ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6856 Хокимият города Кувасай 23/08/2019 15/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-6856

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига збекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон,       97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 277-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 йил, 09/17/965/0393-сон) 965-сон қарорига мувофиқ, шунингдек шаҳарда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни (кейинги ўринларда муҳтожлар деб аталади)       2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш мақсадида

Қ А Р О Р     Қ  И Л А М А Н:

         1. Қувасой шаҳри корхоналарида 2020 йилда банд қилинган (квота) иш жойларини тақсимоти бўйича, муҳтожлар учун иш ўринларини банд қилиш мақсадида ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларда (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ишлаётган ходимлар сонига кўра, 2020 йилда ташкилотларда муҳтожларни ишга жойлаштириш учун белгиланган энг кам иш ўринлари миқдори 1-иловага, шаҳарда муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар тоифалари бўйича қуйидаги умумий тартибларга асосланиши лозим:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари;

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари.

3. Ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган тоифага мансуб шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак.

4. Шаҳардаги барча ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ муҳтожлар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар;

10 кундан кечикмай банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоиз ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ҳамда бу тўғрисида шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ахборот берсинлар;

муҳтожлар учун иш ўринларини қолган қисмини банд қилиб қўйишни календар йилининг биринчи чораги мобайнида таъминласинлар ва бу тўғрисида шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берсинлар;

ташкилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига белгиланган шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этсинлар;

ташкилотлар томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан шаҳар ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралади;

мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларини муҳтожларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйишга йўл қўйилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сон буйруғига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 майда рўйхатга олинган, рўйхат рақами 3163) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам иш ўрнидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - режадан ортиқ қабул қилинган ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши инобатга олинсин.

6. Муҳтожлар учун белгиланган сондан ортиқча заҳирага қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган, шу жумладан, ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун нотурар жой биноларини биринчи навбатда ажратиш йўли билан ташкилотлар учун имтиёзлар белгилансин.

7. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда бажармаган ташкилотларнинг раҳбар ва масъул ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарорининг 21-бандига асосан муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича шаҳар ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича шаҳар ҳокимининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

8. “Исфайрам” газетаси таҳририяти (Ў.Каримова), Қувасой шаҳар ҳокимлигининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича масъул ходими (Ў.Каримов) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

9. Ушбу қарор 2020 йил 1 январь кунидан бошлаб кучга кириши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2018 йил 6 октябрдаги 1089-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарор ижроси бажарилиши устидан назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Холиқов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими                                                  А.Зиявитдинов

                       
                    Шаҳар ҳокимининг 2020 йил "____" ________ кунги ______ - сон қарорига                                                                                                                                                                        1 - илова
                       
2020 йилда ташкилотларда муҳтожларни ишга жойлаштириш учун белгиланган энг кам иш ўринлари миқдори
                       
