ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6829 Центральный банк Республики Узбекистан 23/08/2019 07/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-6829

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил
28 апрелдаги 16/9-сон қарори (рўйхат рақами 3029, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й
., 26-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк Раиси                                                  М. Нурмуратов

 

             Тошкент ш.,

2019 йил  ___  ________,

              ____-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2019 йил
___  __________даги
 
_____ сон қарорига
ИЛОВА

 

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар  

 

 

1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

5. Чет эл валютасини айирбошлаш операциялари базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, жисмоний шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ЯТТдан қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси) талаб этилади (чет эл валюталарини сотиш операцияси бундан мустасно) ва ушбу ҳужжат нусхалари операцияларни амалга оширган ходимлар томонидан банк кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади.”.

2. 2-боб номидаги ва 6-банддаги “валюта айирбошлаш операцияларини” деган сўзлар “нақдсиз шаклда чет эл валютасини сотиш операциясини” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 10-банддан “ариза ҳамда” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4. 3-бобнинг номи “тижорат банклари томонидан” деган сўзларидан кейин “нақдсиз шаклда” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

5. 6-боб номидаги “айирбошлаш шохобчасига” деган сўзлар “айирбошлаш шохобчасида амалга ошириладиган операциялар турлари, шохобчага” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 32-банднинг учинчи хатбошисидан “норезидент” деган сўз чиқариб чашлансин.

7. 34-банд “детектор ёки тестер,” деган сўздан кейин “тўлов терминаллари,” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

8. Қуйидаги мазмундаги 471-банд билан тўлдирилсин:

“471. Валюта айирбошлаш шохобчаларида резидент жисмоний шахсларга нақд чет эл валютасини сотиш операцияси резидент жисмоний шахс томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳолда шохобчага топширган нақд ёки шахсий банк картасидаги миллий валюта миқдори доирасида амалга оширилади.”.

9. 49-банддан “норезидент” деган сўз чиқариб ташлансин.

10. 11-иловада “Норезидентларга” деган сўз “Жисмоний шахсларга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

1358