ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6787 Государственный комитет Республики Узбекистан по лесному хозяйству 23/08/2019 07/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўрмон тузиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
ID-6787

Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги Қонунининг 13 ва 18-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон  «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон “Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Ўрмон тузиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўрмон хўжалиги давлат

қўмитаси раиси

 

          Тошкент ш.,

2019 йил “____”____________,

            _____ -сон

 

 

 

 

Н. Бакиров

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг

2019 йил «___» __________ даги

_____-сонли буйруғига

ИЛОВА

 

 

Ўрмон тузиш тартиби

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасига, ер ва ўрмонга оид бошқа қонун ҳужжатларига асосан ишлаб чиқилиб, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфидаги “Ўрмонлойиҳа” давлат унитар корхонаси томонидан ўрмон тузиш, лойиҳа-қидирув ишларини, ўрмон фонди инвентаризацияси ишларини бажариш тартибини белгилаб беради.

2. Ўрмон тузиш ва лойиҳа-қидирув ишлари ўрмонзорлари мавжуд бўлган Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қарашли барча ўрмон хўжаликларида, ўрмон ов хўжаликларида, миллий табиий боғларида, ўрмон хўжалиги корхоналарида, ўрмон тажриба станцияларида, ихтисослашган ўрмон хўжаликларида мажбурий тарзда ўн йилда бир маротаба ўтказилади.

3. Ўрмон тузиш ишлари юзасидан “Ўрмонлойиҳа” давлат унитар корхонаси ҳар йилнинг тўртинчи чорагида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига келгуси йил учун ўрмон тузиш режасини тақдим этади. Режани шакллантиришда авввало янги ташкил этилган ўрмон хўжаликлари ва аввалги ўрмон тузиш давридан ўн йилдан ортиқ  муддат ўтган хўжаликлар эътиборга олинади. Мазкур режа Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланиб, “Ўрмонлойиҳа” давлат унитар корхонаси ва бошқа тегишли ташкилотларга электрон почта орқали юборилади. Режадан ташқари ўрмон тузиш ишларини бажариш юзасидан “Ўрмонлойиҳа” давлат унитар корхонаси билан тўғридан тўғри шартнома тузишга йўл қўйилади.

4. Давлат ўрмон хўжаликларига ўрмон тузиш учун ажратилган маблағларни бошқа мақсадларга сарфлаш қатъиян ман этилади.

5. Ўрмон тузиш ишларини бажаришдан аввал ўрмон хўжалигининг чегараси Ер ресурслари ва давлат кадастри хизматлари билан келишиб олинади. Бунда ўрмон хўжалигининг чегараси туширилган харитага Ер ресурслари ва давлат кадастри хизматлари томонидан имзо қўйилиб, муҳр билан тасдиқланади.

6. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Ўрмон тузиш ишлари – ўрмонларни ҳимоя қилиш, қўриқлаш, ўрмон хўжалиги ва ўрмондан фойдаланишни оқилона юритишни таъминлашга қаратилган тадбирлар тизимини тузиш мақсадида ўтказилади. Ўрмон тузиш ишлари икки босқичда амалга оширилади: дала ўрмон тузиш ишлари ва камерал ишлар.

Лойиҳа-қидирув ишлари – яйловлар, далалар, сув омборлари атрофлари, суғориш каналлари бўйлари, автомобил йўлларини ҳимоя қилувчи дарахтзорлар барпо этиш; тоғ қияликларида террасалар барпо этиш, саноат корхоналари атрофларини кўкаламзорлаштириш, дендропарк, яшил ҳудудлар ташкил этиш ва бошқа ноқулай ерларда кўп йиллик экинлар экиш, уларни лойиҳа–смета ҳужжатларини тузиш мақсадида амалга ошириладиган турли ўрмон мелиоратив тадбирларини амалга оширишдан иборат.

Давлат ўрмон фондини инвентаризацияси – ўрмон фонди майдонларини ажратиш, ўлчаш ва таърифлаш бўйича тадбирлар

 

2–боб. Ўрмон тузиш ва лойиҳа-қидирув ишлари

 

7. Ўрмон тузиш объекти. Ўрмон хўжаликлари таркибидаги давлат ўрмон фонди (ДЎФ) ерлари ўрмон тузиш объекти ҳисобланади.

Дала ўрмон тузиш, ўрмон тузиш ва бошқа қидирув ишлари асосида ҳар бир объектга тафтиш даври учун “Ўрмон хўжалигини истиқболли ривожлантириш стратегияси” ишлаб чиқилади.

8. Дала ўрмон тузиш ишлари мазмуни. Ўзбекистон Республикаси «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасига асосан ўрмон тузиш ўрмонларни муҳофаза қилишни, ҳимоя қилишни, кўпайтиришни, такрорий кўпайтиришни, қайта тиклашни, уларнинг маҳсулдорлигини оширишни ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган тадбирлар тизимидан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • давлат ўрмон фонди участкаларининг чегараларини белгилаш ва давлат ўрмон фондининг ўрмондан доимий фойдаланувчилар фойдаланишидаги ҳудудининг ички хўжалигини ташкил этиш;
  • топография-геодезия ишларини бажариш ва ўрмонларни махсус харитага киритиш ҳамда уларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
  • давлат ўрмон фондини инвентаризациядан ўтказиш;
  • ўрмонларнинг етилиш ёшини белгилаш, ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ ҳолда ўрмон дарахтларининг кесилиши ҳисоб-китобини, кесишларнинг миқдорларини ҳамда ўрмондан фойдаланишнинг бошқа турлари миқдорларини аниқлаш;
  • давлат ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ҳамда техник хом ашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш, дарахтлар ҳамда буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш ҳажмларини аниқлаш;
  • давлат ўрмон фонди участкаларида асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ўрмондан ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун, илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ҳамда эстетик мақсадларда, шунингдек экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш имкониятларини белгилаш;
  • ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, қайта тиклаш ва кўпайтириш борасидаги ишлар ҳажмини, шунингдек бошқа ўрмон хўжалиги ишлари ҳажмини аниқлаш;
  • ўрмон тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш.

9. Ўрмон тузиш лойиҳалари ўрмон хўжалигини, ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликларини юритиш, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантиришга доир ишларни ташкил этиш ҳамда юритиш, ўрмондан оқилона фойдаланишни, жорий ва истиқболга мўлжалланган режалаштиришни амалга ошириш учун асосий норматив-техник ҳужжатдир.

10. Ўрмон тузиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда барча ўрмонларда ягона тизим бўйича амалга оширилади.

11. Ўрмон тузиш даражалари. Ўрмон хўжалигини жадал юритиш, ўрмондан фойдаланиш ва ривожлантириш, ўрмонларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ҳамда ўрмон тузиш даражасига кўра ўрмон тузиш ишларини амалга оширишда 3 та даража белгиланган ( 1-илова).

12. Бир объектнинг турли қисмларида ўрмон тузиш ҳар хил даражаларда амалга оширилиши мумкин.

13. Ўрмон тузиш ишларининг такрорийлиги. Ўрмон хўжалигини юритувчи объектларда ўрмон тузиш такрорийлиги (даври) 10 йил деб қабул қилинади.

14. Тафтиш даври давомийлиги давлат ўрмон фонди ерларида хўжалик фаолияти билан боғлиқ ўзгаришлар ёки табиий офатлар оқибатида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан қисқартирилиши – ўзгартирилиши мумкин.

15. Ўрмон тузиш техник кенгаши ва мажбуриятлари. Ўрмон тузиш ишларини бажарувчи ташкилот давлат ўрмон хўжаликлари билан биргаликда ўрмон тузиш юзасидан техник кенгаш ўтказади.

16. Техник кенгаш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан келишган ҳолда ўрмон тузиш гуруҳи ва ўрмон хўжалиги раҳбари томонидан чақирилади.

17. Кенгаш қўмита вакили, хўжалик раҳбари, ўрмон тузиш гуруҳи раҳбари, муҳандислар, таксаторлар ва ўрмон хўжалиги мутахассислари - ўрмонбегилари иштирокида ўтказилади.

18. Техник кенгаш ўрмон тузиш ишлари давомида ёки якунида ўтказилади ва техник кенгаш баённомаси тузилади.

19. Ўрмон тузиш ишлари давомида ўрмон хўжалиги қуйидагиларни бажаришга мажбур:

- вақтинча фойдаланиш учун ўрмон тузувчиларга режа-харита материаллари, ўрмон фондидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар ва ўрмон тузиш ишларини бажариш учун зарур бўладиган ҳужжатларни тақдим этиш;

- ўрмон хўжалиги билан чегарадош хўжаликлар ўртасидаги ер масалаларини Ер ресурслари ва давлат кадастри хизматлари орқали ҳал этиш ва уни тасдиқлатиш;

- ўтган тафтиш даврида ўрмон фонди ерлари ҳисобига қўшилган ёки ҳисобдан чиқарилган ерлар ҳақида маҳаллий ҳокимликлар қарорларини тақдим этиш;

- ҳудудни ўрмон бўлимлари ва кварталларга бўлиниши тўғрисида маълумотлар тақдим этиш;

- ўрмон фондида бўлган ўзгаришлардан хабардор қилиш ва уларни ўрмон тузиш материалларига киритилишини таъминлаш.

