ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6780 Хокимият Самаркандского района 23/08/2019 06/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги шу ҳақдаги 210-Қ-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида
ID-6780

 Туман ҳокимининг 

                                                    қарор лойиҳаси

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани                           2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4407-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги шу ҳақдаги                             210-Қ-сонли қарорлари ижросини таъминлаш  ҳақида

 

 

        Туман иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида

        Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

        1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-Қ-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини
2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш:

б) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик
асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик
асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ:

ж) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини
2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман комиссияси:

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

тегишли бошқарма, корхона ва ташкилотлар бўйича – туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Джумаев, А.Ҳалимов) тегишли корхона, ташкилот ва массалалар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.

4. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Джумаев):

тумандаги, айниқса, чекка тоғ олди ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқлари, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан назорат қилинишини;

назорат натижалари бўйича объектларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳамда уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин.

5. “Зарафшон” ва “Дўстлик” электр тармоқлари корхоналари (А.Шукуров, Ш.Саломов) Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали 2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси (З.Бобоев) билан биргаликда куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

6. “Зарафшон” ва “Дўстлик” электр тармоқлари корхоналари (А.Шукуров, Ш.Саломов) Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали 2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси (З.Бобоев) асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

7. Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Ҳалимов) жойларга чиқиб, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

8. Туман Иқтисодиёт ва саноат бўлими (Ф.Ганиев) 2019 йил                              1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб соҳалар кесими бўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли эканлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни туман ҳокимлигига белгиланган тартибда киритсин.

9. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Джумаев), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (С.Шарипов) жойларга чиққан ҳолда, кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

10. Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

11. Туман ҳокимининг 2018 йил 30 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги шу ҳақдаги 485-Қ-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида”ги 3023-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Джумаев, А.Ҳалимов) иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича доимий мониторинг юритиб, муҳокама қилиб борсинлар. 

13. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокими                                                          Н.Мавлонов

 

Туман ҳокимининг

2019 йил “___” августдаги

_______-Қ-сонли қарорига

1-илова

 

2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумида туман иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

т/р

Чора-тадбирлар номи

Бажариш муддати

Маъсул ижрочилар

I. 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида туманнинг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳасида барқарор ишлашга

тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

1.

Чора-тадбир ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (масъул шахсларни аниқлаш ва ҳар бир иш бўйича муддатлар белгилаш) бўйича:

тумандаги аҳоли пунктларини, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларини, ижтимоий соҳа муассасаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига уларнинг муаммосиз ишлашини таъминлаш учун таъмирланган қозонхоналар ва муҳандислик тузилмаларини тайёрлаш;

Аҳолини суюлтирилган газ (озиқ-овқатларни тайёрлаш учун), кўмир ва кўмир брикетлари билан узлуксиз таъминлаш (ушбу қарорнинг 6-иловаси), шунингдек, етказилиши қийин бўлган узоқ масофалардаги аҳоли пунктларида яшовчи аҳолилар учун ичимлик сувининг муқобил манбалари (шу жумладан, олиб келинадиган сув) билан таъминлаш.

2019 йил
20 августгача

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Джумаев),

туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, 2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси, “Сувоқова” ДУК туман филиали

 

2.

Ўтган иссиқ давр мобайнида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш билан, аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти билан кафолатли таъминланиши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2019 йил
20 августгача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, “Зарафшон” ЭТК, “Дўстлик” ЭТК, 2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси,

3.

Иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ суюлтирилган газ, кўмир ва кўмир брикетларини, туз ва бошқа юкларни ташишнинг узлуксизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. 

2019 йил
20 августгача

2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси

4.

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича ойлик жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
20 августгача

2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси

5.

2019 йил 1 октябргача иқтисодиёт тармоқларига техник тузни етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
20 августгача

Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Джумаев)

6.

Кафолатланган табиий газ билан таъминлаш, мақсадли фойдаланиш ва ҳудудлардаги истеъмолчиларни газ билан таъминлашни яхшилаш учун газ таъминоти қисқартирилган ҳудудлар доирасида газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктларини демонтаж қилиш бўйича тегишли қарорлар тайёрлаш.

2019 йил
20 августгача

2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси

7.

Маҳаллий газдан фойдаланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича кенг қамровли тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2019 йил
20 августгача

2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси

8.

