ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6883 Хокимият Кумкурганского района 24/08/2019 08/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 3 августдаги Қ-357-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида
ID-6883

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 3 августдаги Қ-357-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида

       Туман иқтисодиёти тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида, Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

        1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 3 августдаги Қ-357-сонли қарорлари (кейинги ўринларда-қарор деб юритилади) маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

        2.Мазкур қарорга кўра:

        Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш  даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр  энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби ташкил этилганлиги;

        республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида инфратузилма, маҳаллалар ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати инобатга олинган ҳолда 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва  белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

        3.Қуйидагилар:

        а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:

        туман иқтисодиёти  тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

        ёқилғи-энергетика  тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

        кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

        ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

        б) 0.2 км сув қувури, 174.8 км электр тармоқларини, шунингдек, 42 та трансформатор пунктларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

        в) 0.45 км сув қувури, 194 км газ тармоқлари,1674.0 км электр тармоқлари, шунингдек, 359 та трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосан муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш  даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага  мувофиқ;

        г) 26 та мактаб, 4 та болалар боғчаси, 1 та мусиқа ва санъат мактабларини жорий  таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

        д) 12 та кўп квартирали уйларда: 7448 кв.м томни, 60 та темир эшикларни ўрнатиш, 62 та уйларнинг фасад қисми, 2 та  болалар майдончаларини қуриш, 686 кв.метр ирригация тизимини таъмирлаш, 1920 кв.метр тратуарларни бетон қопламаси билан таъмирлаш, уй-жойлар худудидаги 19 та ташқи ёртиш тизимини  таъмирлаш, кўп  квартирали уйларга туташ 17,9 минг кв.м йўлакларни бетонлашни ўз ичига оладиган  кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

        е) иқтисодиёт тармоқлари учун 3894.6 тонна ҳажмда, шу жумладан  аҳоли учун 1878.6 тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 2016.0 тонна кўмир маҳсулотлари жамлашни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари жамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

        ж) аҳолига 2811.4 тонна ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришни                                                                                          ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага  мувофиқ;

        з) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича  туман комиссияси (кейинги ўринларда-туман комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         4.Туман комиссияси (М.Қултаев):

        а) бир ой муддатда  туман  иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга  тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали   уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа  ижтимоий

соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш  даврида  барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

        б) ўрганиш натижалари бўйича:

        корхоналар, ташкилотлар, муассасалар бўйича-туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари томонидан:

        тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари билан келишилган ҳолда  ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари  ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга  тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

        5.Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари (М.Қултаев, А.Абдурахимов, Х.Саматов, Н.Алланазаров), тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда   ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгилансинлар.

        6.Туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Абдурахимов:

        туман худудидаги  қишлоқ жойларда  ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий  фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган  ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари  ғамланишини жойларга чиқиб шахсан  ўзи назорат қилсин;

        назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул  бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

        7.Туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Алланазаров жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини  куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

        8.Туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича  ўринбосари Х.Саматов, туман иқтисодиёт ва саноат бўлими (З.Эшқобилов) алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

        2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жамлашда йўл  қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида  аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, туман бўйича  2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ  хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини жамлашнинг реал ҳажмларини  белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига  йўл қўймаслик мақсадида  картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли  экинлар маҳсулотларини жамлашга алоҳида  эътибор қаратилсин;

        ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда  ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларнинг зарур тарзда  сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш  бўйича  аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

        9.Туман молия бўлими мудири Ш.Поянов туман комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча заҳираларни қидириб топиш чораларини кўрсин.

        10.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Қултаев, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий  соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс  тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида  тизимли  ахборот берилишини таъминласин.

        Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда  туман  комиссияси  йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

        11.Туман ҳокиминин 2018 йил 27 июлдаги “Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-2206-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

        12. 8. “Қумқўрғон садоси” газетаси (Р.Менгзияева)га мазкур қарорнинг тўлиқ матнини расмий нашрда эълон қилсин.   