20. Дала ўрмон тузиш ишлари давомида ўрмон хўжаликлари:

   - ўрмон бўлимларига ўрмон тузувчиларни қўйиш учун рухсат бериш ва улар билан бирга ўрмон тузиш ишларида иштирок этиши ҳақида кўрсатма бериши;

   - ўрмон тузиш ходимларининг жойлашиши ва ўрмон тузиш асбоб-ускуналарини жойлаштириш учун хона ажратиб бериши шарт.

21. Ўрмон хўжалиги раҳбарлари ва мутахассислари навбатдаги тафтиш даври учун лойиҳалаштирилаётган ўрмон хўжалик тадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этишга мажбурдир.

22. “Ўрмонлойиҳа” давлат унитар корхонаси мажбурияти – жойларда ўрмон тузиш ишларини мазкур тартиб талабларига мувофиқ, ўрмон тузувчилар техник кенгаши қарорлари ва шартнома асосида амалга оширишдан иборат.

23. Дала ўрмон тузиш ишларини назорат қилиш. Ўрмон тузиш тартиби, шартнома талабларининг бажарилиши устидан давлат ўрмон хўжалиги раҳбарияти томонидан назорат олиб борилади.

24. Дала ўрмон тузиш ишларини топшириш-қабул қилиш муддати ва тартиби. Бажарилган ўрмон тузиш ишлари юзасидан оралиқ топшириш–қабул қилиш далолатномалари ҳар ойнинг охирида тўлдирилади ва ўрмон хўжалиги муҳри билан тасдиқланади. Бу ўз навбатида молиявий таъминот учун ҳужжат ҳисобланади. Якуний далолатнома дала ўрмон тузиш ишлари тугатилгандан сўнг 5 кун муддат ичида тўлдирилади. Ўрмон тузилмаларини амалга ошириш натижасида топшириладиган ҳужжатлар рўйхати мазкур тартибга илова этилади(5-илова)

25. Картографик материаллар билан таъминлаш. Ўрмон тузиш объекти ҳудуди қуйидаги геодезик ва картографик материаллар билан таъминланиши шарт:

- олдинги ўрмон тузишда лойиҳалаштирилган тадбирлар режа–харита материаллари;

- ўрмон тузиш объекти умумий харитаси.

26. Юқорида қайд этилган картографик материаллар дала ўрмон тузиш асбоб-анжомлари (GPS, узоқни ўлчовчи лазерли мослама) ёрдамида тайёрланади.

27. Ўрмон фонди ерлари чегаралари Ер ресурслари ва давлат кадастри хизматлари томонидан тасдиқланган материаллар асосида белгиланади.

28. Ердан фойдаланувчи қўшни хўжалик вакиллари иштирокида чегара қозиқлари ўрнатиб мустаҳкамланади ва хўжалик раҳбариятига далолатнома тузиб топширилади.

29. Лойиҳани ишлаб чиқишда керакли бўладиган иқтисодий маълумотлар жумладан, дала ўрмон тузиш ишларини бошлашдан аввал қуйидаги маълумотлар тўпланади:

  • жойлашган ўрни, майдони ва ўрмон билан қопланганлик даражаси;
  • ўзлаштириш лозим бўлган экиш учун яроқсиз ерлар рўйхати;
  • ўрмондан қўшимча фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлилиги;
  • ўрмон тузиш объекти жойлашган ҳудуднинг иқлими;
  • жойнинг рельефи;
  • тупроғи;
  • ўрмонларни олдинги ўрмон тузиш бўйича қўриқланиш тоифаларига бўлиниши, белгиланган кесиш ёшлари ҳамда тафтиш даврида бўлган ўзгаришлар;
  • ўрмон хўжалик корхонаси ихтиёридаги давлат ўрмон фондининг ер тоифаларига бўлиниши;
  • ўрмон билан қопланган майдонлар ва умумий ёғоч заҳирасининг устунлик қилувчи турларга ҳамда ёш гуруҳларига тақсимланиши;
  • хўжалик, бўлимлар ва ўрмон ташкил этувчи турларнинг ўртача таксацион кўрсаткичлари.

Маълумотлар хўжаликнинг охирги тафтиш давридан кейинги  йиллар бўйича тўпланади.

30. Аввалги ўрмон тузиш ишлари амалга оширилганидан кейин ўрмон хўжалиги таркибига қўшилган ҳамда таркибидан чиқарилган ерлар, уларга тегишли Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари ҳам кўрсатиб ўтилиши ва ўрмон тузиш гуруҳи бошлиғига тақдим этилиши лозим.

31. Ўрмон тузиш объекти майдони аниқлангандан сўнг, ўрмонларнинг давлат ҳисоби маълумоти туман Ер ресурслари ва давлат кадастри хизмати ер баланси билан солиштирилади. Агар фарқ бўладиган бўлса, сабаблари аниқланади.

32 Агар объект жойлашган ҳудуд икки ёки ундан ортиқ маъмурий туманлар ҳудудида жойлашган бўлса, чегарани аниқлаш ва келишиш ишлари ҳар бир туман Ер ресурслари ва давлат кадастри хизмати билан амалга оширилади.

33. Ўрмон тузиш разряди ўзгарган ҳолда ўрмон тузиш ишлари амалга оширилса, квартал тури одатда ўзгартирилмай, аввалги ҳолати бўйича қабул қилинади. Бошқа ҳолларда эса ўрмон хўжалиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

34. Квартал чегаралари иложи борича табиий манбалар – сув айирмалари, сойлар, дарёлар, йўллар ва шунга ўхшаш аниқ контурга эга бўлган манбалар бўйича ўрнатилади.

35. Чегара жойлашган ҳудудларни жойига чиқиб ўрганилиб, белгиланган тартибда чегара нуқталарига йўриқномада кўрсатилган тартибда чегара қозиқлари ўрнатилади.

36. Кварталлар ўртасидаги чегара қозиқлари қуйидаги уч хил турда бўлади:

1 – бетон устун, баландилиги 130 см, диаметри 16 см.

2 – ёғоч устун, баландлиги 130 см, диаметри 22-36 см.

3 -  тош тўплами, баландлиги  70 см, диаметри 1 метр.

Хўжаликлар ўртасида ўрнатилган чегара қозиқларига белгиланган тартибда белгилар қўйилади. Булар рим ва араб рақамларида белгиланади.

37. Чегараларни белгилашда ўрмон хужаликлари ва Ер ресурслари ва давлат кадастри хизматлари ўртасида келишмовчиликлар юзага келса, белгиланган норматив ҳужжатлар асосида жойида далолатнома тузилади, имзо қўйиб муҳрланади ва юқори ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиб ҳал қилинади.

38. Ўрмон таксация ишлари, ўрмон майдонларининг ер тоифаларига бўлиниши. Таксациялашда ҳар бир кварталнинг майдони ўрмонли ва ўрмонсиз ерларга бўлинади.

39. Ўрмон ерларига ўрмон барпо этиш учун яроқли ерлар киради. Ўрмон ерлари ўз навбатида ўрмон билан қопланган, ўрмон билан қопланмаган, туташмаган маданий ўрмон экинлари, ўрмон плантациялари ва кўчатхоналарига бўлинади.

40. Ўрмон билан қопланган ерларга, зичлиги 0,4 ёки ундан юқори бўлган ёш ўрмонлар, зичлиги 0,3 ёки ундан юқори бўлган бошқа гуруҳ ёшдаги дарахтзорлар ҳамда дарахтзорлар билан бир қаторда атроф-муҳитни ҳимоя қилишда аҳамиятли бўлган бутазорлар киради.

41. Буталар Ўзбекистон шароитида ўрмон ташкил этувчи турлар ҳисобланади. Бутазорлар эса – ўрмон билан қопланган майдонга киради.

42. Ўрмон ташкил этувчи турларга қуйидагилар кирмайди: астрагал, нормушк (бересклет), боялич, жинғил, химгил, зағоза (эфедра), чаган.

43. Ўрмон билан қопланмаган ўрмон ерларига сийрак ўрмонлар, ёнган, нобуд бўлган дарахтлар, кесилган ўрмон ерлари ва яқин келажакда ўрмон барпо этиш учун мўлжалланган ялангликлар киради. Тоғли ҳудудларда ўрмон барпо этиш учун мўлжалланган ўрмон билан қопланмаган ерлар тупроққа ишлов бериш усуллари бўйича (ёппасига ҳайдаш, чизиқли ишлов бериш, ҳайдалма терассалар), асосий турларни лойиҳалаштиришда эса қиялиги ва баландлиги бўйича фарқланади.

44. Ўрмонсиз ерларга қуйидагилар киради:

- ўрмон барпо этиш учун яроқсиз ерлар – қоялар, кўчкилар, ўрмонсиз тик қияликлар, қумликлар ва бошқалар.

- махсус ерлар – ҳайдаладиган ерлар, ташландиқ ерлар, пичанзорлар, яйловлар, сувлар, йўллар, сўқмоқлар, электр ва алоқа линиялари, боғлар, томорқалар, суғориш каналлари, газ қувурлари ва ҳоказолар.

45. Чўл зоналарида ўрмон ерлари ва ўрмонсиз ерлар мол боқиш учун руҳсат этилса, яйлов деб баҳоланади.