Уй-жойлар ва кўчаларда кичик ирригация тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида газ етказиб беришдаги чекловлар ва ута совуқ кунлардаги камайиши мумкин бўлган газ ҳажми, улгуржи истеъмолчилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
20 августгача

2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси

9.

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини  табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида, 2019 йилнинг 1 октябридан 2020 йил 1 апрелигача бўлган мавсумда табиий газ тармоғидан узилиши керак бўлган, яъни табиий газ таъминоти кафолатланмаган истеъмолчилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
1 сентябргача

2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси

10.

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида энергия истеъмолининг максимал кучланиш вақтида электр энергиясини дифференсияциялаш бўйича
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 сентябргача

“Зарафшон” ЭТК, “Дўстлик” ЭТК

11.

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси ва газ таъминоти тармоқларидан узилиши мумкин бўлмаган тоифалашган ва ута муҳим объектларининг рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
1 сентябргача

“Зарафшон” ЭТК, “Дўстлик” ЭТК, 2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси

12.

Сув ва канализация тармоқларини таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2019 йил
20 августгача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими,

“Сувоқова” ДУК туман филиали

13.

Мавсумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда камчиликларга йўл қўйган корхона ва ташкилот раҳбарлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Доимий

 “Гулобод тонги” газетаси

II. 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида ёқилғи-энергетика комплексини барқарор ишлашга тайёргарлиги бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

14.

2019 йил октябрдан 2020 йил апрелгача бўлган даврида ишлаб чиқариш ва газ таъминотидаги мувозанатни ҳисобга олган ҳолда туман аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларига табиий газ етказиб беришнинг келишилган ойлик жадвалини ишлаб чиқиш.

2019 йил
20 августгача

2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси                                           

15.

Аҳолини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш (қарорнинг 6- иловаси)

2019 йил
1 декабргача

2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси, “Маҳалла” жамоат фонди

16.

Келгуси куз-қиш мавсумида табиий газ етказиб беришнинг танқис бўлиши, суюлтирилган газ миқдорининг тақсимланишидаги аҳоли пунктлари рўйхатларидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланган манзилли рўйхатига ва суюлтирилган газ етказиб беришнинг ойлик жадвалларига мувофиқ амалга ошириш.

2019 йил
1 октябрдан

2020 йил

1 апрелгача

2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси, “Маҳалла” жамоат фонди

17.

Куз-қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжлари учун табиий газни чиқариш билан боғлик қозонхоналарда захира ёқилғида узлуксиз ишлашини таъминлаш учун союқ ва қаттиқ ёқилғиларнинг зарур захиралари ташкил этиш (қарорнинг
6-иловаси).

2019 йил
1 ноябргача

“Зарафшон” ЭТК, “Дўстлик” ЭТК, 2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси

18.

Аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир билан таъминлаш масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида кенг ахборотни тарқатиш ва аҳоли ўртасида фаол тушунтириш ишларини ташкил этиш.

Хар ойнинг
10 санаси

“Зарафшон” ЭТК, “Дўстлик” ЭТК, 2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси, “Гулобод тонги” газетаси

III. 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида кўп хонадонли уй-жой фондини барқарор ишлаш учун тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

19.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича тасдиқланган қатъий дастурларни сўзсиз бажариш бўйича ҳар бир хусусий уй-жойлар ва маҳаллаларга бириктирилган Давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий инспектори, солиқ инспектори, идоралар ва тижорат банкларининг масъул мансабдор шахслари билан биргаликда бевосита ишларни ташкил этиш, ижросини таъминлаш учун:

Уй-жой фондини кўп хонадонли уйлардан техник фойдаланиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ техник жиҳатдан соғлом ҳолда сақлаб туриш;

кўп хонадонли уйларни санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини сақлаган ҳолда уй-жой бинолари аппаратлари ва ускуналарининг узлуксиз ишлаши;

кўп хонадонли уйларни мунтазам текшириш ва жорий таъмирлаш, уй-жой жиҳозларининг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни ва авария ҳолатларини бартараф этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг ҳар бир раиси (маҳалла раиси, домкомлар, хонадон эгалари ) фаолиятини тасдиқланган мезонларга асосланиб, фаолиятининг баҳосини ҳисобга олган холда кейинчалик раҳбарларни умумий йиғилишларда эгаллаб турган лавозимидан алмаштириш ва сайланмаслик билан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини оптималлаштириш.

