ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6907 Антимонопольный комитет Республики Узбекистан 26/08/2019 10/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-6907

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарорини ижро этиш, хусусан республика ҳудудида электрон тижоратни амалга оширишда электрон тижорат субъектларини жавобгарлигини белгилаш ва электрон тижорат иштирокчиларини, шу жумладан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, электрон тижоратдан фойдаланган ҳолда чакана савдо қилишни ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

         1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

 

        2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

 

        3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

                       Ўзбекистон Республикасининг

                                      Бош вазири                                                                                                                                                              А.Арипов

 

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ даги ______-сон қарорига илова

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо
қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида” 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 1-иловада:

а) 3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

электрон тижорат – электрон тижорат иштирокчилари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда масофадан тузиладиган шартномага мувофиқ товарларни (ишлар, хизматлар) сотиб олиш-сотиш (етказиб бериш) бўйича битимларни тузиш ва бажариш учун ҳаракатлар ва операцияларни амалга ошириш;

электрон чек – электрон тижорат соҳасида битимлар тузилганлигини тасдиқловчи ва сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) ва уларнинг сотувчиси (етказиб берувчиси, ижрочиси), шунингдек тўлов шакли (усули) тўғрисидаги ахборотни акс эттирувчи электрон ҳужжат (хабар)”;

 

б) қуйидаги мазмундаги XVII-2 бўлим қўшилсин:

 

“XVII-2. Электрон тижорат йўли билан

чакана савдо қилиш хусусиятлари

 

18710. Электрон тижорат орқали товарларни (ишлар, хизматлар) сотиб олиш-сотиш (етказиб бериш) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади”;

 

в) 189-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт), шу жумладан электрон тижоратда амалга оширилган операциялар учун электрон чек бермасдан сотиш”;

 

2. 2-иловада:

а) қуйидаги мазмундаги I-1 бўлим қўшилсин:

 

“I-1. Электрон тижорат йўли билан умумий овқатланиш
маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш

 

231. Электрон тижорат орқали умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади”;

 

б) 25-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт), шу жумладан электрон тижоратда амалга оширилган операциялар учун электрон чек бермасдан сотиш”.

Умумий таклифлар

223