46. Молларни боқиш учун мўлжалланган майдонлар таксацион тафсив бўйича яйлов турларига бўлинади.

47. Таксацион ўрмон бўлакчаларининг майдонлари ўрмон тузиш даражаларида (1-жадвал) кўрсатилган. Ўрмон билан қопланган майдонларнинг таксацион бўлакчаларга бўлиниши қуйидаги белгиларга қараб амалга оширилади: келиб чиқиши, тузилиши, таркиби, ёши, махсулдорлиги, ўртача диаметри ва баландлиги, зичлиги, бонитет синфи, ўрмон типи, асосий тур билан ўрмон тикланишини таъминлайдиган табиий кўпайишнинг мавжудлиги.

48. Келиб чиқишига кўра, ўрмон дарахтзорлари, табиий холда уруғидан ёки илдиз бачкиларидан кўпаювчи ва сунъий равишда барпо этиладиган ўрмон билан қопланган майдонлар ҳисобига белгиланган тартиб асосида ўтказилган маданий ўрмонларга бўлинади.

49. Табиий ҳолда кўпайган аралаш ўрмон дарахтзорлари тоифасини белгилаш устунлик қилувчи турларнинг қай тарзда кўпайганлигига қараб (уруғидан ёки илдиз бачкилари) амалга оширилади.

50. Маданий ўрмонларга - сунъий усулда уруғидан ёки кўчатидан экилган ўрмон экинлари киради. Маданий ўрмонлар ўз навбатида туташган (ўрмон билан қопланган майдонга ўтказилган) ва туташмаган ўрмон экинларига (ўрмон билан қопланган майдонларга ўтказилмаган) бўлинади. Туташмаган ўрмон экинлари билан банд бўлган ерлар ўрмон ерларининг алоҳида тоифаси сифатида ҳисобга олинади (2-илова).

51. Тузилишига кўра дарахтлар оддий – бир ярусли ва мураккаб – кўп ярусли; бир хил ёшдаги ва турли ёшдагиларга бўлинади.

52. Таркибига кўра дарахтлар асосий ўрмон элементлари ва таркибий коэффициенти фарқи билан икки ва ундан ортиқ бирликларга бўлинади.

53. Таксацион бўлакчада ўз таркибида 10% ва ундан кам бўлмаган миқдордаги (таркибда бир бирлик) дарахтлар ҳам алоҳида ажратилади.

54. Ёшига кўра турли ёшдаги гуруҳлар гуруҳ синфларига ажратилади.

55. Табиий ҳолда ўсаётган ўрмонларда асосий элементнинг ўртача ёши қабул қилинади. Маданий ўрмон экинларида эса экилган йилига қараб амалдаги ёши қабул қилинади.

56. Ўрганиш давридаги маданий ўрмон экинларининг ёши экилган йилидан ҳисобга олинади. Хатосини тўлдириш ишлари амалга оширилган маданий ўрмон экинларида, кўпроқ сақланиб қолган экинлар ёши ҳисобга олинади.

57. Ёши, уларнинг ўртача баландлиги ва асосий диаметрига қараб аниқланади.

58. Маҳсулдорлик фақат сунъий равишда барпо этилган, пишиб етилаётган, етилган ва кесишга етилган маданий дарахт турлари учун белгиланади. Махсулдорлигига кўра дарахтлар асосий таркибидаги фарқига кўра даражаларга бўлинади (3-илова).

59. Ишбоп ёғоч чиқиши 20 % ва ундан кам бўлган, касалланган, чириган ўрмонлар алоҳида ажратилади.

60. Ўртача баландлиги ва тана диаметри кўрсаткичлари фарқига кўра:

  • агар ўртача асосий элементининг бўйи ва диаметри 10 м ва ундан баланд бўлса – ўртача баландлиги бўйича 10%;
  • бўйи ва диаметри 510 м бўлса – 1 м ва ундан баланд;
  • бўйи ва диаметри 5 м дан кам бўлса – 20% ва ундан юқори.

Зичлиги бўйича 0,1 фарқи бўлса ажратилади, ўртача зичлик учун 0,3-0,5.

61. Бонитет синфи асосий элементнинг ўртача ёши ва ўртача баландлиги бўйича аниқланади. Ўрмон билан қопланмаган майдонларда эса яйлов турлари ва табиий шароитига кўра Ўзбекистон Республикаси бўйича ишлаб чиқилган тартиблар асосида белгиланади.

62. Ўрмонларнинг таксация варақаси «Ўрмонлойиҳа” ДУК томонидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан келишилган холда ишлаб чиқилади.

Дала ўрмон тузиш ишлари давомида ҳар бир бўлакча бўйича Таксация варақаси тўлдирилади.

62. Таксация ўрмон элементлари бўйича амалга оширилиб, ҳар бир ўрмон элементининг ўртача ёши, баландлиги, диаметри, зичлиги, ёғоч заҳираси ва маҳсулдорлик синфига қараб белгиланади. Ўрмон турлари таркибини ташкил этувчи дарахт турларининг ёғоч заҳиралари фоиз ҳисобида белгиланади ва формула кўринишида ёзилади. Бунда дарахт турлари номлари қисқартирилган шаклда, умумий ёғоч заҳирасининг 10%ини ташкил этувчи дарахт тури коэффициент кўринишида бир бирликни ташкил этади.

63. Ўрмонни ташкил этувчи дарахт ва бута турларига қисқартирилган белгилар, ёш синфи давомийлиги ва кесиш муддатлари белгиланган (4-илова).

64. Таксациялашнинг муҳим вазифаси устунлик қилувчи ва асосий турларни тўғри аниқлаш ҳамда таксация қилинаётган дарахтларнинг қайси турга, яъни игнабаргли, қаттиқ ёки юмшоқ барглилар турига киритишдан иборат.

65. Хўжалик учун қийматга ҳамда кўпроқ ёғоч заҳирасига эга бўлган дарахтлар асосий тур ҳисобланади. Агар ёғоч заҳираси тенг бўлса, хўжалик учун аҳамиятли бўлган тури асосий тур ҳисобланади.

Дарахт–бута турларининг ўсиши қуйидаги тартибда белгиланади:

  • тоғ ўрмонлари – арча, оқ қайин, туғдона (каркас), заранг турлари, буталар;
  • чўл ўрмонлари – қора саксовул, оқ саксовул, қандим, черкез ва бошқалар;
  • тўқай ўрмонлари – туронғил, чаканда, юлғун ва бошқалар;
  • мевали дарахт ўрмонлари – грек ёнғоғи, хандон писта, бодом, олча, олма, сариқ дўлана ва бошқа буталар.

66. Таксация якунида ўрмон ҳолати ҳамда ўрмон билан қопланмаган ерларнинг ҳолатини яхшилаш мақсадида керакли жойларда зарур тадбирлар белгиланади.

67. Ўрмонзорларни маҳсулдорлигини, ўсиши ва кўпайишини ҳамда умумий ҳолатини ўрганиш. Ўрмон тузиш дала ишларини олиб боришда кузатув майдончалари ташкил этилади. Ушбу майдончаларда ўрмонзорларни ўсиш ва ривожланиш жараёнлари, уларнинг товар ҳолатлари ва ёғочларнинг сифати, турлари тузилмаси, етилиш, пишиш ёши ҳамда ўрмон тадбирларининг самарадорлиги ўрганилади.

 

68. Ўрмонзорларни табиий кўпайишини аниқлаш. Тоғ ва чўл ҳудудларда чорва молларини меъёрдан ортиқ боқилиши ўрмонзорларни ривожланишига катта зарар келтиради ва табиий кўпайишига кескин тўсқинлик қилади. Чорва молларини меъёрдан ортиқ боқилиши ушбу ўсимлик дунёсини деградация ҳолатига олиб келади, натижада ўрмон билан қопланган майдонларнинг ҳажми камайиб боради, ҳимоя хусусияти йўқолиб кетади ва чўлланиш жараёни тезлашади.

Ўрмонзорларни табиий кўпайиши кўз билан кузатиш орқали саноқ майдончаларини ташкил этиш йўли билан аниқланади.

Кузатиш жараёнида дарахтларни тагида табиий ўсиб чиққан ниҳолларнинг сони ва ҳолати аниқланади. Ўрмон билан қопланмаган майдонларда ҳам шу усулда табиий ривожланиш аниқланади.

69. Ўрмонзорларнинг ҳолатини аниқлаш. Аввалги ўрмон тузиш ишларидан бошлаб ҳозирги ўрмон тузиш ишларини бажариш давригача барпо этилган ўрмонзорларни сифати ва ҳолати аниқланади ва хўжалик томонидан ҳар йили шу майдонда ўтказилган инвентаризация натижалари билан солиштирма ҳолатда  ўрмон тузиш ишларида тўлғазиладиган бирламчи ўрмон дарахтларини дала кузатув дафтари (карточкаси)га киритилади. Ушбу дала кузатув дафтарида, ишловдан кейин, ҳозирги ўтказилаётган ўрмон тузиш жараёнида аниқланган ҳолатлар ва ўрмонзорларни ҳажми хўжалик томонидан ўтказилган инвентаризация натижалари билан солиштирилади, аниқланган фарқлар белгиланади ва шу фарқларнинг сабаби ёритилади. Дала карточкаларига киритилган маълумотлар Ўрмон дарахтларини ҳисобга олиш китобига ҳам ёзилади ва хўжаликдаги ўрмонзорларни ҳажми, ҳолати ва сифати бўйича маълумот тайёрланади.