Ихтисослаштирилган ўқув юртларида қайта тайинланган ва янги тайинланган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раисларини ўқитиш ва малакасини ошириш;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раислари ҳисоботларини жамоатчиликка доимий равишда кўриб чиқиш тизимини жорий этиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тасдиқланган

тармоқ

жадвалларига

асосан

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими,

тижорак банклари ҳамда тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари

20.

Ободонлаштириш бўлими учун кўчаларни таъмирлаш ва муз шаклланишининг олдини олиш учун зарур моддий-техник техник ресурслар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Коммунал хизматлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида
авария-тиклаш ва диспетчерлик хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2019 йил
20 августгача

 

2019 йил
20 августгача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

 

21.

Кўп хонадонли уй-жойлар, бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги техник стандартларига мувофиқлигини ҳолатини  ўрганиш.

2019 йил
1 сентябргача

ФВБ

22.

Кўп хонадонли уй-жойлар куз-қиш мавсумига тайёрлашда барча шамоллатиш тизимларини таъмирлаш, изоляциялаш ва тозалаш.

2019 йил
1 октябргача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

23.

Иссиқлиқ энергиясини олмайдиган кўп хонадонли уйларнинг сонини аниқлаш.

Иссиқлик энергиясини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш.

Бино ва иншоотларда ички иситиш тизимларини текшириш ва созлаш. Зарур бўлганда, қувурларнинг алоҳида бўлимларини ва иситиш ускуналарини алмаштириш.

2019 йил
20 августгача

 

2019 йил
1 ноябргача

 

2019 йил
15 сентябргача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

25.

Тумандаги кўп хонадонли уйларни таъмирлаш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Жорий йилда, тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлар, хизмат ташкилотларининг реал эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда имтиёзли кредитларни ажратишга кўмаклашиш.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш мониторингни ўтказиш.

2019 йил
1 октябргача

 

 

Доимий

Тегишли тижорат банклари

26.

Кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш. (қарорнинг 5-иловаси)

2019 йил
1 октябргача

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

27.

Бино ва иншоотларнинг самарали ишлаши амалдаги қонун ва қоидаларга мувофиқ кўп хонадонли уй-жойлар биноларини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун тижорат банклари кредитлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва хайрия ташкилотлари маблағлари орқали молиявий ресурсларни ажратиш.

2019 йил
1 октябргача

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

28.

Сув таъминоти ва канализация тармоқларини капитал ва жорий таъмирлашни таъминлаш.

2019 йил
1 октябргача

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, “Сувоқова” ДУК

29.

Қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тасдиқланган чора-тадбирларга мувофиқ кўп хонадонли уй-жой фондини ўз вақтида ва сифатли таъмирланишини мониторинг қилиш, шунингдек соҳада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш.

Доимий

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

 

30.

Кўп хонадонли уй-жойлар биноларини қишга фойдаланишга тайёрлашни тугатиш. Иссиқлик тармоқларини изоляциялаш бўйича режалаштирилган ишларни бажариш, турар-жой бинолари учун иссиқлик таъминоти сифатини яхшилаш бўйича тадбирларни амалга ошириш, коммунал, иссиқлик станциялари жойлашган пойдеворлар ва чодирларни, кириш эшикларни тўғри ёпилиши ва изоляциясини таъминлаш.

2019 йил
1 октябргача

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

IV. Аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергиясини узлуксиз таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

31.

Қарорнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ қозонхоналар ва иситиш тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш бўйича манзилли рўйхатларини “Саноатгеоконтехназорат” ДИ, “Ўздавэнергоназорат” ДИга киритиш.

2019 йил
1 октябргача

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

32.

Ёнғин гидрантларининг норма ва ёнғин хавфсизлик талабларига жавоб беришлигини текшириш.

2019 йил
1 октябргача

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

 

33.

Қозонхоналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш (агар керак бўлса эскирган ва самарасиз қозонларни алмаштириш) куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли актлар тузиш, сертификатланган қозонлардан фойдаланишга алоҳида эътибор берган ҳолда.   (2 ва 3 иловалар).

2019 йил
1 октябргача

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

34.

