ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6810 Хокимият Алтынсайского района 23/08/2019 09/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Олтинсой туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-6810

ЛОЙИҲА

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ОЛТИНСОЙ

ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” август _______ Олтинсой тумани

Олтинсой туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

“Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Олтинсой туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман халқ таълими бўлими в.б (М.Сафаров) ҳамда тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ҳамда ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилсин.

3. Тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиниши учун масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Э.Жаббаров) га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Х.Қосимов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Джумаев

Умумий таклифлар

87