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат жадвали бўйича ходимларининг умумий сони Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони Атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун
1 Қувасой шаҳар Халқ таълими бўлими 47 4 1 1 0 1 1 0 0 0
2 90-кар соқовлар мактаб интернати 186 18 3 4 2 6 2 0 1 0
3 Қувасой шаҳар Маданият ишлари бўлими 53 5 1 1 0 2 0 0 1 0
4 Quvasoy shahar moliya bo'limi 25 2 0 1 0 1 0 0 0 0
5 Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмаси 1146 114 11 35 8 34 8 10 8 0
6 "Коммунал фойдаланиш ва ободонлаштириш" бошқармаси 327 32 5 9 2 10 2 4 0 0
7 Қувасой шаҳар Ветеринария бўлими 30 3 0 1 1 1 0 0 0 0
8 21-умумий ўрта таълим мактаби 56 5 1 1 0 2 1 0 0 0
9 24-умумий ўрта таълим мактаби 62 6 1 1 1 2 1 0 0 0
10 29-умумий ўрта таълим мактаби 91 9 1 2 1 3 2 0 0 0
11 5-умумий ўрта таълим мактаби 68 6 1 1 1 2 1 0 0 0
12 10-умумий ўрта таълим мактаби 61 6 1 2 0 2 0 0 1 0
13 11-умумий ўрта таълим мактаби 71 7 1 2 1 2 1 0 0 0
14 1-умумий ўрта таълим мактаби 101 10 3 4 0 3 0 0 0 0
15 4-умумий ўрта таълим мактаби 43 4 1 2 0 1 0 0 0 0
16 13-умумий ўрта таълим мактаби 57 5 1 1 0 2 1 0 0 0
17 19-умумий ўрта таълим мактаби 70 7 1 2 1 2 1 0 0 0
18 16-умумий ўрта таълим мактаби 71 7 1 2 1 2 0 0 1 0
19 17-умумий ўрта таълим мактаби 64 6 1 1 1 2 0 0 1 0
20 2-умумий ўрта таълим мактаби 73 7 1 2 1 2 1 0 0 0
21 15-умумий ўрта таълим мактаби 59 5 1 2 0 2 0 0 0 0
22 18-умумий ўрта таълим мактаби 90 9 1 2 1 3 1 0 1 0
23 "Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби" 61 6 1 1 1 2 1 0 0 0
24 20-умумий ўрта таълим мактаби 57 5 1 0 1 2 1 0 0 0
25 Қувасой шаҳар Давлат санитария эпидемиология назорати маркази 62 6 1 1 1 2 1 0 0 0
26 Қувасой шаҳар 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби 79 7 1 2 0 2 2 0 0 0
27 Қувасой шаҳар Давлат солиқ инспекцияси 53 5 1 1 1 2 0 0 0 0
28 25-умумий ўрта таълим мактаби 56 5 1 1 1 2 0 0 0 0
29 1-Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 118 11 2 2 1 4 2 0 0 0
30 Ҳамкорбанк Қувасой шаҳар филиали 58 5 1 1 1 2 0 0 0 0
31 14-умумий ўрта таълим мактаби 61 6 1 1 1 2 1 0 0 0
32 12-умумий ўрта таълим мактаби 50 5 1 1 0 2 1 0 0 0
33 26-умумий ўрта таълим мактаби 47 4 1 1 1 1 0 0 0 0
34 28-умумий ўрта таълим мактаби 43 4 1 1 1 1 0 0 0 0
35 6-умумий ўрта таълим мактаби 45 4 1 2 0 1 0 0 0 0
36 23-умумий ўрта таълим мактаби 42 4 1 1 1 1 0 0 0 0
37 8-умумий ўрта таълим мактаби 64 6 1 2 0 2 0 0 1 0
38 22-умумий ўрта таълим мактаби 49 4 0 1 1 1 1 0 0 0
39 7-умумий ўрта таълим мактаби 45 4 1 1 1 1 0 0 0 0
40 9-умумий ўрта таълим мактаби 44 4 1 1 0 1 1 0 0 0
41 "Қувасой наслли парранда" масъулияти чекланган жамияти 110 11 2 3 1 3 0 1 1 0
42 Темир бетон махсулотлари ишлаб чиқариш кўмакчи корхонаси 224 22 4 5 2 7 0 2 2 0
43 "Баркамол авлод" болалар маркази 22 2 0 1 0 1 0 0 0 0
44 МТБ тасарруфидаги 13-Давлат мактабгача таълим муассасаси 33 3 0 1 1 1 0 0 0 0
45 МТБ тасарруфидаги 5-Давлат мактабгача таълим муассасаси 37 3 1 1 0 1 0 0 0 0
46 МТБ тасарруфидаги 3-Давлат мактабгача таълим муассасаси 36 3 0 1 1 1 0 0 0 0
47 МТБ тасарруфидаги 14-Давлат мактабгача таълим муассасаси 28 2 0 1 0 1 0 0 0 0
48 МТБ тасарруфидаги 26-Давлат мактабгача таълим муассасаси 35 3 1 1 0 1 0 0 0 0
49 МТБ тасарруфидаги 6-Давлат мактабгача таълим муассасаси 35 3 0 1 1 1 0 0 0 0
50 МТБ тасарруфидаги 8-Давлат мактабгача таълим муассасаси 32 3 1 1 0 1 0 0 0 0
51 МТБ тасарруфидаги 15-Давлат мактабгача таълим муассасаси 39 3 0 1 0 1 1 0 0 0
52 МТБ тасарруфидаги 27-Давлат мактабгача таълим муассасаси 43 4 1 1 0 1 1 0 0 0
53 МТБ тасарруфидаги 28-Давлат мактабгача таълим муассасаси 45 4 1 1 0 1 1 0 0 0
54 МТБ тасарруфидаги 22-Давлат мактабгача таълим муассасаси 70 7 1 2 1 2 0 0 1 0
55 МТБ тасарруфидаги 17-Давлат мактабгача таълим муассасаси 54 5 1 1 0 2 1 0 0 0
56 МТБ тасарруфидаги 25-Давлат мактабгача таълим муассасаси 39 3 0 1 0 1 1 0 0 0
57 МТБ тасарруфидаги 4-Давлат мактабгача таълим муассасаси 58 5 1 2 0 2 0 0 0 0
58 "Қувасойшифер хризотил" масъулияти чекланган жамияти 114 11 2 3 1 3 1 1 0 0
59 МТБ тасарруфидаги 21-Давлат мактабгача таълим муассасаси 49 4 1 1 0 1 1 0 0 0
60 МТБ тасарруфидаги 19-Давлат мактабгача таълим муассасаси 44 4 1 1 1 1 0 0 0 0
61 МТБ тасарруфидаги 10-Давлат мактабгача таълим муассасаси 32 3 1 1 0 1 0 0 0 0
62 МТБ тасарруфидаги 12-Давлат мактабгача таълим муассасаси 82 8 1 2 1 2 1 0 1 0
63 МТБ тасарруфидаги 24-Давлат мактабгача таълим муассасаси 37 3 0 1 1 1 0 0 0 0
64 МТБ тасарруфидаги 16-Давлат мактабгача таълим муассасаси 35 3 1 1 0 1 0 0 0 0
65 Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими 32 3 0 1 1 1   0 0 0
66 "Кварц" акциядорлик жамияти 2325 232 33 52 24 70 15 28 10 0
67 МТБ тасарруфидаги 18-Давлат мактабгача таълим муассасаси 42 4 1 1 0 1 1 0 0 0
68 "Қувасой коммунал" хусусий корхонаси 34 3 1 1 0 1 0 0 0 0
69 Қувасой шаҳар Ирригация бўлими 52 5 1 1 0 2 1 0 0 0
  Жами 7398 741 113 191 71 231 59 46 30 0

Шаҳар ҳокимининг
2019 йил “___”  __________
____ -сонли қарорига
2-илова

 

 

Шаҳарда муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг
ТАРКИБИ

 

т/р

Ф.И.О.

Лавозими

1

Б.Холиқов

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

2

Х.Икрамов

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори, комиссия масъул котиби

Комиссия аъзолари:

3

Э.Ғаниев

Шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи

4

А.Акрамов

Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

5

Ж.Раджабов

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси шаҳар бўлими бошлиғи в.в.б.

  6

Б.Ташбалтаев

Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

7

Ф.Исақов

Шаҳар Ижтимоий кўникма маркази бошлиғи

Умумий таклифлар

220