Мавжуд ўрмонзорларни туташган ва туташмаган турлари бўйича алоҳида маълумот тайёрланади.

Ўрмон тузиш дала ишларини бажариш даврида ўрмонзорларни ҳисобга олиш китобига ўрмонбеги ва бош ўрмончининг имзоси олинади.

 

70. Ўрмонзорларнинг ҳудудий жойлашиши ва мақсади. ёнғин хавфсизлиги. Тоғ ҳудудларидаги ўрмонзорлар. Тоғли ҳудудларда ўрмонзорларни ривожлантириш қуйидаги тадбирлардан иборат:

- мавжуд бўлган ўрмонзорлардан самарали ва оқилона фойдаланиш, уларни ҳимоя ва бошқа иқтисодий хусусиятларини кўпайтириш;

- ўрмон билан қопланмаган майдонларда, эрозия ҳолатларини олдини олиш мақсадида сифатли ўрмонзорлар барпо этиш ва сийрак ўрмонзорларни тиклаш;

- селларни олдини олиш, тоғ ён бағриларини кўчишини ва барча шамол ва сув эрозиясини олдини олиш мақсадида бўш ерлардаги майдонларда ўрмонзорлар барпо этиш.

71. Чўл ҳудудларидаги ўрмонзорларга, шу жумладан  яйловлардаги ва давлат ўрмон фонди ерларида барпо этилган ўрмонзорларга алоҳида эътибор бериш зарур. Лойиҳалаштириш даврида асосий эътиборни мавжуд бўлган ўсимлик дунёси, шу жумладан, дарахт ва буталарни сақлаб қолиш озуқабоп ўсимликларни кўпайтиришга қаратилган тадбирларни қўллаш зарур. Қумларнинг кўчишини, чанг тўзон заррачаларини атмосферага кўтарилишининг олдини олиш мақсадида илмий асосланган тадбирларни қўллаш зарур.

72. Яшил воҳа, шаҳарлар, аҳоли яшаш масканлари, миллий табиат боғларида ўтказиладиган ўрмон тузиш ишлари. Ушбу ўрмонзорлар махсус ҳисобланади ва ҳар бир жойнинг талабига асосан барпо этилади. Уларнинг асосий хусусияти ҳавони тозалаш, тупроқ ва иқлим шароитини, антропоген ва табиий салбий таъсирларини юмшатиш, аҳолининг ишлаши ва дам олиши учун шароит яратишдан иборат.

73. Дам олиш масканлари, санатория ва курортларни санитария қўриқлаш  ҳудудларида жойлашган яшил воха ўрмонзорларда аҳоли томонидан дам олувчиларни сони илмий асосланган миқдорида белгиланган бўлиши керак. Яшил ҳимоя ҳудудлардаги ўрмонзорларни функциясига қараб, хўжаликда қўллаш учун участкаларга бўлиш керак.

Курортларни санитария қўриқланиш ҳудудлардаги ўрмонзорларда мажмуа (ландшафт) таксацияси ўтказилади. Мажмуа (ландшафт) таксацияси маълумоти ҳар бир бўлим бўйича тайёрланади. Маълумотда ландшафтнинг (ўрмонзорларнинг ва барча ер майдонларининг) тури, унинг ҳолати, рекреацион, санитария ва гигиена ҳолати ҳамда эстетик баҳоси кўрсатилади. Ландшафт баҳолари бўлимларнинг таксацион маълумотида қўшимча маълумот ҳисобланади.

Ўрмонзорларда таксация ишлари асосий дарахт турлари билан биргаликда иккинчи даражали дарахт ва буталар учун ҳам амалга оширилади. Таксация даврида катта ёшли дарахт тагида ўсиб келаётган нихоллар ва барча ўсимликлар тури, бўйи, қалинлиги ва ёши ҳар бир синф бўйича аниқланади.

Ўрмон тузиш ишлари жараёнида манзарали ва ниҳоятда чиройли масканлар алоҳида аниқланади. Шу билан биргаликда мавжуд йўлаклар ва дам олиш бурчакларининг ҳолатлари ёритилади.

Очиқ майдонларда ўрмонзорлар барпо этилмайди.

Яшил воҳа ҳудудларида ўрмон тадбирлари мавжуд ўрмонзорларни соғломлаштириш, парваришлашга, дарахт турлари эса келажакда ҳавони турли зарарли ҳолатлардан ва чанг тўзонлардан тозалашга қаратилган бўлиши зарур.

74  Давлат миллий табиат боғларда ўрмон тузиш ишларини ташкил қилишдан аввал шу жойнинг Бош режасини ишлаб чиқиш зарур ва унда эгаллаб турган майдонларнинг хўжаликда фойдаланиш йуналишларини белгилаб олиш, транспорт тизимларини, боғни иш фаолиятини юритиш, қўриқлаш тизимларини ташкил қилиш, сайёҳларни қабул қилиш, дам олиш ва барча сервис хизматларини кўрсатиш махсус шартномалар орқали бажарилиши белгиланади.

Ўрмон тузиш ишлари мураккаблиги учун 1-даража бўйича ўтказилади.

Лойиҳалаштириш жараёнида Миллий табиат боғлари кварталлари табиий белгиларга асосан бўлинади (тоғлар чўққиси, дарёлар ва бошқалар).

Ўрмон таксация ишларини олиб боришда асосий эътибор сайёҳларни ва дам олувчиларнинг талабини қондирадиган хушбўй, тарихий, манзарали ва эстетик талабларига жавоб берадиган ўрмонзорлардан сайёҳлик йўлакларни лойиҳалаштириш ва дам олиш бурчаклари, кемпингларни жойларини белгилаб бериш, мавжуд ўрмонзорлар сифатини яхшилаш, сийракларини тиклаш, дарахт турларининг сонини кўпайтириш ҳамда дам олувчиларнинг шарт шароитини яхшилаш тадбирларини белгилашдан иборат.

75. Ўрмон ов хўжаликларида ўрмон тузиш ишлари ўрмон тузиш йиғилишида муҳокама қилинади ва хўжаликни келажакда асосий йўналиши эътиборга олган ҳолда ўтказилади. Ов хўжалигида ўрмон тузиш ишлари ўрмон хўжаликларида бажариладиган ишларга нисбатан кескин фарқ қилади ва шунинг учун ов хўжалигида ўрмон тузиш ишлари алоҳида йўналишда ўтказилади.

76. Тоғ ҳудудидаги арчазорлар, дарё бўйларидаги тўқайзорлар (туранга, жийда бошқа бутасимонлар) ёнғин ҳавфи юқори даражали, водий ўрмонларидаги маданий ўрмонзорлари ёнғин ҳавфи ўртача даражали, чўл ўрмонлари ёнғин хавфи кам даражали ҳудудлар билан характерланади.

77. Ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ҳар бир участка (ўрмон участкаси)да ёнғинни ўчиришнинг дастлабки воситаларини сақлаши, зарур бўлганда ўрмонлардаги айрим ёнғинларни бошланғич босқичда ўчиришни мустақил равишда ташкил этишлари керак. Бунда улар қуйидагиларга эга бўлишлари зарур:

- миниш ва юк ортиш эгарлари бўлган отлар;

- кўчма ёнғин мотопомпаси ёки кичик кўчма ўрмон мотопомпалари;

- ранецли (сафархалтаси) ўрмон ўт ўчиргичлари - сув пуркагичлар;

- бензин билан ишлайдиган арра;

- ёнғин белкураклари, болталар, мотигалар, хаскашлар;

- зарур суюқликларни ташиш учун сиғими 20 литрли канистралар;

- иш кийимлари ва махсус пойабзал, ичимлик суви учун сиғими 20 литргача бўлган бидонлар ёки канистралар, сув учун кружкалар;

- биринчи ёрдам кўрсатиш учун тиббий дори қутичалари.

Кўрсатиб ўтилган воситалар ёнғин хавфи мавсуми бошланишидан бир ой олдин ўрмон ёнғинларига қарши кураш ишларига тўлиқ тайёр ҳолга келтирилган бўлиши керак.

Участкалар (ўрмон хўжалиги участкалари)да ўт ўчириш анжомлари ва воситаларини сақлаш учун ўрмон участкаси бошлиқлари (ўрмончилар)га бириктирилган бинолар, шунингдек майда таъмирлаш учун асбоб-ускуналар ва анжомлар бўлиши керак.

 

3-боб. Камерал ишлар

 

78. Далада бажарилган ишларни якуни бўйича тайёрланган бирламчи ҳужжатларга камерал ишлови берилади. Камерал ишлови жараёнида хўжаликни, ўрмон бўлимларини, барча ўрмон ва ўрмонсиз ер майдонларини ҳажми аниқланади, карта, схемалар тайёрланади таксацион карточларига ишлов берилади ва натижаси билан хўжаликни келгуси йилларга ривожланиши ва юритилиши бўйича лойиҳа тайёрланади. Лойиҳа қуйидаги ҳужжатлардан иборат:

- харита маҳсулотлари (геоахборот тизими асосида рақамли хариталар тузилади);

- тушунтириш хати, иловалар билан (1-том);

- ўрмон хўжалиги жадваллари ва дарахт буталарни синф ёшларининг жадвали (2-том);

- таксацион маълумотлар (3-том).

