ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6841 Хокимият города Хива 23/08/2019 08/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иштопишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақаботлаша олмаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш азахирага кўйтш тўғрисида
ID-6841

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш” тўғрисидаги Низоми, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида”ги низомга асосан шаҳарда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

          Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги иш ўринлар сони                       1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         Шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 6,0 фоиз (5 киши); таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 82 фоиз (73 киши);муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун3 фоиз (2 киши); ногиронлар учун 3 фоиз ( 3 киши); Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3 фоиз (3 киши);  жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 3 фоиз (3киши); миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

 2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.

       Шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари; таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари; муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари; ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари; Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари; жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган шунингдек, одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари ташкил қилинсин.

 3. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланган ва захирага қўйилган касблар ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

 5. Шахар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (С.Машарипова)  Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш” тўғрисидаги нормани 2-иловада кўрсатилган барча корхона, ташкилот ва муассасалар эътиборига етказсин ва тушунтириш ишларини олиб борсин.

6. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича шахар ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

 7. Шахар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази беш кунлик муддатда ушбу қарорни 2-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар эътиборига етказсин.

 8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2018 йил 11 октябрдаги 1817-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 9. Ушбу қарор шахар ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган
“Хива тонги” газетасида эълон қилинсин. Мазкур карор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 10. Шахар ҳокимлиги бош юрисконсульти (А.Юсупов):  мазкур қарорни  шахар ҳокимлигининг  xiva.hokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;  Шахар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳиятини аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсин.

 11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шахар ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Хасанов зиммасига юклатилсин.

 

         Шахар ҳокими                                                  С.Жуманиязов

Умумий таклифлар

145