        13.Мазкур қарорни назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

       

 

 

Туман ҳокими                                                                       Н.Чариев

Туман ҳокимининг

                                                    2019 йил ________________

                                                   Қ-___-сонли қарорига 1-илова

 

Туман иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Бажариш учун масъуллар

Мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимлигидан

 

  1. Туман иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаши бўйича ташкилий чора-тадбирлар

1

  Тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича (ҳар бир участка ишлари бўйича масъул шахсларни ва бажарилиши муддатларини аниқлаб):

    Тумандаги аҳоли пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш муассасаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича  қозонхоналар, муҳандислик коммуникация ва технологик ускуналарда зарурий таъмирлаш ишларини олиб бориш;

     Бориш қийин бўлган чекка аҳоли пунктларида яшовчи  аҳолини суюлтирилган  газ (овқат пишириш учун), кўмир ва кўмир бирикетлари, ҳамда муқобил ичимлик суви  манбалари (шу жумладан ташиб келтириладиган ичимлик суви) билан барқарор таъминлаш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2019 йил                                   10 сентябргача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги, алоқадор мутасадди корхона,  ташкилот ва  муассасалар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

2

    Ўтган иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни  бартараф этган ҳолда, аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик таъминоти билан кафолатганган таъминоти бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш

2019 йил

 10 сентябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

3

    Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш  мавсумига тайёргарлиги билан  боғлиқ бўлган нефт газ конденсатлари, нефт маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир брикети, туз ва бошқа юкларни узлуксиз ташилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

 

2019 йил

 10 сентябргача

Туман ҳокимлиги Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими, “Сурхон кўмир етказиб берувчи” корхонасининг туман филиали

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

4

Аҳолини суюлтирилган газ таъминотининг ойма ой таъминланиши графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

 

2019 йил

 10 сентябргача

Туман ҳокимлиги Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

5

2019 йилнинг 1 октябрига қадар тугаллаш муддати билан иқтисодиёт соҳаларига техник тузни етказиш бўйича жадвални  ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил

 10 сентябргача

Туман ҳокимлиги, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

6

Табиий газ етказиб бериш танқис ҳудудларни бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида  ушбу ҳудудлардаги газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктларини реконструкция қилиш ва фойдаланиш бўйича манзилли чора-тадбирларини ишлаб чиқиш

2019 йил

10 сентябргача

Туман ҳокимлиги, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

7

  Маҳаллий газдан фойдаланиш билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларни олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

2019 йил

 10 сентябргача

Туман хокимлиги, туман ФВБ, туман ИИБ, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

8

 Уй-жойлар, кўчалар кичик ирригация  тармоғини таъмирлаш ва тиклаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил      10 сентябргача

Туман ҳокимлиги, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

9

    Куз-қиш мавсумида газни етказиб беришдаги чекловлар 2019/2020 йилларда камайтирилиши лозим бўлган  улгуржи истеъмолчилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

 

 

2019 йил 10 сентябргача

Туман ҳокимлиги, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

10

    2019/2020 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида  2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 1 апрелгача газ ўчирилиш эҳтимоли бўлган ва табиий газ билан таъминлаш кафолатланмаган истеъмолчилар рўйхатини тузиш ва  тасдиқлаш

 

 

 

2019 йил

 10 сентябргача

Туман ҳокимлиги, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

11.

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида энергияни истеъмол қилишнинг максимал  юкланиш соатларида  электр энергияни дифференциаллаштирилган истеъмол бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

10 сентябргача

Туман ҳокимлиги, туман электр тармоқлари корхонаси, алоқадор ташкилот ва корхоналар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

12.

    2019/2020 йиллар куз-қиш даврида электр таъминоти ва газ таъминоти тармоқларидан ўчириш мумкин  бўлмаган, вилоятнинг тоифаланган ва ўта муҳим объектларининг рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил

10 сентябргача

Туман ҳокимлиги, туман электр тармоқлари корхонаси, алоқадор корхона ва ташкилотлар.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

II.2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика комплексини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

13.

     2019/2020 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва улугуржи истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2019 йил октябр ойидан 2020 йил апрел ойигача ойма-ой етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш

2019 йил

 10 сентябргача

Туман ҳокимлиги, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

14.

Аҳолини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш (мазкур қарорнинг 6-иловаси)

2019 йил

1 декабргача

Туман хокимлиги, алоқадор, корхона,  ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

15.

Туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган табиий газ етказиб бериш имкони мавжуд бўлмаган аҳоли  пунктларига манзилли рўйхат асосида суюлтирилган газ миқдорини тақсимлаш ва ҳар ойда суюлтирилган газ етказиб бериш

2019 йил

 1 октябрдан 2020 йил

1 апрелгача

Туман ҳокимлиги, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими, туман  иқтисодиёт бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

16

Аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида куз-қиш даврида корхона ва ташкилотлар қозонхоналарини узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғи захирасини тайёрлаш

2019 йил

 1 ноябргача

Туман ҳокимлиги, туман электр тармоқлари корхонаси,  Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими, “Сурхон кўмир етказиб берувчи” корхонасининг туман филиали

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

17.

   Ахоли эхтиёжлари учун ойлар кесимида  кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Ҳар ойнинг 10 санасигача

Туман ҳокимлиги Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими, “Сурхон кўмир етказиб берувчи” корхонасининг туман филиали

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

III.2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаши учун кўп хонадонли уй-жой фондини тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

18.

Хар бир хусусий уй жой мулкдорлари ширкатлари ва махалла кесимида, махалла раислари бошчилигида, ширкат раиси, участка нозирлари, махаллага бириктирилган солиқ, ДСЭНМ ва хар бир коммунал ташкилотлари масъул ходимлари билан шунингдек, бириктирилган идора ва тижорат банк масъуллари билан  биргаликда:

Уй-жой фонди техник жихатдан тегишли нормаларга мувофиқ;

Уй-жой биноларни жихозлари ва ускуналарини узлуксиз ишлаши, санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши ;

Кўп қаватли биноларни мунтазам текширувдан ўтказиш ва мунтазам эксплуатация қилинишни таьминлаш учун ташкилий чоралар, уй жихозларининг нотуғри ишлаши ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш;

Уй-жой мулкдорлари ширкати хар бир раисининг фаолиятининг тасдиқланган меьзонлар асосида жамоатчиликнинг бевосита иштирокида бахолашни хисобга олган холда, ҲУЖМШ раислари фаолиятини оптималлаштириш, умумий йиғимларда мухокама қилиш, лойиқ бўлмаган рахбарларни алмаштирш ва қайта сайлаш;

ҲУЖМШ нинг танланган ва қайта тайинланган раислари учун махсус таьлим муассасаларида касбий ривожлантириш тренинглари ташкил этиш;

  ҲУЖМШ раислари хисоботларини доимий равишда аҳоли олдида эшитиштизимини янада жорий этиш. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тармоқ жадвалида тасдиқланган графикга кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, ХУЖМШ, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

19

Худудларни такомиллаштиришни ривожлантириш, кўчаларни таъмирлаш ва музнинг шаклланишига йўл қўймаслик учун зарурий моддий-техника ресурсларини харид қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

10 сентябргача

Туман ҳокимлиги,

алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

20

Коммунал ХУЖМШларни тезкор қайта тиклаш ва диспетчерлик  хизматларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил 10 сентябргача

Туман ҳокиимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

21

Кўп квартирали  уйларни куз-қиш даврига тайёрлаш мобайнида  иситиш тизими ва дудбўронларни тозалаш ва ҳаво айланиш тизимларида тузатишлар олиб бориш

2019 йил

 1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

22

Кўп қаватли уй-жойларни мукаммал ва жорий  таъмирлаш ишларини амалга оширилишини таъминолвчи  зарурий чораларни ишлаб чиқиш.

   Тижорат банклари томонидан жорий йилда реал хизматлар эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда  ХУЖМШлар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитларни ажратишда ёрдам кўрсатиш

  ХУЖМШларга ажратилган кредитларни мақсадли  ишлатилишини доимий назорат қилиш

2019 йил

1 октябргача

 

 

 

 

 

 

 

 

Доимий

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, алоқадор корхона ва ташкилотлар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

23

Кўп квартирали турар жой фондининг 7448 кв.м  томини мукаммал ва жорий таъмирлашни бажарилишини таъминлаш

2019 йил

1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, ХУЖМШлар,

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

24

ХУЖМШ жамғармалари маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан кўп қаватли уйларда таъмирлашнинг қуйидаги турларини амалга  оширишни таъминлаш учун зарур бўлган  қурилиш материалларини (цемент, металл) белгиланган тартибда ажратишни ҳисобга олган ҳолда:

   Кўп квартирали  уйларнинг  кириш жойлариш жойцларига кодли қулфли темир эшик ўрнатиш-60та;

    Кўп квартирали уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш-62та;

  Ирригация тизимини таъмирлаш-686 п/м

   Болалар майдончаларини қуриш-2 та

    Кўп квартирали уйларга туташиб кетган 17,9 минг кв.м йўлакларни бетонлаш;

   Уй-жой ҳудудидаги ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш-19та

2019 йил

 1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ХУЖМШлар, тегишли тижорат банклари,

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

25

Кўп квартирали уй-жойларни  мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширилишини молиялаштириш тижорат банкларидан берилган кредитлар, ХУЖМШ ва хомийлик маблағларининг амалдаги қонун ва қоидаларига мувофиқ молиявий ресурсларини тақсимлаш

2019 йил

 1 октябргача

Туман хокимлиги, тижорат банклари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

26

Ичимлик суви ва канализация тизимини жорий ва  мукаммал  таъмирлаш  ишларини  амалга  оширилишини  таъминлаш

2019 йил

1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими,

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

27

Кўп квартирали уй-жой фондининг қиш даврига тайёрлашда ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этишда чора-тадбирлар режасида белгиланган ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мониторинг қилиб боришни таъминлаш

 

 

 

Доимий

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов

 

28

Уй-жойларни куз-қиш даврига тайёрлаш ишларини тугатиш, белгиланган режа асосида  иссиқлик қувурларида изоляция ишларини бажариш, уй-жойларни сифатли иссиқлик таъминотини йўлга  қўйиш бўйича  чора-тадбирлар белгилаш ва муҳандислик  коммуникациялари ва иссиқлик пунктлари жойлашган том қисмини, ертўла ва кириш жойларини ёпишни ташкил қилиш

2019 йил 1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман укй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, ХУЖМШлар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

IV.Аҳолини ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

 

29

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида асосий мухандислик коммуникацияларини ва муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шу жумладн;

    Сув тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш (Сув ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобига);

    Газ тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ва газ тақсимлаш пунктларини қайта  кўриб чиқиш (газ таъминоти тапшкилотининг ўз маблағлари ҳисобига);

Электр тармоқлари ва трансфарматорларни  мукаммал ва жорий  таъмирлаш (электр ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан)

2019 йил

1 октяргача

 

 

 

 

2019 йил

 1 октяргача

 

 

 

 

2019 йил

1 октяргача

 

 

2019 йил

 1 октяргача

 

 

 

Туман ҳокимлиги, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, “Сувоқава” ДУК туман филиали, туман электр тармоқлари корхонаси, Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими

 

 

 

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

30

Корхона ва ташкилотлар ҳисобидаги мавжуд қозонхона жихозларининг техник талабларга мослигини кўрикдан  ўтказиш. Техник талабларга жавоб бермайдиган қозонларни тармоқдан узиш.

2019 йил

 1 октябргача

Туман хокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

V.Ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича  чора-тадбирлар  амалга ошриш

 

31

Ижтимоий соҳа объектларида мавжуд бўлган бинолар ва иншоотларни, меъёрий қоидаларга асосан ва санитария гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий объектлар, хусусан, хожатхоналарни таъмирлашни ўз  ичига оладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Шунингдек зарур қурилиш материаллари (руброид, битум, шифер, ойна ва бошқалар) ушбу муасссасалар ҳаражатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида 

Тармоқ жадвалида тасдиқланган граифкка кўра

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими, касб-ҳунар коллежлари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

32

Табиий газ танқис ҳудудларда жойлашган ижтимоий соҳа объектларидаги газда ишлайдиган қозонларни кўмирга мослаштириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ёки янги қозонларга алмаштириш, ойма-ой кўмир етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш

2019 йил

10 сентябргача

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими, касб-ҳунар коллежлари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

33

Ишлаб чиқаришга бўлган эхтиёжни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий объектлар учун сертификатланган иситиш қозонларини етказиб бериш

2019 йил

15 сентябрдан бошлаб

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими, касб-ҳунар коллежлари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

34

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларининг қозонхона жиҳозларини мукаммал ва жорий  таъмирлаш параметрларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш

2019 йил

10 сентябргача

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими, касб-ҳунар коллежлари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

