ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
6724 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 22/08/2019 06/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-6724

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ–5780-сон “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “___” _______даги ПФ–______-сон Фармонига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5242-сон Фармонида:

а) 5-банднинг олтинчи хатбошиси ““Микрокредитбанк” АТБ” сўзларидан кейин “, “Халқ банки” АТБ” сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 6-банди биринчи хатбошисидан “ва “Агробанк” АТБ” сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 13-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“молиявий йил учун барча турдаги кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) шартномалари бўйича суғурта қопламаларининг умумий миқдори “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ўз капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда, компаниянинг ўз капитали 10 фоизидан ортиқ миқдоридаги зарари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;”

иккинчи – олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи – еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar — kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–5466-сон Фармонининг 11-бандида:

а) тўртинчи хатбошиси “Ҳамкор банк” АТБ” сўзларидан кейин “ҳамда “Микрокредитбанк” АТБ” сўзлари билан тўлдирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“молиявий йил учун барча турдаги кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) шартномалари бўйича суғурта қопламаларининг умумий миқдори “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ўз капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда, компаниянинг ўз капитали 10 фоизидан ортиқ миқдоридаги зарари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;”;

бешинчи – ўн учинчи хатбошилар тегишинча олтинчи – ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида”ги ПҚ–100-сон қарорининг 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги 2019 йил 1 октябрдан бошлаб:

тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан маълум сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олишнинг ягона ёндашувини;

тадбиркорлик субъектларининг демографияси, шу жумладан уларнинг фаолият даври бўйича статистик маълумотлар шакллантирилишини;

ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминласин.”.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1604-сон қарорида:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

кичик саноат ишлаб чиқаришларни жойлаштириш учун ер участкаларини ажратишга доир мурожаатларнинг ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш ва келишиш муддати бир ойдан ошмаслиги шарт;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари,Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ваколатли давлат органлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва янада кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш бўйича шахсан жавобгардир;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат мулки бўлган, вақтинча бўшаб ётган ва ишлатилмайдиган хоналарни уларда ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш учун ижарага бериш бўйича мурожаатларини 7 кун мобайнида кўриб чиқилишини таъминлашга мажбурдирлар;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган, шу жумладан ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган рухсат этувчи ҳужжатларни бериш «бир дарча» тамойили бўйича амалга оширилади, бунда ваколатли давлат органларига уларни зарур ҳолларда келишишни таъминлаш вазифаси юклатилади;

рухсат этувчи ҳужжатларни бериш муддати тадбиркорлик субъектлари ариза берган вақтдан бошлаб, 30 иш кунидан ошмаган ҳолда чегараланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган алоҳида хусусиятли фаолият турлари бундан мустасно;

хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказилишига, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка, жумладан аввал хусусийлаштирилган мулккатажовуз қилиш, мулкдорга қасддан номақбул шартларни, шу жумладан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишга доир асоссиз талабларни қўйиш, шунингдек, мулкни олиб қўйиш ёхуд мулк эгасини шахсий мулк ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди.”;

б) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:

“21. Қуйидагилар барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг сўзсиз бажарилиши, мулк ва бошқа мулкий ҳуқуқлар бузилишига йўл қўйилмаслиги тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;

аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, барқарор ривожланаётган тадбиркорлик субъектлари сонини янада кўпайтириш бўйича тизимли чоралар кўриш, шунингдек, ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлар билан ишлашни кучайтириш;

фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва нотураржой объектлари негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш, ер участкаларини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали ажратишда кўмаклашиш;

тадбиркорлик субъектларининг молиявий, товар ва хомашё ресурслари, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши, инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштиришида амалий ёрдам кўрсатиш;

тадбиркорлик субъектлари учун мавжуд имкониятлар, имтиёзлар вабошқа молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, давлат идораларининг расмий веб-сайтларида мунтазам равишда ёритиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда консультатив ёрдам ва ахборот жиҳатдан таъминлаш, тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича жойларда семинар-тренинглар ўтказиш;

тадбиркорларга бизнес форумлар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашиш,уларда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш;

тадбиркорларга ишончли шериклар ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлари учун янги бозорларни топишда, экспорт салоҳиятини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш.”.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–2200-сон қарорининг 61-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказилишига, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка, жумладан аввал хусусийлаштирилган мулккатажовуз қилиш, мулкдорга қасддан номақбул шартларни, шу жумладан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишга доир асоссиз талабларни қўйиш, шунингдек, мулкни олиб қўйиш ёхуд мулк эгасини шахсий мулк ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилишга йўл қўйилмаслиги устидан Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тизимли назорат (контроль) ўрнатади.”.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2340-сон қарори қуйидаги мазмундаги 11-банди билан тўлдирилсин:

“11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари,Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ваколатли давлат органлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва янада кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш бўйича шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.

Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил:

хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказилишига, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка, жумладан аввал хусусийлаштирилган мулккатажовуз қилиш, мулкдорга қасддан номақбул шартларни, шу жумладан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишга доир асоссиз талабларни қўйиш, шунингдек, мулкни олиб қўйиш ёхуд мулк эгасини шахсий мулк ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилишга йўл қўйилмаслиги устидан тизимли назорат (контроль) ўрнатсин;

мансабдор шахслар томонидан суиистеъмол ва қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўрсин.”.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2796-сон қарорида:

а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, шу жумладан таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бундан мустасно), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият, хусусан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатишмуассасалари ва кинолаштириш объектлари, шунингдек,давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкаларидан (кейинги ўринларда — фойдаланилмаётган активлар) доимий фойдаланиш ҳуқуқинихўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартиби жорий этилсин. Унга мувофиқ:

фойдаланилмаётган активларнинг мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Давергеодезкадастр қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг тегишли сўрови келиб тушган вақтдан бошлаб икки ой муддатда балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилоти (агар мавжуд бўлса)билан келишилган, фойдаланилмаётган объектлар ва бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича “йўл харитаси”ни (кейинги ўринларда — “йўл харитаси”) тақдим этиши шарт;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан “йўл харитаси” тасдиқланади;

фойдаланилмаётган активларнинг балансда сақловчиси томонидан “йўл харитаси» тақдим этилмаган ёки унда назарда тутилган фойдаланилмаётган активлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирларбелгиланган муддатда бажарилмаган ёхуд “йўл харитаси”ни тасдиқлаш рад этилган ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида фойдаланилмаётган активларни олиб қўйиш ва сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.”;

б) қуйидаги мазмундаги 91-банди билан тўлдирилсин:

“91. Белгилансинки,

“Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБни “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштирувчи банклар ҳисобланади;

“оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш ва умуман, аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш давлат дастурлари доирасида аввал ажратилган кредитлар ҳисобига бўшайдиган маблағларни “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБга кейинчалик кредит бозорида бузилишларни бартараф этиш, пул маблағларидан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва мақсадли молиявий ресурслардан фойдаланишда ижтимоий-иқтисодий самарани ошириш мақсадида кичик бизнес ва тадбиркорликни бозор шароитларига яқин ставкаларда кредитлаш учун йўналтиради.

Молиявий йил учун барча турдаги кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) шартномалари бўйича суғурта қопламаларининг умумий миқдори “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ўз капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда, компаниянинг ўз капитали 10 фоизидан ортиқ миқдоридаги зарари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.”.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги “Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2844-сон қарори қуйидаги мазмундаги 91-банди билан тўлдирилсин:

“91. Белгилансинки,

“Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБни “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштирувчи банклар ҳисобланади;

“оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш ва умуман, аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш давлат дастурлари доирасида аввал ажратилган кредитлар ҳисобига бўшайдиган маблағларни “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБга кейинчалик кредит бозорида бузилишларни бартараф этиш, пул маблағларидан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва мақсадли молиявий ресурслардан фойдаланишда ижтимоий-иқтисодий самарани ошириш мақсадида кичик бизнес ва тадбиркорликни бозор шароитларига яқин ставкаларда кредитлаш учун йўналтиради.

Молиявий йил учун барча турдаги кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) шартномалари бўйича суғурта қопламаларининг умумий миқдори “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ўз капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда, компаниянинг ўз капитали 10 фоизидан ортиқ миқдоридаги зарари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.”.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3067-сон қарорининг 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Белгилансинки,

мазкур қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган ҳамда 3-иловада назарда тутилган белгиланган мезонлар асосида давлат мулки объектларини сотиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 279-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари,Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ваколатли давлат органлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва янада кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш бўйича шахсан жавобгардир;

Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказилишига, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка, жумладан аввал хусусийлаштирилган мулккатажовуз қилиш, мулкдорга қасддан номақбул шартларни, шу жумладан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишга доир асоссиз талабларни қўйиш, шунингдек, мулкни олиб қўйиш ёхуд мулк эгасини шахсий мулк ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилишга йўл қўйилмаслиги устидан тизимли назорат (контроль)ини юритади ва мансабдор шахслар томонидан суиистеъмол ва қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўради.”.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3317-сон қарорида:

а) 5-банди қуйидаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари қошида доимий асосда тадбиркорлик субъектларига суғурта полисларини сотиш пунктларини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда сейсмик хавфга эга, сув тошқини вужудга келиши мумкин бўлган ҳамда сел хавф-хатарлари бўлган ҳудудлардаги иншоотлар, уй-жой, фуқароларнинг шахсий мулклари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларини суғурталашни, шунингдек, аҳоли ва ташкилотлар ўртасида суғурталаш имтиёзлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилишини амалга оширсин.”;

б) қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:

“51. Белгилансинки, молиявий йил учун барча турдаги кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) шартномалари бўйича суғурта қопламаларининг умумий миқдори “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ўз капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда, компаниянинг ўз капитали 10 фоизидан ортиқ миқдоридаги зарари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ҳар чоракда “Кафолат суғурта компанияси” АЖ Кузатув кенгашида кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) шартномалари бўйича суғурта қопламаларининг ҳажмлари ва улар бўйича кутилаётган йўқотишлар тўғрисидаги жамият ижро этувчи органининг ҳисоботи эшитилишини таъминласин.”.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Мулкдорлар томонидан фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона, мақсадли ва самарали фойдаланиши юзасидан назоратни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3541-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Мунтазам равишда ўтказиладиган ялпи хатловлар асосида қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлашда ҳамда биринчи навбатда, улар негизида тадбиркорлик фаолиятини тиклаш орқали улардан самарали фойдаланиш бўйича “йўл хариталарини” ишлаб чиқиш ишларини давом эттириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва янада кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш ҳамда хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказишга, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка, жумладан аввал хусусийлаштирилган мулккатажовуз қилиш, мулкдорга қасддан номақбул шартларни, шу жумладан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишга доир асоссиз талабларни қўйиш, шунингдек, мулкни олиб қўйиш ёхуд мулк эгасини шахсий мулк ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилишга йўл қўймаслик  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари,Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасива уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ваколатли давлат органлари раҳбарларининг муҳим вазифалари ҳисоблансин.”.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3680-сон қарорида:

а) 9-бандининг “б” кичик банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“дастур доирасида аввал ажратилган кредитлар ҳисобига бўшайдиган маблағларни “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБга кейинчалик кредит бозорида бузилишларни бартараф этиш, пул маблағларидан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва мақсадли молиявий ресурслардан фойдаланишда ижтимоий-иқтисодий самарани ошириш мақсадида кичик бизнес ва тадбиркорликни бозор шароитларига яқин ставкаларда кредитлаш учун йўналтириш.”;

саккизинчи – ўнинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи – ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:

“91. Белгилансинки, молиявий йил учун барча турдаги кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) шартномалари бўйича суғурта қопламаларининг умумий миқдори “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ўз капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда, компаниянинг ўз капитали 10 фоизидан ортиқ миқдоридаги зарари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.”.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3694-сон қарорида:

а) 1-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

““оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш;

учинчи – бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи – олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 2-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

““оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш ва умуман, аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш давлат дастурлари доирасида аввал ажратилган кредитлар ҳисобига бўшайдиган маблағларни “Микрокредитбанк”АТБ ва “Халқ банки” АТБга кейинчалик кредит бозорида бузилишларни бартараф этиш, пул маблағларидан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва мақсадли молиявий ресурслардан фойдаланишда ижтимоий-иқтисодий самарани ошириш мақсадида кичик бизнес ва тадбиркорликни бозор шароитларига яқин ставкаларда кредитлаш учун йўналтириш;”;

еттинчи – саккизинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи – тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ–3777-сон қарори қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

“11. Белгилансинки,

“Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБ дастур доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштирувчи банклар ҳисобланади;

“оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш ва умуман, аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш давлат дастурлари доирасида аввал ажратилган кредитлар ҳисобига бўшайдиган маблағларни “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБга кейинчалик кредит бозорида бузилишларни бартараф этиш, пул маблағларидан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва мақсадли молиявий ресурслардан фойдаланишда ижтимоий-иқтисодий самарани ошириш мақсадида кичик бизнес ва тадбиркорликни бозор шароитларига яқин ставкаларда кредитлаш учун йўналтирилади;

молиявий йил учун барча турдаги кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) шартномалари бўйича суғурта қопламаларининг умумий миқдори “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ўз капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда, компаниянинг ўз капитали 10 фоизидан ортиқ миқдоридаги зарари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.”.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3856-сон қарорининг 6-банди “а” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“а) ушбу қарорнинг 2 ва 3-бандларига мувофиқ шакллантириладиган Бандликка кўмаклашиш жамғармасига Республика бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи ва ҳудудий жамғармаларнинг маблағлари, асосан, «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ва Халқ банки АТБда кредит линияларини очиш ва кейинчалик мазкур банклар томонидан республика туманлари ва шаҳарларида янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик ва мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратиш мақсадида, бунда “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБ томонидан амалга оширилади ва “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш ва умуман, аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш давлат дастурлари доирасида аввал ажратилган кредитлар ҳисобига бўшайдиган маблағларни “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБга кейинчалик кредит бозорида бузилишларни бартараф этиш, пул маблағларидан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва мақсадли молиявий ресурслардан фойдаланишда ижтимоий-иқтисодий самарани ошириш мақсадида кичик бизнес ва тадбиркорликни бозор шароитларига яқин ставкаларда кредитлаш учун йўналтирилади;

