ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6800 Хокимият Алтынсайского района 23/08/2019 09/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Олтинсой туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-6800

2020 йилда Олтинсой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар сонидан келиб чиқиб, Олтинсой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 212 та иш ўринлари банд қилинганлиги жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 26.2 фоиз (55 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 55.7 фоиз (117 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 7.6 фоиз (16 киши);

ногиронлар учун 3.3 фоиз (7 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 3.3 фоиз (7 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1,9 фоиз (9 киши);

одам савдоси қурбонлари учун 1.9 фоиз (4 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси корхона ва ташкилотлар кесимида белгиланганлиги иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий мухофазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.

3. 2020 йилда Олтинсой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича корхона ва ташкилотлар кесимида иш ўринларини ташкил этиш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари белгиланган иш ўринларини ташкил этилишини тўлиқ таъминласин.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарорни бажармаган, шунингдек, уларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солинади.

6. Иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган корхона ва ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 май куни 3163-сон билан рўйхатдан ўтакзилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғига асосан белгиланган тартибда квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахслар учун ҳар бир ходимга 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши белгилаб қўйилсин.

7. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (А.Маматмўминов) беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Олтинсой туман ҳокимининг 2018 йил 28 сентябрдаги Қ-2152-сон қарори 2019 йил 31 декабрдан бекор қилинсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга кириши белгилансин.

10. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Аллабердиев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Т.Джумаев

SURXONDARYO VILOYATI

BANDLIK BOSH BOSHQARMASI

OLTINSOY TUMAN

AHOLI BANDLIGIGA KO`MAKLASHISH MARKAZI

190700, Oltinsoy t, A.Temur ko’chasi, 8-uy

Tel: (8 376) 477-56-50

t.Oltinsoy@mehnat.uz www.mehnat.uz

http://www.lex.uz/Pages/GetPDF.aspx?file=1721128

ГЛАВНОЕ УПРАВЛЕНИЕ ЗАНЯТОСТИ СУРХАНДАРИНСКОЙ ОБЛАСТИ

ЦЕНТР СОДЕЙСТВИЯ ЗАНЯТОСТИ НАСЕЛЕНИЯ

АЛТИНСАЙСКОГО РАЙОНА

190700, р.Алтинсай, ул. А.Темур, д.8

Tel: (8 376) 477-56-50

t.Oltinsoy@mehnat.uz www.mehnat.uz

Олтинсой туман ҳокими

А.Т.Джумаевга

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандида Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш туман ҳокимлиги томонидан муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони ҳар йили қайта кўриб чиқиши кўрсатиб ўтилган.

Шу сабабли, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 2020 йилда тумандаги корхона ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш режасини тасдиқлаб беришингизни сўрайди.

Марказ директори:- А.Маматмўминов

Бажарди:О.Каримов

Умумий таклифлар

236