35

Мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, мехрибонлик уйларини куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалша ошириш

2019 йил

 10 сентябргача

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

36

Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида  иситиш тизимини ва қозонхоналарни  тиклаш

2019 йил

10 сентяргача

Туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муасасаси.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

37

Соғлиқни сақлаш муассасаларида 2019/2020 йилларда куз-қиш  мавсумида ишлашга тайёрлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 йил

10 сентябргача

Туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

38

Белгиланган муддатда кўмирда ишлайдиган қозонлар манзилли дастурга асосан кўмир етказиб беришни таъминлаш

2019 йил

 1 ноябргача

Туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим  муасасаси, маданият бўлими,

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

39

Ижтимоий соҳа объектларида мукаммал ва жорий таъмирланган объектларни 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш

2019 йил 10 сентябргача

Туман хокимлиги, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

YI.Чора-тадбирлар бажарилишини мониторинг қилиш

 

40

Туман комиссияси томонидан туманнинг иқтисодиёт тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлашнинг боришини мухокама қилиб бориш

Ҳар ўн кунда

Туман хокимлиги

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари А.Абдурахимов, Н.Алланазаров

 

                 

 

                            Туман ҳокимининг                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                2019 йил ____________                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                ______ -сонли қарорига                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      2-илова  
                             
                             
                             
                             
                                   
  2019/2020 йиллар куз-қиш даврида  асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни барақарор ишлашини таъминлаш бўйича мукаммал таъмирлаш кўрсаткичлари     
     
     
                                   
Т/Р Худудлар номи Марказий қозонхона (дона) Маҳаллий қозонхоналар (дона) Қозонлар (дона) Исиқлик тармоқлари (км) Сув тармоқлари (км) Газ тармоқлари Электр линияси (км) ТП
Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш
1. Қумқўрғон     2   3   1,1   479,9 0,2 247,5   1941,8 174,8 588 42
                                 

 

 

                            Туман ҳокимининг                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                2019 йил ____________                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                ______ -сонли қарорига                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      3-илова  
                             
                             
                             
                             
                                   
  2019/2020 йиллар куз-қиш даврида  асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни барақарор ишлашини таъминлаш бўйича жорий  таъмирлаш                                                                                                     кўрсаткичлари     
     
     
                                   
Т/Р Худудлар номи Марказий қозонхона (дона) Маҳаллий қозонхоналар (дона) Қозонлар (дона) Исиқлик тармоқлари (км) Сув тармоқлари (км) Газ тармоқлари Электр линияси (км) ТП
Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш Жами шу жумладан мукаммал таъмирлаш
1. Қумқўрғон     2   3   1,1   479,9 0,5 194 194 1941,8 1674 588 359

 

 

                                Туман ҳокимининг                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                2019 йил ____________                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                ______ -сонли қарорига                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      4-илова  
                               
                               
                               
                               
                                           
  2019/2020 йиллар куз-қиш даврида  асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни барқарор ишлашини таъминлаш бўйича жорий  таъмирлаш                                                                                                     кўрсаткичлари     
     
     
Худудлар Капитал т аъмирлаш Жорий таъмирлдаш
Мактаблар  (дона Меҳрибонлк уйлари ва махсус-мактаб интернатлар, "Баркамол авлод" болалар марказлари  (дона) Болалар боғчалари (дона) Касалхоналар ва амбулатория поликлиника муассасалари  (дона)   "Мурувват" ва "Саҳоват" ногиронлар учун интернат  уйлари (дона) Мусиқа ва санъат мактаблари (дона) Мактаблар  (дона Мактаблар ойналарини алмаштириш  (м.кв) Меҳрибонлк уйлари ва махсус-мактаб интернатлар, "Баркамол авлод" болалар маркказлари  (дона) Болалар боғчалари (дона) Касалхоналар ва амбулатория поликлиника муассасалари  (дона)   "Мурувват" ва "Саҳоват" ногиронлар учун интернат  уйлари (дона) Мусиқа ва санъат мактаблари (дона) Махсус маданият ва санъат мактаблари академик лицейлар
Жами шундан Жами Шундан Жами Шундан Жами Шундан Жами Шундан Жами Шундан
1 Қумқўрғон 81   1   21   28       2   26     4     1  

 