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлаш учун асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш, шу жумладан:

 

Қозонхоналарни, иситиш мосламаларини таъмирлаш (2019 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлари);

 

Маҳаллий қозонхоналарни ва иситиш тармоқларини сақлаш, шунингдек, иссиқлик тармоқларини изоляциялаш  (ташкилотларнинг шахсий маблағлари ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари)

 

Сув таъминоти тармоқларини капитал ва жорий таъмирлаш (сув таъминоти ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан);

 

Газ тармоқларини таъмирлаш ва газ тақсимлаш пунктларини қайта кўриб чиқиш (газ таъминоти ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан);

 

Электр тармоқлари ва трансформатор подстанцияларини капитал ва жорий таъмирлаш (энергия таъминоти ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан);

2019 йил
1 октябргача

 

 

2019 йил
1 октябргача

 

 

2019 йил
1 октябргача

 

2019 йил
1 октябргача

 

2019 йил
1 октябргача

 

2019 йил
1 октябргача

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, “Зарафшон” ЭТК, “Дўстлик” ЭТК, 2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси, “Сувоқова” ДУК

35.

 

Техник талабларга мос келмайдиган қозонларни ўчириш билан ташкилотларда мавжуд қозон ускуналари ва иситиш тармоқларининг ишлаш техник талабларига мувофиқлигини текшириш.

 

 

 

2019 йил
1 октябргача

 

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими,

 

36.

Иссиқлик тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, иссиқлик магистралларининг изоляциясини тиклаш бўйича куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатнома тузиш учун таклиф тайёрлаш.

Таъмирлаш-тиклаш ишлари тугаганидан кейин 5 иш кун ичида 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

 

V. Куз-қиш мавсумида барқарор ишлаш учун ижтимоий соҳа объектларини тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

37.

Бино ва иншоотларни таъмирлаш, хусусан, ижтимоий соҳа объектларининг муҳандислик коммуникациялари бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш. Қишлок жойларда жойлашган ижтимоий соҳа объектларидаги мавжуд санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена стандартларини ҳисобга олган ҳолда, зарур бўлган қурилиши материалларини (рубероид, битум, шифер, шиша ва бошқалар) ушбу ташкилотларнинг харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида харид қилиш.

Тасдиқланган

тармоқ

жадвалларига

асосан

Халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, мактабгача таълим бўлими

38.

Табиий газ етишмаслиги ёки янги қозонларни алмаштирилиши кутилаётган жойларда жойлашган ижтимоий объектларда кўмир ёқилғисига мослаштириш учун идоралараро мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш, кўмир билан қўшимча таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ойлик жадвалларни ишлаб чиқиш.

2019 йил
20 августгача

Халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, мактабгача таълим бўлими, 2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси

39.

Ижтимоий объектлар учун сертификатланган иситиш қозонларини ишлаб чиқариш учун мавжуд эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда таъминлаш.

2019 йил
15 августдан бошлаб

Молия бўлими, Халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, мактабгача таълим бўлими,

40.

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлаш учун ижтимоий соҳа объектларининг қозонхона жиҳозларини капитал ва жорий таъмирлашни, уларни жорий таъмирлаш ишларини бажариш параметрларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш. (4-илова)

2019 йил
1 сентябргача

Молия бўлими, Халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, мактабгача таълим бўлими

41.

Ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш, шу жумладан:

 

Халқ таълими, МТМ- болалар боғчалари, мактаблар;

 

Маданият- мусиқа ва санъат мактаблари;

 

Спорт - болалар спорт мактаблари;

 

Тиббиёт бирлашмаси- соғлиқни сақлаш муассасалари;

2019 йил
1 сентябргача

Молия бўлими, Халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, мактабгача таълим бўлими

42.

Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида иситиш тизимлари ва қозонларини тиклаш.

2019 йил
1 сентябргача

Халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими

43.

Ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик билан таъминлаш сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, коммунал ва иссиқлик пунктлари жойлашган подвал ва чодирларни текширишни ташкил этиш, ташқи иситиш тармоқларини изоляциялашни таъминлаш, биноларнинг деворлари қаватлар ва панеллар ораларига алоҳида эътибор қаратган холда, ҳар бир пунктга кириш йўлларини асфальтлатиш ва пиёдалар йўлакларини таъмирлаш.

 

2019 йил
1 октябргача

 

Молия бўлими, Халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, мактабгача таълим бўлими

44.

