ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6874 Хокимият Булакбашинского района 24/08/2019 08/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-6874

БУЛОҚБОШИ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

 

Қ А Р О Р И

 

__ _______ 2020 йил       ___             Булоқбоши туман

 

2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5, 6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли Қарорига асосан туманда 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати
2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ҳодимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 5239 нафарини ташкил этадиган 7,5 фоизгача миқдорида 394 та иш ўрни, шу жумладан:

Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун
1,3 фоиз (69 та иш ўрни);

Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун
1,7% фоиз (87 та иш ўрни);

Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,2 фоиз (10 та иш ўрни);

Ногиронлиги бўлган шахслар учун 3,6 фоиз (188 та иш ўрни) (юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гуруҳ ногиронлари ишга жойлашиш бўйича талаб 12 та бўлганлиги сабабли, келгусида 176 та иш ўрни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

Пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,4 фоиз (22 нафар);

Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 0,3 фоиз (17 та иш ўрни);

“Одам савдоси”дан жабрланганлар учун 1 та иш ўрни банд этиб қўйилсин.

 

2. Мазкур тоифадаги шахслар учун иш ўринлари ҳодимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари
ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

- 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

- Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган
ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

- Ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ҳодимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

- Пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

- Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

- Одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.

 

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар
ва лавозимлар: муҳандис, иқтисодчи, ҳисобчи, ҳуқуқшунос, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ҳодим, иш юритувчи, тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ўқитувчи, ҳайдовчи, фаррош, ишчи, қоровул ва бошқа касб талаб этилмайдиган иш жойлари.

 

4. Мазкур қарорнинг 2-иловага киритилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ташкилот йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши
ва тайёрлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.

Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинади.

Ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг
5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этади.

 

Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралади.

 

5. Туман ҳокимининг мазкур қарори бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

 

6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидиялар ажратилиши инобатга олинсин..

 

7. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Э.Мирзахонов) беш кун муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин.

8. Ушбу қарор 2020 йил 1 январдан кучга киритилсин.

9. Мазкур қарор матни “Булоқбоши” (А.Ғозиев) газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг веб-сайтига жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 25 октябдаги 2962-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қapop бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Буваматов ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Э.Мирзахоновлар зиммасига юклатилсин.

 

 

Булоқбоши тумани ҳокими:

 

 

Ў.Мамуров

Булоқбоши туман хокимининг “____”________2019 йил
____-Қ- сонли қарорга
1-ИЛОВА

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун

 иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

 

Б.Буваматов

-

Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари,

Ишчи комиссия раиси

 

С.Азимова

-

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шўъбаси мутахассиси,

Ишчи комиссия котиби

 

 

 

 

АЪЗОЛАРИ

 

Г.Худойбердиева

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

 

 

И.Туманов

-

Туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

 

 

 

Н.Мойдинов

-

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

              Булоқбоши туман хокимининг
 “___” ________ 2019 йил
_____-Қ- сонли қарорга

2-ИЛОВА
                     
Булоқбоши туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан корхона ва ташкилотларда 2020 йил учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
                     
