ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
682 Хокимият Олотского района 25/09/2018 10/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туманда 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-682

                                                               Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими қарори

 

                                 2018 йил “__” сентябрь                               Олот тумани                                                  ___-сон

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

                                                                                                        ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Олот туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори (квоталанган иш ўринлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 325 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 27,7 фоиз (90 киши);

умумий ўрта ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 61,5 фоиз (200 киши);

сафарбарлик чақирувчи заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 4,6 фоиз (15 киши);

ногиронлар учун 2,8 фоиз (9 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,9 фоиз (3 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1,5 фоиз (5 киши);

одам савдоси қурбонлари учун 0,9 фоиз (3 киши);

           3. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ бўлиши керак.

          4. Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

          5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

          6.Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Л.Умаров) беш кун муддатда ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

         7. Мазкур қарор “Олот ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

         8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач қонуний кучга киради.

         9. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Каримов зиммасига юклатилсин.

                                             Туман ҳокими                                                                                 Ш.Саломов

Умумий таклифлар

737