Мавжуд иситиш қозонларини кўмирга ишлашга ўз вақтида мослаштириш бўйича идоралараро мақсадли дастурларни амалга оширишни таъминлаш.

2019 йил
1 октябргача

 

Молия бўлими, Халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, мактабгача таълим бўлими

45.

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлаш учун ижтимоий соҳа объектларини капитал ва жорий таъмирлаш.

2019 йил
1 сентябргача

Молия бўлими, Халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, мактабгача таълим бўлими

46.

Ижтимоий соҳа объектларни мавжуд эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қишки маҳаллий бюджетларига тайёргарлик кўриш учун 2019 йил учун Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида назарда тутилган зарур молиявий манбалар билан таъминлаш.

2019 йил
20 августгача

Молия бўлими, Халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, мактабгача таълим бўлими

VI. Чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш

47.

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида туман иқтисодиёт тармоқлари барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни комиссия томонидан кўриб чиқиш.

Ҳар ойда

Туман комиссияси

48.

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига объектларни тайёрлаш ишлари тўғрисида маълумотларни комиссия томонидан кўриб чиқиш ва тақдим этиш.

2019 йил

15 августдан бошлаб ҳар куни

 

Туман комиссияси

49.

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида туман иқтисодиёт тармоқларини барқарор ишлашга тайёрлаш билан боғлиқ масалаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

Доимий

“Гулобод тонги” газетаси

50.

2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишларни танқидий таҳлил қилиш асосида комиссия томонидан селектори йиғилишларини ўтказиш ва корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаш.

Ҳар 10 кунда

Туман ҳокимлиги

 

                            Туман ҳокимининг 
                            2019 йил "_____" августдаги 
                            _____Қ - сонли қарорига
                                2-илова  
Асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида
барқарор ишлашга тайёрлаш ва мукаммал таъмирлаш 
ПАРАМЕТРЛАРИ
                                   
Туман (шаҳар)лар номи Марказий қозонхоналар (дона) Локал қозонхоналар (дона) Қозонлар
(дона)
Иссиқлик тармоқлари (км) Сув тармоқлари (км) Газ тармоқлари (км) Электр тармоқлари (км) Трансформатор пунктлари (дона)
Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
  Самарқанд тумани 0 0 0 0 0 0 0 0 269,51 1,60 418,4 0,0 1899,1 198,4 682 60

 

                              Туман ҳокимининг   
                              2019 йил "_____" августдаги   
                              _____Қ - сонли қарорига  
                                  3-илова    
Асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида
барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш 
 
ПАРАМЕТРЛАРИ  
Туман (шаҳар)лар номи Марказий қозонхоналар (дона) Локал қозонхоналар (дона) Қозонлар
(дона)
Иссиқлик тармоқлари (км) Сув тармоқлари (км) Газ тақсимлаш қутилари (дона) Электр тармоқлари (км) Трансформатор пунктлари (дона)  
Жами шундан, жор. таъмир. Жами шундан, жор. таъмир. Жами шундан, жор. таъмир. Жами шундан Жами шундан, жор. таъмир. Жами шундан, жор. таъмир. Жами шундан, жор. таъмир. Жами шундан, жор. таъмир.  
жорий таъмир. изоля-циялаш  
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19  
  Самарқанд тумани 0 0 0 0 0 0 0 0 0 269,51 1,10 419,0 419,0 1899,1 1704,1 682 548  
                        Туман ҳокимининг   
                        2019 йил "_____" августдаги   
                        _____Қ - сонли қарорига  
                            4-илова    
Ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш   
ПАРАМЕТРЛАРИ  
Туман (шаҳар)лар номи Маукаммал таъмир* Жорий таъмир  
Умумтаълим мактаблари (дона) Мехрибонлик уйлари ва махсус интернатлар "Баркамол авлод" (дона) Болалар боғчаси
(дона)
Касалхоналар ва поликлиникалар (дона) Умумтаълим мактаблари (дона) Мехрибонлик уйлари ва махсус интернатлар "Баркамол авлод" (дона) Мусиқа санъат мактаблари (дона) Болалар боғчаси (дона) "Саховат" ва "Мурувват" уйлари Касалхона ва поликлиникалар (дона)  
Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами шундан, мук. таъмир. Жами изоля-циялаш  
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14   15  
14 Самарқанд тумани 54 0 1 0 35 0 12 0 3 0 2 11 0 0  

