ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6835 Хокимият Сырдарьинской области 23/08/2019 08/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Гулистон шаҳрида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш тўғрисида
ID-6835

O’zbekiston Respublikasi

Sirdaryo viloyati hokimining

 

QARORI

 

 

 

Республика Узбекистан

 

 

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

 

хокима Сырдарьинской области

 

 

 

    “    ”   avgust  2019 yil                   №                                               Guliston sh.

 

 

Гулистон шаҳрида юридик ва жисмоний шахсларга

кўрсатиладиган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати

учун тўловлар тарифларини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5580-сонли фармони ва 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни  амалга  ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 февралдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сон қарорларига мувофиқ, Гулистон шаҳар ҳудудида қаттиқ маиший ва суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:

 

1. “GULISTON MAXSUS TRANS” маъсулияти чекланган жамияти томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қаттиқ маиший ва суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар тарифлари, нархларни тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қаттиқ маиший чиқинди жисмоний шахслар учун ҳар бир оиладаги жон бошига ойига 2773 (икки минг етти юз етмиш уч) сўм, юридик ташкилотлар учун 1 метр куб қаттиқ маиший чиқинди учун
50410 (эллик минг тўрт юз ўн) сўм, 1 метр куб суюқ чиқинди жисмоний шахслар учун 39286 (ўттиз тўққиз минг икки юз саксон олти) сўм, юридик шахслар учун 1 метр куб суюқ чиқинди 47144 (қирқ етти минг бир юз қирқ тўрт) сўм (ҚҚСсиз) этиб белгилансин.

2. Вилоят молия бош бошқармаси (А. Рахимов), вилоят давлат активларини бошқариш бошқармаси (М. Қувондиқов), Гулистон шаҳар ҳокимлиги (Т. Дадабаев) шаҳар ҳудудида “GULISTON MAXSUS TRANS” маъсулияти чекланган жамияти томонидан юридик ва жисмоний шахсларга қаттиқ маиший ва суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатилишида белгиланган тўловлар тарифларига қатъий риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш топширилсин.

3. Гулистон шаҳар ҳокимлиги (Т. Дадабаев) “GULISTON MAXSUS TRANS” маъсулияти чекланган жамияти билан биргаликда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда бошқа қулай, самарали усулларда юридик шахслар, жумладан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатилиши тартиби ва бу хизмат учун белгиланган тўловлар тарифларини етказиш вазифаси юклатилсин.

4. Сирдарё вилоят ҳокимининг 2016 йил 1 февралдаги “Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш тўғрисида”ги 36-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Қарор матни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж. Ибрахимов ва Гулистон шаҳар ҳокими Т. Дадабаев зиммаларига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                                       Ғ. Мирзаев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                         

 

      

Умумий таклифлар

77