ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6816 Хокимият Жондорского района 23/08/2019 07/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2020 йил туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-6816

ЛОЙИҲА

2020 йил туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шатрларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р ҚИЛАМАН:

1. Жондор туман Бандликка кўмаклашиш марказининг тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш жойларининг энг кам миқдори (квоталанган иш ўринлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Жондор туман ҳокимлиги ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди, ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан ортиқни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонининг 10 фоизи миқдорида, бу 413 кишини ташкил этади, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 13 фоиз ( 54 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 78 фоиз (322 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 5 фоиз ( 21 киши);

ногиронлар учун 0,77 фоиз (3 киши);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 1,23 фоиз (5 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1 фоиз ( 4 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 1 фоиз ( 4 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини ҳамда шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришни таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, Низомнинг 12-банди талабларига мувофиқ бўлишини ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарор бажарилмаганда, шунингдек қарорнинг иккинчи бандида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгар бўлади.

5. Мазкур қарор “Жондор овози” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (С.Ҳусенов) беш кун муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

Умумий таклифлар

72