 

                            Туман ҳокимининг   
                            2019 йил "_____" августдаги   
                            _____Қ - сонли қарорига  
                              5-илова    
Кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш   
ПАРАМЕТРЛАРИ  
Туман (шаҳар)лар номи Таъмирла-надиган кўп қаватли уй-жойлар (дона) шу жумладан, иш турлари кесимида Ноқонуний қурилма-ларни бузиш (дона) Лифт ускунала-рини таъмирлаш (дона) шундан  
Том қисмини таъмирлаш (минг.кв.м) йўлакларни таъмирлаш Ички мухандис-лик тармоқла-рини  таъмирлаш (дона) Кўп уй-жойларни фасад қисмини таъмир-лаш (дона) Жами қурилади-ган ва таъмир-ланади-ган болалар майдон-часи сони шундан Иррига-ция тармоқ-ларини таъмир-лаш (п.метр) Кўп қаватли уй-жойлар олдидаги тратуар-ларни бетон қоплама-си билан таъмир-лаш (минг.м.кв) Уй-жой худудида-ги ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш (Ёритиш нуқталари сони)
(дона)
таъмир-лаш алмаш-тириш  
Йўлак (дона) темир эшик ўрнатиш (дона) Қуриш
(дона)
Таъмир-лаш
(дона)
 
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18  
  Самарқанд тумани 14 850 57 30 10 15 6 6 0 0 2604 0 0 0 0 0  

 

                                  Туман ҳокимининг 
                                  2019 йил "_____" августдаги 
                                  _____Қ - сонли қарорига
                                    6-илова  
2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек,
суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш 
ПАРАМЕТРЛАРИ
Туман (шаҳар)лар номи Кўмир (тонна)* Аҳоли учун суюлти-рилган газ (тонна) Техник туз (тонна)
Жами, кўмирга талаб Бюджет ташкилотлари шундан Аҳоли шундан Биржа орқали Кўмир брикети ишлаб чиқарув-чилар учун
Халқ таълими бошқармаси Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ўрта махсус касб -ҳунар таълими бошқармаси Мактабгача таълим бошқармаси Маданият бошқармаси кўмир  брикет
кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет кўмир брикет
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
  Самарқанд тумани 4 799 1 599 207 673 85 191 48 125 60 198 3 9 3200 2000 1200 0 0 2365,3 0
 

* Иқтисодиёт тармоқлари 2019/2020 йиллар куз қиш даврида барқарор ишлаши учун белгиланган кўмир тақсимотларига вилоят комиссияси томонидан  ўзгартириш (тақсимлаш) киритилиши мумкин.

Туман ҳокимининг

2019 йил “___” августдаги

_______-Қ-сонли қарорига

7-илова

 

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси

ТАРКИБИ

 

 

Н.Мавлонов                                    - туман ҳокими, комиссия раиси

 

Лавозимига кўра                           - туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,

                                                           комиссия раиси ўринбосари

 

Ш.Джумаев                                     - туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

 

А.Халимов                                      - туман ҳокимининг ўринбосари,

                                                           комиссия раиси ўринбосари

 

Ф.Рахимов                                       - туман ҳокимининг ўринбосари,

                                                           комиссия раиси ўринбосари

 

Ф.Махмудов                                   - туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассиси, комиссия котиби

 

С.Шарипов                                      - туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

 

Б.Мардонов                                                - туман Халқ таълими бўлими бошлиғи

 

Лавозимига кўра                           - туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи

 

Ф.Валиев                                         - туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

 

Ф.Ганиев                                          - туман Иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи

 

А.Тошев                                           - туман Ички ишлар бўлими бошлиғи

 

Ш.Восеев                                         - туман ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғи

                                                          

О.Бойқобилов                                 - туман ДСЭНМ бош врачи

 

З.Бабаев                                           - Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали 2-сон туманлараро газ таъминоти ҳудудий участкаси бошлиғи

 

А.Шукуров                                      - “Зарафшон” ЭТК директори

 

Ш.Саломов                                     - “Дўстлик” ЭТК директори

 

М.Турсунов                                    -“Сувоқова” ДУК директори

 

Ж.Рахмонов                                    - туман ФВБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими

                                                           бошлиғи

 

Изоҳ:

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига янги тасдиқланган ходим комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

Умумий таклифлар

381