ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6794 Хокимият города Каттакурган 23/08/2019 09/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шаҳарда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги мавжуд кўчаларни умумтаълим муассасаларига микроҳудудлар кесимида бириктириш тўғрисида
ID-6794

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А РОР   Қ И Л А М А Н:

 

1. Каттақўрғон шаҳарида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Шаҳар  ҳокимлиги (А.Ибрагимов), шаҳар халқ таълими бўлими (Ш.Тагаев) шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, шаҳардаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Б.Ахмадов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “Каттақўрғон тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилиниши билан  2017 йил  13 майдаги № 581-Қ сонли қарори бекор қилинсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари (А.Ибрагимов)  зиммасига юклатилсин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                  М.Хашимов

 

Умумий таклифлар

176