаби 62 4 0 2 0 1 0 1 0
52 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби 62 4 0 2 0 2 0 0 0
53 34-сонли умумий ўрта таълим мактаби 68 5 0 2 0 2 0 1 0
54 35-сонли умумий ўрта таълим мактаби 94 7 0 3 0 3 0 1 0
55 36-Умумий ўрта таълим мактаби 45 3   1   1   1  
56 37-сонли умумий ўрта таълим мактаби 83 6 0 3 1 2 0 0 0
57 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби 77 6 0 3 0 2 0 1 0
58 39-Умумий ўрта таълим мактаби 36 3   1   1   1  
59 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби 53 4 0 2 0 1 0 1 0
60 41-сонли умумий ўрта таълим мактаби 60 4 0 2 0 1 0 1 0
61 43-Умумий ўрта таълим мактаби 31 2   1   1      
62 44-Умумий ўрта таълим мактаби 33 2   1   1      
63 45-Умумий ўрта таълим мактаби 45 3   1   1   1  
64 46-Умумий ўрта таълим мактаби 36 2   1   1      
65 47-сонли умумий ўрта таълим мактаби 56 4 0 2 0 1 0 1 0
66 48-Умумий ўрта таълим мактаби 28 2   1   1      
67 49-Умумий ўрта таълим мактаби 60 4   1 1 1   1  
68 50-сонли умумий ўрта таълим мактаби 86 6 0 3 0 3 0 0 0
69 51-Умумий ўрта таълим мактаби 50 3   1 1 1      
70 52-Умумий ўрта таълим мактаби 24 2   1   1      
71 53-Умумий ўрта таълим мактаби 23 2   1   1      
72 54-Умумий ўрта таълим мактаби 26 2   1   1      
73 55-Умумий ўрта таълим мактаби 42 3   1   1   1  
74 56-Умумий ўрта таълим мактаби 50 4   1 1 1   1  
75 57-сонли умумий ўрта таълим мактаби 52 4 0 2 0 1 0 1 0
76 58-Умумий ўрта таълим мактаби 20 1       1      
77 59-Умумий ўрта таълим мактаби 31 2   1   1      
78 60-Умумий ўрта таълим мактаби 35 3   1   1   1  
79 62-Умумий ўрта таълим мактаби 20 1       1      
80 63-сонли умумий ўрта таълим мактаби 87 6 0 3 0 2 0 1 0
81 64-сонли умумий ўрта таълим мактаби 56 4 0 2 0 1 0 1 0
82 65-Умумий ўрта таълим мактаби 37 3   1   1   1  
83 66-Умумий ўрта таълим мактаби 37 3   1   1   1  
84 67-сонли умумий ўрта таълим мактаби 80 6 0 3 0 2 0 1 0
85 68-Умумий ўрта таълим мактаби 37 3   1   1   1  
86 69-Умумий ўрта таълим мактаби 51 4   1   1   2  
87 70-сонли умумий ўрта таълим мактаби 65 5 0 2 0 2 0 1 0
88 71-Умумий ўрта таълим мактаби 45 3   1   1   1  
89 11-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб интернати 101 8 0 4 0 4 0 0 0
90 16-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб интернати 66 5 0 2 0 2 0 1 0
91 "Наманган куприклардан фойдаланиш" УК 258 18 1 2 2 7   6  
92 Поп тумани давлат ветеринания булими   44 3   1   1   1  
93 Поп туман Молия булими   32 2   1   1      
94 Поп туман давла солик инспексияси  62 5   1 1 2   1  
95 Поп туман бандликка кумаклашиш маркази 28 2   1   1      
96 Поп туман Хокимлиги 34 3   1   1   1  
97 Поп туман Халк таълими булими 35 3   2   1      
98 Поп туман Ирришация булими 76 5   2   2   1  
99 Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Поп туман булими 23 2   2          
100 Поп туман мактабгача таълим булими 25 2   1   1      
101 2-мактабгача таълим муассасаси 36 3   2   1      
102 3-мактабгача таълим муассасаси 31 2   1   1      
103 4-мактабгача таълим муассасаси 35 3   2   1      
104 5-сонли мактабгача таълим муассасаси 83 6 0 3 0 2 0 1 0
105 6-мактабгача таълим муассасаси 44 3 1 1   1      
106 8-мактабгача таълим муассасаси 24 2   1   1      
107 11-maktabacha ta'lim muassasasi 41 3 1 1   1      
108 12-мактабгача таълим муассасаси 27 2   1   1      
109 13-мактабгача таълим муассасаси 41 3 1 1   1      
110 14-мактабгача таълим муассасаси 30 2   1   1      
111 15-мактабгача таълим муассасаси 38 3   2   1      
112 17-мактабгача таълим муассасаси 43 3   1   1   1  
113 21-мактабгача таълим муассасаси 23 2   1   1      
114 24-сонли мактабгача таълим муассасаси 61 4 0 2 0 2 0 0 0
115 26-мактабгача таълим муассасаси 31 2   1   1      
116 27-мактабгача таълим муассасаси 25 2   1   1      
117 28-мактабгача таълим муассасаси 24 2   1   1      
118 30-мактабгача таълим муассасаси 74 5   2   2   1  
119 32-мактабгача таълим муассасаси 34 3   2   1      
120 33-сонли мактабгача таълим муассасаси 63 4 0 2 0 1 0 1 0
121 34-сонли мактабгача таълим муассасаси 72 5 0 3 0 2 0 0 0
122 37-мактабгача таълим муассасаси 26 2   1   1      
123 38-мактабгача таълим муассасаси 45 3   1   1   1  
124 39-мактабгача таълим муассасаси 38 3   1   1   1  
125 42-мактабгача таълим муассасаси 72 5   2   2   1  
126 44-мактабгача таълим муассасаси 34 3   2   1      
127 45-мактабгача таълим муассасаси 33 2   1   1      
128 46-мактабгача таълим муассасаси 24 2   1   1      
129 48-мактабгача таълим муассасаси 29 2   1   1      
130 50-сонли мактабгача таълим муассасаси 80 6 0 2 0 2 0 2 0
131 51-мактабгача таълим муассасаси 31 2   1   1      
132 52-мактабгача таълим муассасаси 44 3   1   1   1  
133 53-мактабгача таълим муассасаси 42 3   1   1   1  
134 54-мактабгача таълим муассасаси 37 3   2   1      
  Жами: 11985 856 7 344 36 332 2 131 4
                     
                     
    Поп туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори:                                                                                                                              Э.Асқаров      
                     
    Бажарувчи:           М.Отажонова            

Умумий таклифлар

741