Корхона ва ташкилотлар номи Штат
жадвали бўйича ходимла рининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун Ногиронлиги бўлган шахслар учун Пенсияолди ёшидаги шахслар учун Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун Одам савдоси қурбонлари учун
        1,3 1,7 0,2 3,6 0,4 0,3 0,0
  ЖАМИ 5239 394 69 87 10 188 22 17 1
1 1-мактаб 93,0 7,0 1,0 1,0   3,0 1,0 1,0  
2 2-мактаб 104,0 8,0   1,0 1,0 4,0 1,0 1,0  
3 3-мактаб 98,0 7,0 1,0 1,0   3,0 1,0 1,0  
4 4-мактаб 115,0 8,0 1,0 1,0   4,0 1,0 1,0  
5 5-мактаб 116,0 9,0 1,0 1,0 1,0 4,0 1,0 1,0  
6 6-мактаб 86,0 6,0   1,0   3,0 1,0 1,0  
7 7-мактаб 42,0 3,0   1,0   2,0      
8 8-мактаб 58,0 5,0 2,0 1,0   2,0      
9 9-мактаб 49,0 4,0 1,0 1,0   2,0      
10 10-мактаб 78,0 6,0 1,0 1,0   3,0 1,0    
11 11-мактаб 46,0 4,0 1,0 1,0   2,0      
12 12-мактаб 70,0 5,0   1,0   3,0 1,0    
13 13-мактаб 74,0 6,0 1,0 1,0   3,0 1,0    
14 14-мактаб 37,0 3,0   1,0   2,0      
15 15-мактаб 59,0 5,0 2,0 1,0   2,0      
16 16-мактаб 58,0 5,0 2,0 1,0   2,0      
17 17-мактаб 70,0 5,0   1,0   3,0 1,0    
18 18-мактаб 59,0 5,0 2,0 1,0   2,0      
19 19-мактаб 60,0 5,0 2,0 1,0   2,0      
20 20-мактаб 73,0 6,0 1,0 1,0   3,0 1,0    
21 21-мактаб 70,0 5,0   1,0   3,0 1,0    
22 22-мактаб 59,0 5,0 2,0 1,0   2,0      
23 23-мактаб 86,0 6,0   1,0   3,0 1,0 1,0  
24 24-мактаб 67,0 5,0 2,0 1,0   2,0      
25 25-мактаб 59,0 5,0 2,0 1,0   2,0      
26 26-мактаб 67,0 5,0 2,0 1,0   2,0      
27 27-мактаб 92,0 7,0 1,0 1,0   3,0 1,0 1,0  
28 28-мактаб 68,0 5,0 1,0 1,0   3,0      
29 29-мактаб 50,0 4,0 1,0 1,0   2,0      
30 30-мактаб 44,0 4,0 1,0 1,0   2,0      
31 31-мактаб 46,0 4,0 1,0 1,0   2,0      
32 1-MTM 35,0 3,0   1,0   2,0      
33 2-MTM 65,0 5,0 1,0 2,0   2,0      
34 3-MTM 39,0 3,0   1,0   2,0      
35 4-MTM 40,0 3,0   1,0   2,0      
36 5-MTM 34,0 3,0   1,0   2,0      
37 6-MTM 32,0 3,0 1,0 1,0   1,0      
38 7-MTM 28,0 2,0   1,0   1,0      
39 8-MTM 28,0 2,0   1,0   1,0      
40 9-МТМ 38,0 3,0   1,0   2,0      
41 10-MTM 26,0 2,0   1,0   1,0      
42 11-MTM 27,0 2,0   1,0   1,0      
43 12-MTM 22,0 2,0   1,0   1,0      
44 13-MTM 35,0 3,0   1,0   2,0      
45 14-MTM 37,0 3,0   1,0   2,0      
46 15-MTM 26,0 2,0   1,0   1,0      
47 16-MTM 42,0 3,0   1,0   2,0      
48 17-MTM 25,0 2,0   1,0   1,0      
49 18-MTM 57,0 4,0 1,0 1,0   2,0      
50 19-MTM 27,0 2,0   1,0   1,0      
51 21-MTM 24,0 2,0   1,0   1,0      
52 23-MTM 38,0 3,0   1,0   2,0      
53 24-MTM 26,0 2,0   1,0   1,0      
54 25-MTM 28,0 2,0   1,0   1,0      
55 Маданият ва спорт ишлари бўлими 55,0 4,0 1,0 1,0   2,0      
56 Ободонлаштириш бошқармаси 116,0 9,0 2,0   1,0 4,0   1,0 1,0
57 Йўллардан фойдаланиш корхонаси 44,0 4,0 1,0   1,0 2,0      
58 Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази 84,0 6,0     1,0 3,0 1,0 1,0  
59 Сувоқава ДУК 36,0 3,0   1,0   2,0      
60 Баркамол авлод болалар маркази 40,0 3,0   1,0   2,0      
61 11-санатория мактаб интернати 169,0 12,0 1,0 3,0 1,0 5,0   2,0  
62 14-Давлат ихтисослаштирилган мактаб 27,0 2,0   1,0   1,0      
63 43-Давлат ихтисослаштирилган мактаб 52,0 4,0 1,0 1,0   2,0      
64 14-Болалар мусиқа ва санъат мактаби 50,0 4,0 1,0 1,0   2,0      
65 Туман Тиббиёт бирлашмаси 1634,0 115,0 27,0 23,0 4,0 49,0 7,0 5,0  
                     
                     
  КЕЛИШИЛДИ                
  Булоқбоши туман Аҳоли бандлигига
кўмаклашиш маркази директори:
        Э.Мирзахонов    

Умумий таклифлар

64