Кейин ўрмон тузиш ишлари бошланишига қадар ишлаб чиқилган хўжаликни юритиш ва ривожлантириш лойиҳа хужжатлари “Ўрмонлойиҳа” ДУК томонидан тасдиқланади. Ушбу  меъёрий-техник ҳужжатлар келгуси ўн йилга хўжаликни юритиш ва ривожлантириш юзасидан асосий ҳужжат ҳисобланади.

79. Ўрмонларнинг рақамли хариталари дала ўрмон тузиш ишлари натижаси бўйича тайёрланган ҳужжатлар асосида ҳар бир ўрмон тузиш объектларига тайёрланади.

Ўрмонзорларнинг харитаси ва ўрмон бўлимлари бўйича лойиҳалаштирилган тадбирлар қуйидагича: I ва II даража учун - 1:10000 масштабда; III даража учун 1:25000, 1:50000 масштабда; Ўрмон айланмаларида мавжуд бўлган ўрмонзорлар харитаси: I ва II даражалар учун - 1:25000 масштабда: III даража учун - 1:50000 масштабда;  ўрмонзорларни ва ёнғинга қарши тадбирларни харита-схемаси 1:100000 масштабда бажарилади.

80. Мавжуд ўрмонзорларни рақамли харитаси асосий харита ҳисобланади ва ушбу карта геодезия талабларига асосан ишлаб чиқилади. Харита плоттерда А0, А1, А2 ўлчамларида тайёрланади. Электорон вариантида Геоахборот тизими асосида рақамли ҳариталар ва маълумотлар базаси тузилади.

Ушбу хариталарни сақлаш ва улар билан фойдаланиш қулайлигини яратиш учун уларни кичик яни А-4 форматга ёки бошқа бир кичикликда кесилади ва мато тўқимасига ёки синтетик матосига ёпиштирилади.

Ўрмон хариталарини тузишда қишлоқ хўжалиги хариталари, ўрмон тузиш ишларида тайёрланган геодезия маълумотлари, ўтган даврда ўтказилган ўрмон тузиш ишлари натижасида тайёрланган хариталардан фойдаланилади.

81. Ўрмон тузиш хариталари квартал гуруҳларига умумлаштирилади ва имкон даражасида қоғознинг бетига киритилади.

Кварталларни икки харитага бўлиш ман этилади, кварталларнинг ишлатилаётган қоғознинг чегарасидан чиқиб кетиши истисно тариқасида рухсат берилади ва шу ҳолатда рамканинг чегарасида узилиш кўрсатилади.

82. Таксацион бўлинмаларни майдони икки маротаба планиметр билан ўлчанади ва  майдоннинг маълумоти гектар ҳажмида кўсатилиб, вергулдан сўнг бир сон олинади. Кварталларнинг майдони тўлиқ сонлар билан белгиланади, вергулдан кейин сон бўлса яхлитлаб, тўлиқ сон қўйилади.

83. Ердан фойдаланувчиларнинг чегаралари стрелкалар билан кўрсатилади. Харитани бўш жойида шартли белгилар тўғрисида маълумотлар жойлаштирилади.

84. Хўжаликнинг схема-харитасида барча ўрмон фонди ерлари ва қўйидаги маълумотлар кўрсатилади: вилоят ва туман чегаралари, ўрмон хўжалиги билан бошқа чегарадош ердан фойдаланувчилар, ўрмон бўлимлари, ўрмонзорларни қўриқланиш тоифалари, кварталларнинг чегаралари, ёнғинга қарши иншоотлар, кварталларнинг сон белгиси, хўжалик ва ўрмон бўлинмаларини маъмурий, хўжалик хона ва уйлари, йўлаклар, дарё, ариқ, булоқ, ҳовуз, йўллар ва  аҳоли яшаш масканларни номи шартли белгиларга туширилади.

85. Ўрмонзорларни схема-харитаси ўрмон фонди ер майдонларининг сифат тизими ва жойлашувини кўрсатади.

86. Хўжаликдаги ўрмонзорларни ёнғин ҳафсизлиги тоифаларига (ёнғин синфларига) бўлиш учун схема-харитасида ўрмонзорлар эгаллаб турган майдонларни бир рангда тоифаларига асосан очдан тўқгача бўялади, ёнғиннинг олдини олиш ва уларни ўчириш асбоб ускуналарининг жойлари, ёнғинни олдини олиш мақсадида қурилган миноралар, ёнғинга қарши қурилган ўрмонзорлар атрофидаги ёнғинга қарши минераллаштирилган полосалар тизими, сув ҳавзалари, дам олувчиларни йўналиш йўлаклари, чекиш жойлари  ва ҳ.к.

87. Барча тайёрловчи, бирламчи ва ёрдамчи намунавий ҳужжатлар ўрмонзорларнинг хариталари, лойиҳалаштирилган тадбирлар ўрмон тузиш гуруҳи бошлиғи ва унинг аъзолари томонидан имзоланади.

88. Ўрмонларни ўсиш шароитлари ва ер майдонларининг қисқача тавсифи. Ушбу боб қўйидаги бўлинмалардан иборат:

- хўжаликни майдони ва жойлашиш манзили: қайси вилоят, туманда жойлашган, маъмурий биноси жойлашган жой, қанча ўрмон бўлинмаларидан иборат, уларнинг майдони, жойлашиши, вилоят ва туман марказларидан узоқлиги ва ҳ.к.;

- ўрмон фонди ер майдонлари тузилмасининг ташкилий ҳолати, бажарилган ўрмон тузиш ишларини ҳажми ва уларни тавсифи;

- қайси йилда ташкил этилган, тарихий ўтган даври, ўтган ўн йил мобайнида эришилган ютуқлар, хато ва камчиликлар ҳамда ўтган даврга нисбатан салбий ёки ижобий ўзгаришлар, ўрмон тузиш ишларини бажариш учун асос бўлган ҳужжатлар ва ушбу ишларни амалга оширишда қайси ҳужжатларга асосланиб ва қайсиларидан  фойдаланиб бажарилганлиги;

- тупроқ ва иқлим шароитларини тавсифи, ер қатламини қоплаган ўсимликлар тафсиви, тупроқнинг турлари бўйича маълумотлар.

89. Иқтисодий ҳолатлар:

- хўжаликни жойлашган ҳудудидаги мавжуд ишлаб чиқариш тизимлари ва соҳалари. Қайси ишлаб чиқариш сохалар, корхоналар ва ташкилотлар ўрмон маҳсулотларидан фойдаланади ва уларга бўлган эхтиёж.

- ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва харид қилиш, асосий истеъмолчилар. Қайси соҳа кўпроқ талаб этилади. Ёғочни тайёрлаш усули, миқдори  ва етиштириш манбаалари;

- транспорт йўллари;

- Ўрмон таксалари. Хўжалик томонидан харид қилинадиган маҳсулотлар ва шу жумладан ишбоп ёғоч, ўтин ва ёғоч маҳсулотлари.

- хўжаликни асосий ишлаб чиқариш йўналиши. Асосий бажариладиган иш турларини ҳажми ва даромади ва уларни ўтган даврга нисбатан тахлили. Хўжаликни моддий техника базаси, кадрларни штатга нисбатан тўлиқлиги, сони, тури, касби ва малакаси бўйича маълумот.

- ўрмон хўжалиги туманда табиатни сақлаш атроф-мухитни яхшилаш мақсадида бажариб келаётган ишлари  ва барпо этилаётган ўрмонзорларни атроф-муҳитга таъсири.

90. Ўрмон фонди ер майдонлари тавсифи:

- ўрмонзорларни қўриқланиш тоифасига тақсимланиши, ўрмон фонди ер майдонларини ўтган хисобот даврдаги баланси;

- ўрмон фонди ер майдонларини  асосий ташкил қилиш йўналишлари ва ҳолатлари, ўрмон ерларини асосий ўсиб турган дарахт ва бута турлари бўйича тақсимланиши;

- ўрмон фонди ер майдонларини холатлари ва ўзгариш динамикаси;

- ўрмонзорларни экологик ҳолатлари.

91. Хўжалик ҳолати таҳлили:

  • ўтган ўрмон тузиш ишлари натижаси бўйича белгиланган асосий йўналишларни ва тадбирларни бажариш;
  • турли ўрмон кесиш ишлари: қаерда ўтказилган, қайси ва қанча майдонларда кесилган;
  • ўрмонзорларни ҳимоя қилиш тадбирлари;
  • ўрмон хўжалиги майдонларида касалланган ёки ҳашоратлар билан зарарланган барча ўрмонзорлар миқдори, ҳолати ва уларни соғломлаштириш мақсадида кўрилган чоралар;
  • ўрмонзорларни тиклаш бўйича кўрилган чоратадбирлар;
  • тез ўсувчи дарахт турларидан саноат плантациялар ташкил қилиш;
  • ўтган ҳисобот давридаги ўрмонзорлар тавсифи;
  • мелиорация, суғориш тармоқлари қуриш ва уларни соз ҳолатларда сақлаб туриш;
  • ўрмонзорларни қўриқлаш ва шу жумладан ёнғинга қарши олиб бориладиган чоратадбирлар;
  • ўрмонсиз ерлардан фойдаланиш, мавжуд имкониятлар ва  ресурсларннги таҳлили ва белгиланган янги йўналишлар; 
  • ўрмон хўжалиги ишларини механициялаш, мавжуд техникалар таҳлили ва ҳолатлари;

Ўтган ўрмон тузиш давридан жорий ўрмон тузиш давригача  хўжаликнинг ишлаб чиқариш фаолияти чуқур таҳлил қилинади, салбий ва ижобий томонлари аниқланиб, хулоса берилади.

