ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6746 Хокимият города Наманган 22/08/2019 06/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Наманган шаҳридаги қабристонларда қабр ковлаш хизмати тарифларини тасдиқлаш ҳақида
ID-6746

1. Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳардаги қабристонларда қабр ковлаш хизмати тарифлари қуйидагича:

14 ёшгача бўлган болалар учун қабр ковлаш тарифи базавий хисоблаш миқдорининг 30 фоизи;

14 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахслар учун қабр ковлаш тарифи базавий хисоблаш миқдорининг 40 фоизи;

18 ёшдан юқори ёшдаги шахслар учун қабр ковлаш тарифи базавий хисоблаш миқдорининг 60 фоизи этиб белгилансин.

2. Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси(Х.Ибрагимов) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
4 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган “
Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари ижроси таъминлансин ҳамда қабр ковлаш хизматидан тушган маблағлар ишчи-хизматчиларнинг иш ҳақи учун йўналтирилсин.

3. Мазкур қарор “Наманган садоси” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари А.Бабамирзаев зиммасига юклатилсин.

Умумий таклифлар

116