молиявий йил учун барча турдаги кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) шартномалари бўйича суғурта қопламаларининг умумий миқдори “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ўз капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда, компаниянинг ўз капитали 10 фоизидан ортиқ миқдоридаги зарари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;”.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3928-сон қарорида:

а) 3-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи-саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва янада кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш;

хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказишга, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка, жумладан аввал хусусийлаштирилган мулккатажовуз қилиш, мулкдорга қасддан номақбул шартларни, шу жумладан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишга доир асоссиз талабларни қўйиш, шунингдек, мулкни олиб қўйиш ёхуд мулк эгасини шахсий мулк ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилишга йўл қўймаслик.”.

б) 4-бандининг “а” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“а) давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектлар ўрнатилган тартибда қуйидагиларни инобатга олган ҳолда сотилади, давлат-хусусий шериклик асосида, шу жумладан ижарага берилади;

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва янада кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш;

хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказишга, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка, жумладан аввал хусусийлаштирилган мулккатажовуз қилиш, мулкдорга қасддан номақбул шартларни, шу жумладан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишга доир асоссиз талабларни қўйиш, шунингдек, мулкни олиб қўйиш ёхуд мулк эгасини шахсий мулк ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилишга йўл қўймаслик;”;

в) қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:

“51. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, шу жумладан таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бундан мустасно), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият, хусусан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатишмуассасалари ва кинолаштириш объектлари, шунингдек,давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкаларидан (кейинги ўринларда — фойдаланилмаётган активлар) доимий фойдаланиш ҳуқуқинихўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартиби жорий этилсин. Унга мувофиқ:

фойдаланилмаётган активларнинг мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Давергеодезкадастр қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг тегишли сўрови келиб тушган вақтдан бошлаб икки ой муддатда балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилоти(агар мавжуд бўлса)билан келишилган, фойдаланилмаётган объектлар ва бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича “йўл харитаси”ни тақдим этиши шарт;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан “йўл харитаси” тасдиқланади;

фойдаланилмаётган активларнинг балансда сақловчиси томонидан “йўл харитаси” тақдим этилмаган ёки унда назарда тутилган фойдаланилмаётган активлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирларбелгиланган муддатда бажарилмаган ёхуд“йўл харитаси”ни тасдиқлаш рад этилган ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида фойдаланилмаётган активларни олиб қўйиш ва сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.;

г) 9-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“идоралараро комиссиялар раҳбарларига — ўз фаолиятида холислик ва очиқлик принципларига амал қилиб, фойдаланилмаётган объектларни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, комиссияга юклатилган вазифа ва функцияларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва янада кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш ҳамда хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказишга, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка, жумладан аввал хусусийлаштирилган мулккатажовуз қилиш, мулкдорга қасддан номақбул шартларни, шу жумладан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишга доир асоссиз талабларни қўйиш, шунингдек, мулкни олиб қўйиш ёхуд мулк эгасини шахсий мулк ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилишга йўл қўймаслик учун;

туманлар (шаҳарлар) секторлари раҳбарларига — фойдаланилмаётган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган мулкдорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, шунингдек, уларда юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал этиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг сўзсиз бажарилиши, мулк ва бошқа мулкий ҳуқуқлар бузилишига йўл қўйилмаслиги тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, барқарор ривожланаётган тадбиркорлик субъектлари сонини янада кўпайтириш бўйича тизимли чоралар кўриш, шунингдек, ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлар билан ишлашни кучайтириш, фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва нотураржой объектлари негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш, ер участкаларини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали ажратишда кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектларининг молиявий, товар ва хомашё ресурслари, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши, инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштиришида амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик субъектлари учун мавжуд имкониятлар, имтиёзлар вабошқа молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, давлат идораларининг расмий веб-сайтларида мунтазам равишда ёритиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда консультатив ёрдам ва ахборот жиҳатдан таъминлаш, тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича жойларда семинар-тренинглар ўтказиш, тадбиркорларга бизнес форумлар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашиш,уларда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш, тадбиркорларга ишончли шериклар ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлари учун янги бозорларни топишда, экспорт салоҳиятини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш учун;”.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4231-сон қарорининг 4-бандида:

а) иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси” сўзларидан кейин “, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБ” сўзлари билан тўлдирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“молиявий йил учун барча турдаги кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш (кредитлар ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш) шартномалари бўйича суғурта қопламаларининг умумий миқдори “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ўз капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда, компаниянинг ўз капитали 10 фоизидан ортиқ миқдоридаги зарари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;”;

учинчи – тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи – бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Умумий таклифлар

164