92. Ўрмондан фойдаланиш, хўжаликни ривожлантириш ва юритиш ишларини лойиҳалаштириш:

- ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг энг мақбул йўналишларини белгилаб бериш.

93. Лойиҳанинг асосий кўрсатқичлари

Ўрмонзорларни ёппасига кесиш ва кесиш заҳиралари. Кесиш учун  республикада мақсадли тарзда тез ўсувчи дарахтлардан саноат плантациялари ташкил этилиб, ушбу майдонларда босқичма босқич ўстириш ва кесиш ишлари олиб борилади.

Тез ўсувчи дарахтларни ёппасига кесиш учун уларни кесиш ёши (даври) 20 йилга ва 1 гектардан олинадиган товар ҳолатдаги ёғоч заҳирасини 300-400 м. кубга тенглаштирилган.

94. Оралиқдаги кесиш ишлари ва ўрмон оралиқларидан фойдаланиш. Санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида санитар, парваришлаш, қайта тиклаш мақсадида кесишлар ва х.к.

95. Ўрмонзорларни барпо қилиш ва тиклаш ишлари. Қайси майдонларда ўрмонзорлар тикланади; туташмаган ўрмонзорларни туташган ҳолатга ўтказиш ҳажми, ўрмон билан қопланган майдонга ўтказиш ҳажми; парвариш тадбирларининг  тури, сони ва миқдорлари; суғориш тартиби.

96. Ўрмон уруғлари ва ўрмон кўчатхоналари. Лойиҳанинг ушбу бўлимида кўчатхоналарни хўжалик майдонларида жойлаштирилиши, улардан меъёрга асосан олинадиган кўчат миқдори кўрсатилади. Кўчатхона уруғ сепиш бўлимидаги майдон ҳажми ҳисобланиб, асослаб берилади. Хўжаликка зарур бўлган кўчат миқдори аниқланади.

97. Ўрмон мелиорация ишлари. Лойиҳанинг мазкур бўлимида суғориш майдонларининг ҳажми ва жойлашуви тўғрисида маълумот берилади. Мавжуд суғориш, ер ости сувларини қочириш, дренаж ва коллектор тизимларининг ҳолати, ҳажми ва уларни келгуси даврга ишчи ҳолатда сақлаб туриш учун керакли тадбирлар қабул қилиш бўйича таклифлар баён этилади.

98. Ўрмонзорларни қўриқлаш ишлари. Ушбу бўлимда келгуси ўрмон тузиш ишлари бошланиш давригача ёнғинга қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

99. Ўрмонзорларни ҳимоя қилиш ишлари. Ушбу бўлимда ўрмонзорларни ҳар йилги ўрмон касалликларидан, зараркунанда ва ҳашоратлардан ҳимоя қилиш тадбирлари ишлаб чиқилади.

100. Ўрмонлардан аҳолининг маданиятини ошириш ва соғломлаштириш мақсадида фойдаланиш. Ўрмонзорлардан рекреация йўналишида фойдаланиш мақсадида аҳолининг дам олиши учун сув ҳавзалари, дарёлар, соя-салқин масканларга жалб этиш ишлари ва табиатга зарар кўрсатмаслик тадбирлари ишлаб чиқилади.

101. Ўрмонлардан қўшимча фойдаланиш. Ушбу бўлимда келгуси даврга ўрмончилик, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги ва саноат молларини ишлаб чиқариш йўналишлари, уларнинг ҳажми, тури, сифати ва соҳалар белгиланади.

102. Саноат молларини ишлаб чиқариш. Бу бўлимда ёғоч миқдорини тайёрлаш ва улардан саноат молларини ишлаб чиқариш  (ишбоп ва ўтин турлари) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, кўчатлар, ушбу маҳсулотларни  келишилган баҳоларда харид қилиш масалалари кўрсатилади.

103. Қурилиш ва транспорт ҳолатлари. Ушбу бўлимда келгуси даврда хўжалик ёки саноат ишлаб чиқариш иншоотларини қуриш, (гараж, омбор, сув, газ тизимлари ва х.к.) ва уй-жой қурилишлари (ўрмончилар ўйи ва бошқа турдаги ёрдамчи қурилиш иншоотлари) белгилаб берилади.

104. Ишлаб чиқаришни механизациялаш. Келгуси даврга белгиланган иш режаларини бажариш учун зарур техника воситалари ҳисоблаб чиқилиб, қўшимча техникаларни сотиб олиш ва мавжудларини таъмирлаш ҳаражатлари аниқлаб берилади. 

105. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, иш юритиш ва ишчилар билан таъминлаш. Ўрмон хўжалиги, ўрмон бўлимлари ва ишлаб чиқариш участкаларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, иш юритиш, кадрлар билан таъминлаш ва меҳнат ҳақлари ҳажми ҳақида тавсиялар берилади.

106. Тушум маблағларининг ҳажми ва сарф ҳаражатлар. Бу бўлимда ҳар йилги топиладиган даромад турлари ҳажми, уларни белгиланган ва  лойиҳалаштирилган тадбирларга сарфлаш тавсиялари берилади.

107. Ўрмондан фойдаланиш тадбирларини экология талабларига мувофиқлаштириш. Ўрмон хўжалигида бажариладиган тадбирлар меъёрий хужжатларга асосан амалга оширилади ва шунинг учун экологияга салбий таъсир кўрсатмайди, лекин  ижобий таъсирларни ёритиб бериш зарур. Ўрмон ресурсларидан ва ўрмонсиз ерларидан  самарали фойдаланилса ўрмонзорларни сифат турлари, маҳсулдорлиги ошади ва уларни ҳимоя хусусиятлари кучаяди.

108. Лойиҳалаштирилган тадбирларнинг келгусидаги самарадорлиги.  Бу бўлимда лойиҳалаштирилган барча тадбирлар амалга оширилганда, атроф-муҳитга ижобий таъсири ёритилади.

109. Ушбу бўлимга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1) хўжалик бўйича тайёрланган техник лойиҳа ҳужжатларини топшириш ва қабул қилиш далолатномаси;

2) ер баланси бўйича маълумотлар;

3) ўрмон тузиш жараёнида чегараларни белгилаш мақсадида қўйилган устунчани сақлаш мақсадида хўжаликка топширилганлиги юзасидан тузилган далолатнома;

4) ўрмон тузиш ишларини бошлашдан олдин ўтказилган техник кенгаш баённомаси.

5) ёғоч заҳираларининг ўзгариш жадваллари ва ўрмон типларини схемаси ҳамда бонитировка шкаласи.

6) таксация даврида далада ўрмонларни ҳисобга олинган журнал;

7) ўрмон тузиш ишлари якуни билан ўтказилган иккинчи йиғилиш баённомаси.

8) ўрмон фонди ерлари ҳисоботи:

1 – шакл: ўрмон фонди ерларини ер ва қўриқлаш тоифаларига бўлиниши тўғрисида маълумот;

2 – шакл: ўрмонзорларни асосий дарахт турлари ва синф – ёшлари бўйича тақсимоти тўғрисида маълумот;

3 –  шакл: ўрмон фонди ер майдонларининг умумий маълумоти.

110.  Ўрмонзорлар ёшининг тоифа жадваллари бўйича:

 - қўриқланиш тоифаси;

 - Асосий (кўпроқ) бўлган навлари;

 - ўрмон бўлимлари.

   Шу билан бирга бўлинмалар, захиралар, ўрмон тури, ўсаётган жойининг шароити, ёши, кўпайиши, қалинлиги бўйича ўртача кўрсаткичлар ҳисобланиб, ер майдони қўшилади, сўнг умумий кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқилади.

   111. Ўрмон хўжалиги жадваллари.

   Ўрмон хўжалиги ер майдонларини ҳолатини ёритиш учун далада тўлдирилган таксация карточкаларга асосан ҳар бир ўрмон бўлимларига  ўрмон  ведомостлари  тайёрланади.

