ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6786 Хокимият Джаркурганского района 23/08/2019 08/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги Қ-357-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
ID-6786

Туман иқтисодиёти тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли (кейинги ўринларда-қарор деб юритилади) ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги  Қ-357-сонли қарорлари  раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Мазкур қарорга кўра;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир махсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, хусусий уй- жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби ташкил этилганлиги;

Республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида инфратузилма, маҳаллалар ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати инобатга олинган ҳолда 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлашбўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари томонидаи ҳудудлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги инобатга олинсин.

3. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) 438.6 км сув кувури, 121.2 км газ кувури ва 1276.3 км электр тармоқларини, шунингдек, 608 та трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) 438.6 км сув қувури, 1276.6 км электр тармоқлари, шунингдек, 608 та трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосан мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) 61 та мактаб, 44 та болалар боғчаси, 1 та болалар уйлари ва махсус мактаб-интернатлар, 25 та касалхона ва амбулатория-поликлиника муассасаларини капитал, 13 та мактаб, 44 та болалар боғчаси ва 1 та мусиқа ва санъат мактаби жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) 9 та кўп қаватли уйларда: 8535 минг кв.м томни, 39 кириш йўлаги, шу жумладан 2 та уйда ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни таъмирлаш, шунингдек, 9 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 3885  кв.м йўлкаларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 3232.8 минг тонна хажмида, шу жумладан аҳоли учун 1516.9 тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун  1715.7 тонна кўмир махсулотлари жамлашни ўз ичига оладиган        2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир махсулотлари жамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) аҳолига 2445,4 тонна хажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда-туман комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ;

мазкур қарорни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 9-иловага мувофиқ тасдиқласин.

4. Туман комиссияси (А.Рахматов):

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини тахлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, туман Тиббиёт бирлашмаси муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз- қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича;

корхоналар, ташкилотлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича - туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари томонидан;

туман ҳудудлари, туман бўйича корхоналар, ташкилотлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари билан келишган ҳолда туман ҳокими томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

5. Туман ҳокимлиги корхона ва ташкилотлар рахбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсинлар.

6. Туманр ҳокимлиги, тегишли идора ва ташкилотлар рахбарлари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгилансинлар.

7. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал курилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ж.Шапулатов:

туманда айниқса қишлоқ жойларда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаши, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, сув қувури маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир махсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

8. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Раджабов жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, улариинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

9. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Хушназаров, туман иқтисодиёт ва саноат бўлими (У.Чориев), туман ҳокимлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-бахор даврида қишлоқ хўжалиги махсулотларинииг асосий турларини жамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий тахлил қилиш асосида аҳолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб, туман бўйича 2019/2020 йиллар қиш-бахор даври учун қишлоқ  хўжалиги махсулотлари асосий турларини жамлашнинг реал хажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин

кўтарилибкетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар махсулотларини жамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги махсулотларинииг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва махсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

10. Туман молия бўлими бошлиғи А.Абдусаломов туман комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

11. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Рахматов туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

12. Туманҳокимининг 2018 йил 25 июлдаги “Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-киш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қ-2079-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Мазкур қарорни назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

     Туман ҳокими                                                       З.У.Давлатов

 

Умумий таклифлар

342