                            Туман ҳокимининг                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                2019 йил _____________                                                                                     _____ -сонли қарорига 5-илова  
                             
                             
                             
                             
                                   
      Туманда 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида кўп қаватли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш                                                                                                                                                                                                             КЎРСАТКИЧЛАРИ     
         
         
                                   
Ҳудудлар шундан таъмирланадиган уйлар сони (дона) Шу жумладан, иш турлари кесимида Ноқонуний қурилмаларни бузиш (сони) Лифтларни алмаштириш ва таъмирлаш Шундан
Том қисмини таъмирлаш Кириш йўлагини таъмирлаш ва  жихозлаш Ички муҳандислик тармоқларини таъмирлаш ва жиҳозлаш  Уйларнинг фасад қисмини  Жами қуриладиган ва таъмирланадиган  болалар майдончалари сони (дона) Шундан Ирригация тизимини таъмирлаш Тратуарларни бетон қопламаси билан таъмирлаш Уй-жой худудидаги ташқи ёритш тизимларини таъсмирлаш
Таъмирлаш алмаштириш
Йулаклар сони (дона) Темир эшикларни ўрнатиш (кодли қулф билан) (дона) Қуриш (сони) Таъмирлаш (сони)
1 Қумқўрғон 12 7448 241 60 0 62 2 2 0 686 1920 19 0 0 0 0

 

                                      Туман ҳокимининг                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                2019 йил _____________                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                ______ -сонли қарорига                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      6-илова  
                                       
                                       
                                       
                                       
                                       
                                               
      2019/20120 йиллар куз-қиш даври учун кўмир маҳсулотларини етказиб бериш                                                                                                                                                                                                                                                    КЎРСАТКИЧЛАРИ  
       
                                               
Туман номи Кўмир "Ўзбекэнерго" АЖ Аҳоли жами Шундан Биржа савдолари орқали Импорт
Туман бўйича жами Ижтимоий соҳа Шундан Шундан
Маданият бошқармаси Мактабгача таълим муассасаси Халқ таълими бошқармаси  Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Соғлиқни сақлаш бошқармаси Коллежлар бошқармаси Кумир Брикет
кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет
1 Қумқўрғон 3894,6 2016 500 1516 10 20 30 180 305 876 0 0 40 125 115 315 0 1878,6 980 898,3 0 0

 

    Туман ҳокимининг                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                2019 йил _____________                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                ______ -сонли қарорига                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      7-илова
   
   
   
   
  2019/2020 йиллар куз қиш даврида суюлтирилган газ етказиб беришга тайёргарлик кўриш                                                                                                                                                                                                                                                                         КЎРСАТКИЧЛАРИ
 
     
     
Шахар ва туманлар номи 2019 йил  октябр-декабр ва 2020 йил январ-март ойлари учун суюлтирилган газ етказиб бериш режаси
1 Қумқўрғон 2811,4

 

 

Туман  ҳокимининг

     2019 йил ____     __даги

          ___- сонли қарорига

8-илова

 

Туман иқтисодиёт тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси

 ТАРКИБИ

 

Н.А.Чариев

-

Туман ҳокими, комиссия раиси

М.Қултаев

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

А.Абдурахимов

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси  ўринбосари

Х.Саматов

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси  ўринбосари

Н.Алланазаров

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси  ўринбосари

Б.Искандаров

-

Туман Уй-жой коммунал хизмати бўлими бошлиғи

Б.Хакимов

-

Туман Халқ таълими бўлими мудири

Д.Қўзиева

-

Туман мактабгача таълим муассасаси мудири

Т.Қобилов

-

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

З.Эшқобилов

-

Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи в.б

А.Рахимов

-

Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари

Ш.Поянов

-

Туман Молия бўлими бошлиғи

О.Тангиров

-

Туман ДСЭНМ бош врачи

Ч.Менглиқулов

-

Шўрчи туманлараро газ таъминоти участкаси Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи

Ю.Холмуминов

-

Туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи

Ў.Маматқобилов

-

Агросаноат  касб-хунар коллежи директори

 

Изоҳ: 1.Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига тайинланган шахс комиссия аъзоси ҳисобланади.

2. Комиссия таркибига  заруратга қараб бошқа ташкилотлар вакиллари жалб этилиши мумкин.

 

Умумий таклифлар

271