- 1-жадвал- ер майдонлари тоифаси ва умумий заҳираларга асосан тақсимланган чораклар бўйича жами натижалари;

- 2- жадвал- ёш группалари бўйича умумий заҳираларни чораклар бўйича натижаси тақсимланиши;

- 3- жадвал- катта ёшдаги ўрмонзорлар;

- 4- жадвал- тафтиш даврида яратилган ўрмонзорлар;

- 5- жадвал- ўрмонзорларни яратиш учун лойиҳа майдонлари;

- 6- жадвал- қайта тиклаш майдончаларини белгилаш;

- 7- жадвал- санитар тозалаш;

- 8 -жадвал- етиштириш агротехникаси бўйича чора-тадбирлар, боғлар ва ёнғоқзорларни парваришлаш;

- 9- жадвал- боғлар, узумзор ва ёнғоқзорлар;

- 10- жадвал- ўрмонзорларни кесиш ва парваришлаш;

- 11- жадвал- дарахтсиз майдонлар;

- 12- жадвал- ҳайвонлар учун лойиҳа бўйича ажратилган яйловлар, майдонлар;

- 13- жадвал- мавжуд суғориш ва зах қочириш манбалари;

- 14- жадвал- мавжуд ва лойиҳалаштирилган йуллар;

- 15- жадвал- қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиладиган майдонлар;

- 16- жадвал- ўрмон бўлимларини айланмаларга бўлиш;

- 17- жадвал-майдонларни мелиоратив ўзлаштириш;

- 18- жадвал-ўрмон бўлинмаларидаги ёнғинга оид ёзувлар;

- 19- жадвал-агротехник ва ўрмон хўжалигига оид тадбирлар;

- умумий жадвал - ўрмонзорлардаги ёнғинга қарши тадбирлар;

- катта ёшли ўрмонзорларни эгалаб турган майдонларини хисобот давридаги ўзгаришлар жадвали.

- саноат платациялари жадвали;

Ўрмон бўлимлари бўйича тайёрланган барча жадваллар умумлаштирилиб, хўжалик бўйича умумий жадвал тайёрланади.

Зарурат туғилган ҳолларда смета ҳужжатлари тузилади. Унда локал смета, ҳисобот, лойиҳа-кидирув ишлари, материаллар нархларининг калкуляцияси, транспорт харажатлари ёки ресурс сметалари ишлаб чиқилади.

112. Ўрмон тузиш ишларининг якуни (ер тоифалари бўйича 1-шакл) туман ҳокими қарори билан тасдиқланади.

113. Таксация ёзувлари (3-том). Ҳар бир ўрмон бўлимларининг таксацион маълумотлари далада тўлдирилган таксацион карточкаларга асосан тайёрланади.

114. Хар бир ўрмон хўжалиги бўйича электрон хариталар ва иловадаги шакллардаги атрибутив маълумотлар жадваллари яратилади ва улар қуйидаги тематик қатламлардан иборат бўлади:

«Ўрмон хўжалиги бўлимлари» тематик қатлами);

«Ўрмон кварталлари» тематик қатлами;

«Ўрмонли ерлар» тематик қатлами;

«Ўрмонсиз ерлар» тематик қатлами.

 

4-боб. Ўрмон фонди инвентаризацияси

 

115. Ўрмон инвентаризацияси ўрмонларни миқдор ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш, назорат қилиш, такрорий кўпайтириш, уларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш мақсадида ўрмон фондида содир бўлаётган ўрмонларга салбий таъсир кўрсатиш жараёнларни ўз вақтида аниқлаш ва башорат қилиш, ўрмонлардан фойдаланиш соҳасидаги бошқарувни ахборот билан таъминлаш учун маълумотлар базасига эга бўлиш мақсадида ўрмон хўжаликларида амалга оширилади.

116. Ўрмон инвентаризацияси ўрмонларнинг ҳолати, уларнинг сон ва сифат кўрсаткичларини текшириш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар мажмуини (ўрмонларнинг майдони, ёғочбоп дарахтларнинг ҳажми ва ўсиш даражаси, уларнинг ёши ва ҳ.к.) ўз ичига олади.

117. Ўрмон инвентаризацияси қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

 ўрмонларни салбий таъсир кўрсатувчи жараёнларни ўз вақтида аниқлаш ва прогнозлаштириш (хавфли организмлар, ўрмон ёнғинлари, шамоллар ва ҳ.к.лар таъсири);

 ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоялаш ва қайта тиклаш тадбирларининг самарадорлигига баҳо бериш;

 ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоялаш ва қайта тиклаш ишлари устидан бошқарув учун зарур ахборот базасини яратиш.

Шунингдек, Давлат ўрмон фонди ерларини ер тоифалари ва турлари бўйича (экин ерлари, кўп йиллик дарахтзорлар, яйлов ва пичанзорлар) тўлиқ хатловдан ўтказиш, мазкур ерларни мақсадли ва самарали фойдаланиш аҳволини ўрганиш. Бунда:

чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши ҳимоя ўрмонзорларини кўпайтириш, республиканинг чўл, тоғ ва тоғ-олди ҳудудларида тупроқ эрозияси ва деградацияси кузатилаётган ҳудудларни аниқлаш;

ер ва сув шароитларидан келиб чиққан ҳолда ўрмон фонди ерлари эрозияга учраган ерларнинг маҳсулдорлиги тикланишини таъминлаш бўйича келажакда амалга ошириладиган прогноз кўрсаткичларини ҳажмини аниқлаш ва йиллар бўйича бажариш тақсимотини тавсия этиш;

табиий пичанзор ва яйловларни яхшилаш бўйича тадбирларни белгилаш;

ўрмон барпо этиш учун талаб этиладига моддий – техника ресурсларини ҳисоблаш;

 бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш (доривор ўсимликлар, чорвачилик, мевали-манзарали дарахтлар, шунингдек, пистачилик, ёнғоқчилик ва бошқалар), бунинг учун ҳар бир ҳудудни тупроқ ва сув шароитидан келиб чиқиб экиш мумкин бўлган дарахт турларини аниқлаш, келажакда иқтисодий самарадорлик бериш имкониятларини ўрганиб чиқиш, жойлаштириш;

ўрмон фонди ерларидан олинадиган маҳсулотлар ҳисобини юритишни ташкил этиш, ҳар йили мевали дарахтлардан олинадиган ҳосилни олдиндан аниқлаш (апробация), хўжалик юритувчи субъектлар ва дарахт турлари бўйича олинадиган маҳсулотлар ҳисобини юритиш;

шунингдек, ерларнинг унумдорлигини ошириш, самарали фойдаланилиши юзасидан тавсиялар бериш масалалари тўлиқ ёритиб берилади.

118. Ўтказилган ўрмон инвентаризацияси якуни бўйича ўрмон тузувчилар томонидан ҳисобот ёзилади.

Ҳисобот 3 қисмдан, кириш, инвентаризация бўйича тахлил маълумотлари ва хулосадан иборат бўлади.

 кириш қисмида инвентаризация ўтказилаётган ўрмон хўжалиги тўғрисида маълумотлар, яъни: хўжалик қачон ташкил топган, ер ажратиш ва бириктириш асослар ҳамда ерга эгалик қилувчи ҳужжатлар мавжудлиги.

 инвентаризация жараёнида қуйидагиларни ўрганиш ва тахлил қилиш.

 Жумладан,

  • Ўрмон бўлимлари кесимида маданий ўрмонзорлар барпо этилган йили, асосий тури ва ҳолати;
  • Экин ерларидан фойдаланиш;
  • Ўрмон фондида ўзга ердан фойдаланувчилари тўғрисида;
  • Мавжуд яйловлар ҳолати ва улардан фойдаланиш;

в) Хулоса қисмида аниқланган хато ва камчиликлар бўйича таклиф ва мулохазалар берилади.

119. Ўрмон инвентаризацияси натижаси ўрмон хўжаликларининг ва ўрмон бўлимларининг ҳар йилги ҳисоботларига солиштирилиб ер тоифалари бўйича (1-шакл) таҳлил қилинади ва туман ҳокими қарори билан тасдиқланади.

            120. Ўрмон инвентаризацияси якунлангангандан сўнг хужжатлар 3 нусхада тайёрланади ва улар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига, ўрмон хўжалигига тақдим этилади ҳамда “Ўрмонлойиҳа” ДУК да қолади.

121. Ўрмон инвентаризация хужжатлари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан келгусида ўрмонларни назорат қилиш, янги ўрмонзорлар барпо этиш, такрорий кўпайтириш, уларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида фойдаланилади.

 

 

 

 

 

Ўрмон тузиш ишлари тўғрисидаги тартибга 1-илова

Ўрмон тузиш даражалари

Ўрмон тузиш даражаси

Квартал

ўлчами км

Кварталнинг меъёрий катталиги

майдони га

ўрмон бўлагинининг ўртача ўлчами, га

I

0,5х0,5

1,0х0,5

1,0х1,0

25

50

100

 

3-5

II

1,0х1,0

2,0х1,0

100

200

6-15

III

2,0х2,0

4,0х2,0

400

800

16-35

 

Ўрмон тузиш ишлари тўғрисидаги тартибга 2-илова

 

Туташмаган маданий ўрмон экинларини кўкариш фоизи бўйича баҳолаш

 

Кўкариш даражасини

Баҳолаш

Барпо этилган

Қумликда

тоғли ерларда

суғориш билан

Яхши

50 % ва юқори

60 % ва юқори

80 % ва юқори

қониқарли

амалдаги лойиҳа ёки кўрсатмалардан меъёрдан четга чиқмаган ҳолда

26-50 %

26-60 %

20-80 %

қониқарсиз

амалдаги лойиҳа ёки кўрсатмалардан меъёрдан четга чиқмаган ҳолда

26-30 %

26-40 %

26-50 %

нобуд бўлган

25 % ва паст

 

      Изоҳ: белгиланган меъёрдан четга чиқмаслик:

      -белгиланган меъёрга қарши экиш ўрнини 10 % ва юқори камайиши.

