ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6753 Хокимият Нарпайского района 22/08/2019 07/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида” ги -Қ-сонли қарори тўғрисида
ID-6753

Вилоят ҳокимининг 2019 йил  8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида” ги            210-Қ-сонли қарори тўғрисида

 

Вилоят иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга уз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК,-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 210-Қ-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

 

  1.  Куйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича куйидагиларни  назарда  тутувчи  комплекс  чора-тадбирлар  1-иловага мувофиқ:

Туман  иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёкилги-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш;

кўп  квартирали  турар  жой  фондини  барқарор  ишлашга,  аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш:

б) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни  2019/2020  йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020  йиллар куз-қиш даврида  барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г)  ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор  ишлашга  тайёрлаш  ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д)  кўп  квартирали  турар  жой  фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е)  2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ:

ж)  туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Туман комиссияси:

а)      бир ой муддатда туман  иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б)  ўрганиш натижалари бўйича:

тегишли бўлимлар, корхона ва ташкилотлар бўйича -туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан:

ҳар бир бўлимлар, корхона ва ташкилотлар билан келишган холда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Рахманов, Т.Ашуров, А.Рустамов) ҳамда тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари (Т.Ашуров), тумандаги маҳалла фуқаролари йиғинларида ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқлари, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан назорат қилинишини;

назорат  натижалари бўйича объектларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳамда уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин.

  1. “Туман ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ директори (Ю.Бердиев), Туман газ таъминоти ҳудудий филиали (Х.Қаршиев), билан биргаликда куз-қиш даврида ёкилги-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.
  2. “Туман ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ директори (Ю.Бердиев), Туман газ таъминоти ҳудудий филиали (Ф.Тошмуродов),  раҳбарлари асосий ёкилги-энергетика ресурслари маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
  3. Туман  ҳокимининг ўринбосари (А.Рустамов) жойларга чиқиб, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.
  4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш.Рахманов), туман Иқтисодиёт ва саноат бўлими (Ф.Искандаров) 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл куйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли эканлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

ғамланиш керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни вилоят хокимлигига белгиланган тартибда киритсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари (Т.Ашуров), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Н.Пулатов) жойларга чиққан холда, кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман хокимлигига ахборот киритиб борсин.
  2. Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 29 сентябрдаги 1789-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11.Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Рахманов, Т.Ашуров, А.Рустамов) иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича доимий мониторинг юритиб, муҳокама қилиб борсинлар.

12.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

       

 Туман ҳокими                                                              Б.Жабборов

Умумий таклифлар

84