      -маданийлаштирилаётган дарахт-бута турларининг яшаш шароитларига мос келмаслиги.

      -мўлжалдаги турларнинг шаклланиши гумон бўлган экиш схемаси.

 

 

 

Ўрмон тузиш ишлари тўғрисидаги тартибга 3-илова

 

          Ишбоп ёғоч чиқишига маҳсулдорлик даражалари

 

Маҳсулдорлик даражаси

Ишбоп ёғоч чиқиши,   %

игнабарглилар

япроқ барглилар

заҳира бўйича

ишбоб танаси сони бўйича

заҳира бўйича

ишбоб танаси сони бўйича

1

81 ва юқори

91 ва юқори

71 ва юқори

91 ва юқори

2

61-80

71-90

51-70

66-90

3

60 гача

70 гача

50 гача

65 гача

 

 

 

 

 

Ўрмон тузиш ишлари тўғрисидаги тартибга 4-илова

 

Ўрмонни ташкил этувчи дарахт ва бута турларига қисқартирилган белгилар, ёш синфи давомийлиги ва кесиш муддатлари

 

Асосий турлар

Индекс

Қисқача 

Биологик кўриниши

Синф ёшининг

давомийлиги

Кесиш муддати

 

 

1. Ўрмонзорларнинг асосий турлари

 

а) игнабарглилар

 

 

 

 

1

Қрим қарағайи

Ққ

дарахт

20

101

2

Элдор қарағайи

Эқ

дарахт

20

101

3

Оддий қарағай

Оқ

дарахт

20

101

4

Зарафшон арчаси

Зар

дарахт

40

201

5

Ярим шарсимон арча 

Яшар

дарахт

40

201

6

Туркистон арчаси

Тар

дарахт

40

201

 

б) қаттиқ ёғочлилар

 

 

 

 

7

Эман

Эма

дарахт

20

101

8

Оддий шумтол

Ош

дарахт

20

101

9

Яшил шумтол

Яш

дарахт

10

51

10

Заранг (клён)

Зар

дарахт

10

51

11

Қайроғоч

Қай

дарахт

10

51

12

Қора (Оқ) саксовул

Қс (Ос)

бута

5

26

13

Оқ акация

Оа

дарахт

10

51

14

Чинор

Чин

дарахт

20

101

15

Тикандарахт (Гледичия)

Тд

дарахт

10

51

16

Сафора

Саф

дарахт

10

51

17

Каштан

Каш

дарахт

10

51

18

Айлант

Айл

дарахт

10

51

 

в)  ёмшоқ барглилар

 

 

 

 

19

Қайин (Оқ қайин)

Қай

дарахт

5

26

20

Терак

Тер

дарахт

5

26

21

Туранга

Тур

дарахт

5

26

22

Қора тол

Қтол

дарахт

5

26

 

2. Бошқа турдаги дарахт турлари

23

Ўрик

Ўр

М.дарахт

10

51

24

Беҳи

Бех

М.дарахт

10

51

25

Олча

Олч

М.дарахт

40

201

26

Арғувон (багряник)

Арғ

дарахт

5

26

27

Сариқ дўлана

Сдў

М.дарахт

5

26

28

Қора гилос

Қгил

М.дарахт

5

26

29

Нок

Нок

М.дарахт

10

51

30

Анжир  

Анж

М.дарахт

10

51

31

Туғдона (каркас)

Туғд

дарахт

10

51

32

Каталпа

Катал

дарахт

10

51

33

Қизил

Қизил

дарахт

2

15

34

Майда баргли жийда

Мбж

дарахт

5

26

35

Йирик мевали жийда

Йбж

дарахт

5

26

36

Маклюра

Мкл

дарахт

10

51

37

Бухоро Бодоми

Ббод

дарахт

5

26

38

Оддий бодом

Обод

дарахт

5

26

39

Ширин бодом

Шбод

М. дарахт

5

26

40

Грек ёнғоғи

Гёнғ

Ё.М.дарахт

20

101

41

Рябина

Ряб

Дарахт

5

26

42

Олхўри

Олх

М.дарахт

5

26

43

Жилон жийда

Жжий

М.дарахт

10

51

44

Писта

Пис

Ё.М.дарахт

20

101

45

Хурмо

Хур

М.дарахт

10

51

46

Шумурт (Черёмуха)

Шу

дарахт

5

26

47

Гилос

Гил

дарахт

10

51

48

Тут

Тут

М.дарахт

10

51

49

Олма

Олм

дарахт

10

51

 

3. Бутасимонлар

50

Сариқ акация

 Сак

бута

2

11

51

Қуён суяк (Қум акация)

Қсу

бута

2

11

52

Қорақанд  (барбарис)

Ққ

бута

2

15

53

Қизил дўлана

Қдўл

бута

5

26

54

Тоғ олчаси

Тоғ олча

бута

2

15

55

Узум

Узум

лиан

2

15

56

Анор  

Анор

М.бута

5

26

57

Юлғун

Юлғ

бута

1

6

58

Учқат (жимилост)

Учқ

бута

2

15

59

Бутасимон тол

Бтол

бута

2

6

60

Қандим

Қанд

бута

2

11

61

Можжевельник

Мож

бута

20

101

62

Чаканда (облепиха)

Чак

дарахт

5

26

63

Шафтоли  

Шаф

М.дарахт

2

15

64

Торилис (пузыреплодник)

Тор

бута

2

15

65

Настарин (сирен)

Нас

бута

2

15

66

Тотум (сумах)

Тот

бута

2

15

67

Наматак

Нам

бута

2

15

68

Черкез

Чкз

бута

2

11

69

Қорамарт (Экзохорда)

Қм

бута

2

15

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўрмон тузиш ишлари тўғрисидаги тартибга 5-илова

 

Ўрмон тузилмаларини амалга ошириш натижасида топшириладиган ҳужжатлар рўйхати

 

Ҳужжатлар, маҳсулотлар номи

Лойиҳа хужжат ва чизмалар лойиҳаси

Жами

Шу жумладан

давлат қўмитасига

Ўрмон хўжалигига

Ўрмонлойиҳа корхонасига

1. Ўрмон хўжалигини ташкил қилиш ва ривожлантириш лойиҳаси. Тушунтириш хати, иловалар

I-том

(китоб)

3

1

1

1

2. Шу каби, ёши бўйича тоифалар жадвалларининг умумий натижалари ва ўрмон хўжалиги жамланма жадваллари

II-том

(китоб)

1

1

-

-

3. Шу каби, ёши бўйича тоифалар жадвалларининг натижалари ва ўрмон хўжалиги жадваллари

II-том

(китоб)

1

-

1

-

4. Шу каби, ўрмон участкалари бўйича таксацион ёзувлари

III-том

(китоб)

3

1

1

1

5. Ўрмон участкалари бўйча режалари ва лойиҳа тадбирлари

Чизмалар

2

1

1

 

6. Ўрмонзорлар режалари

Чизмалар

1

 

 

1

7. Ўрмонзорлар карта-схемаси

Чизма

2

1

 

1

8. Ёнғинга қарши тадбирлар карта-схема

Чизма

1

-

1

-

9. Ўрмон айланмалари бўйича

Чизмалар

1

-

1

-

               

 

Ўрмон тузиш ишлари тўғрисидаги тартибга 6-илова

 

Тематик қатламлар атрибутив Маълумотлари

 

1-жадвал

«Ўрмон хўжалиги бўлимлари» тематик қатламининг атрибутив маълумотлари жадвали

 

Т/р

Ўрмон бўлимининг идентификация рақами

Ўрмон бўлимининг номи

Ўрмон бўлими ташкил этилган сана

Ўрмон хўжалигининг номи

Идоравий мансублиги

Ўрмон бўлимининг ўрнашган жойи

Ўрмон бўлими маълумотлари ҳисобга олинган сана

1

2

3

4

5

6

7

8

 

2-жадвал

«Ўрмон кварталлари» тематик қатламининг атрибутив маълумотлари жадвали

Т/р

Кварталнинг идентификация рақами

Квартал рақами

Изоҳ

1

2

3

4

 

3-жадвал

«Ўрмонли ерлар» тематик қатламининг атрибутив маълумотлари жадвали

Т/р

Контур (бўлинма) идентификация рақами

Дарахт номи

Ўрмонларни кўпайтириш усули

Дарахтларнинг ёши бўйича мансублиги

Дарахтларнинг ўртача ёши

Ўрмонларни ташкил қилувчи асосий турлар

Ўрмонларнинг ҳолати

Бонитет синфи

Дарахтларнинг тўлиқ зичлик даражаси

Ўрмон тури

Дарахтлар захираси (м3)

Қиймати (сўм)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

 

4-жадвал

«Ўрмонсиз ерлар» тематик қатламининг атрибутив маълумотлари жадвали

Т/р

Контур (бўлинма) идентификация рақами

Ўрмонсиз ерлар

1

2

3

 

 

Умумий таклифлар

137